islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қурони карим тиловатининг 20 одобини ўрганамиз!

Уламоларимиз Қуръони карим қироати одоби ҳақидаги барча далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиққанларидан кейин хулоса қилиб, бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар: Қуръони каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим. Қуръони каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозуъ билан ўтириши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббир сифатда ўтирмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқимоқликдир. Қуръони каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганда қироат қилади. Қуръони каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб баданига зарар етказадиган бўлмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи ўта шошилиб тартил ва тажвидни бузмаслиги керак. Тиловатдан вақтни қизғаниб ёки бошқа сабаблар билан шошилиб ўқимаслик. Қуръони каримни қироат қилувчи оддий киши бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кундан кам бўлмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир. Қуръони каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатни чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир. Қуръони каримни қироат қилувчи қироатни ичида қилмоғи мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир. Қуръони каримни қироат қилувчи баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам жоиз. Қуръони каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам унга қараб ўқиб турмоғи лозим. Қуръони каримни қироат қилувчи доимо ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим. Тиловатга киришишдан олдин ақлни машғул қиладиган турли омиллардан зеҳнни холи қилиш. Ҳар гал тиловатга киришиш олдидан Аллоҳ таолодан уни осон этишини чин дилдан сўраш ва У Зотдан доимо ғайрат, куч-қувват ва имкониятлар сўраб дуою илтижода бўлиш. Зотан Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қувват ва ёрдам йўқдир. Бу ўринда оддий матнни эмас, балки, буюк илоҳий китоб, лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ томонидан бўлган, У Зотнинг қадим каломи бўлмиш Қуръони каримни, илоҳий ваҳийни ўқиётганини унутмаслик, бу ҳақиқатни доимо ҳис қилиб туриш. Бу йўлда тўғри ният билан қилинган ҳар бир ҳаракат ва машғулот ибодат ҳисобланишини доимо ёдда тутиш. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 356

Эътирофи юксак устоз эди

Ёшларнинг илм олишига муносиб ҳисса қўшган устоз – Малика опа Нормуҳамедова 2018 йил 23 декабрь куни вафот этди. Малика опа Нормуҳамедова 1944 йил Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1966 йил Тошкент давлат университети ва 1997 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган, педагогика фанлари номзоди эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида кўп йиллар самарали хизмат қилган устоз 1993 йил Тошкент шаҳридаги Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ташкил этилишига улкан ҳисса қўшган. Шу билан бирга Тошкент ислом институтида аёл-қизларни ҳам таълим олиши учун жуда кўп ташаббус кўрсатган. Устоз Малика опа 1993-2009 йилларда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида мудира вазифасида ишлаб, қизларнинг яхши таълим-тарбия олишига тинмай ҳаракат қилган. Устознинг билим юртига меҳри бўлакча бўлгани сабабли нафақага чиққандан кейин ҳам турли тадбирларда дуолари ва эзгу тилаклари билан мадраса фаолиятида ҳамнафас бўлди. Ҳақ таоло Малика опанинг охиратларини обод айласин. Устознинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло устозни Ўз мағфиратига дохил қилсин, фарзанду набираларига сабру жамил бериб, сабрларига ажру мукофотлар ато этсин. Нозима ИБРОҲИМОВА,  билим юрти мудираси Манба 382

Тошкент ислом институти ўқитувчиси малака ошириш ўқувларида ўз машғулотларини олиб бормоқда

22 декабрь куни Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди, хабар берди ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги. Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган 2-давра тингловчиларига энг долзарб мавзулар бўйича дарслар ташкил қилинди. Дарсларни намунали ташкил қилиш ва ўтказиш учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Тингловчиларга дарсларнинг 1-кунида маърузачилар томонидан “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузилишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар”, “Қуръон тиловати одоблари: тажвид қоидалари”, “Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китоблар ва масалаларнинг мартабалари”,“Мотуридийлик таълимотида имон масаласи”, “Исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар: тарих ва бугунги кун” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилди. Мазкур малака ошириш ўқувларида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззоқов ўз машғулотларини олиб бормоқда. 453

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 1-3 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни маърузачи подполковник А.Шукуровга берди. Маърузачи подполковник А.Шукуров бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет жаҳон ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 671

Тошкент ислом институти ректори Нукусдаги мадраса талабаларига маъруза қилди

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Ҳужжатда «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик”ка ҳам чақирилган. Резолюцияда таълим, тинчлик, инсон ҳуқуқлари, бағрикенглик ва дўстликнинг олға сурилиши муҳим рол ўйнаши таъкидланади, шунингдек, дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги тан олинган. Бундан ташқари қабул қилинган резолюцияда БМТга аъзо давлатлар миллий ва халқаро ОАВ ҳамда Интернетда кенг кўламли тарғибот ишларини ўтказиш, бағрикенглик, дин ва эътиқод эркинлигига рахна солмаслик тўғрисидаги маърифий ахборотларни тарқатиш каби коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинган. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида “Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи” мавзусида маънавият соатини ташкил этиш бўйича берган топшириқномаси асосида жорий йилнинг 21 декабр куни Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида мажлис ўтказилди. Ўтказилган мажлис ичида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, билим юрти мудири Ш.Бауатдинов, билим юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Мажлисни билим юрти мудири Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ушбу резолюциянинг қабул қилиниши жуда муҳим эканлиги ва бунинг мазмун-моҳиятини талабаларга теран тушунтириш мақсадида сўзни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровга берди. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамиятини қуйидаги жиҳатларда кўриш мумкин: Биринчидан, резолюция Ўзбекистон Президентининг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир. Ушбу ташаббусларнинг аҳамияти шундаки, илм-маърифат, маданият замини бўлган Ўзбекистондан маърифий ислом ғоялари тарқалиши, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик таълимотларини ёйиш бўйича Мовароуннаҳрда шаклланган тарихий мактаблар анъанасининг давом этиши “Жаҳолатга қарши – маърифат” билан курашишнинг энг самарали ечими бўлади. Иккинчидан, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилади. Жаҳоннинг етакчи эксперт ва илмий доира вакиллари таъкидлаётганидек, хавфсизликка таҳдидларни куч ишлатиш йўли билангина ҳал этиш усули бугунги кунда кутилган натижани бермаяпти. Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва ташаббуслари ҳам мазкур ғояни ўзида ифода этади. Учинчидан, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга...
1 547 548 549 550 551 687