islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Шавкат Мирзиёев 2019 йилни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди, хабар берди kun.uz сайти. Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. «Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади», деди президент. 428

Расулуллоҳнинг Абу Дардога 9 насиҳати

Асли Мадиналик, “Абу Дардо” куняси билан танилган саҳоба Уваймир ибн Молик розияллоҳу анҳу жоҳилиятдаги дўсти Абдуллоҳ ибн Раввоҳанинг даъвати билан бадр жангидан кейинроқ мусумон бўлган. Илгари тожирлик билан шуғулланган Абу Дардо Исломга киргач ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Илм таҳсилига шунғиб кетди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида Дамашқда муаллимлик қилди. Шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган жуда фойдали сабоғини кейинги умматга қуйидагича етказади: عن أبي الدرداء قال : أوصاني رسول الله بتسع “ لا تشرك بالله شيئاً وإن قطِّعْتَ أو حُرِّقْتَ , ولا تتركنَّ الصلاة المكتوبة متعمدا ؛ ومن تركها متعمدا برئت منه الذمة , ولا تشربن الخمر ؛ فإنها مفتاحُ كل شر , وأطع والداك وإن أمراك أن تخرج من دنياك ؛ فاخرج لهما , ولا تنازعن ولاة الأمر , وإن رأيت أنك أنت , ولا تفرِرْ من الزحف ؛ وإن هلكت وفرَّ أصحابك , وأنفق من طَوْلك على أهلك , ولا ترفع عصاك على أهلك وأخفهم في الله عز وجل “ .. Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўққиз нарсани насиҳат қилдилар: Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Асло ароқ ичма! Чунки у барча ёмонликларнинг калитидир. Ота-онангга итоат қил! Агар улар дунёингдан чиқиб кетишга буюрсалар, улар учун чиқиб кет. Ишбошилар билан мансаб талашма! Агарча ўзингни ўша лавозимга лойиқ билсанг ҳам. Жангдан орқа қилиб қочма! Агар ҳалок бўлсанг ё дўстларинг ташлаб қочган бўлса ҳам. Топганингдан аҳлингга нафақа бер! Асоингни аҳлингга кўтарма! Аҳлингни Аллоҳдан қўрқит! (Бухорий ва Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ). Изоҳ: Бу насиҳатлар гарчи Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг ўзига айтилган бўлса-да, аслида Расулуллоҳнинг Абу Дардога омонати ҳам эди. У бу сабоқларни кейинги авлодга етказиш мажбуриятини ҳам олган эди. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу насиҳатлари нафақат Абу Дардога балки, бутун умматга тегишли эди. Бу сабоқлар аслида ҳаёт дастуримизнинг муҳим бандларидан десак, яна ҳам тўғри бўлади. Бу насиҳатлар айниқса, тақво ва диёнатдан йироқлашган бугунги кунимиз учун ўта зарурдир. Ҳолимизни ислоҳ қилиш учун уни тезлик билан амалда қўллашимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз биринчи бўлиб энг зарур масаладан сўз бошладилар: 1) Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Гуноҳлар ичида энг улкан ва даҳшатлиси бу ширкдир. Ўшанинг учун ҳам ҳадисда муболаға услуби билан ҳатто гўштингни қийма қилиб чопишса ҳам, ёки оловда куйдириб жизғанак қилмоқчи бўлсалар ҳам қалбингдаги тавҳиддан воз кечмагин, деб уқтирилмоқда. Иймоннинг жойи қалб бўлгани каби, ширкнинг ўрни ҳам қалбда бўлади. Мўмин ўз жонини сақлаб қолиш учун зарур ҳолатларда фақат тилида куфр сўзларини айтиши мумкин. Аммо ўша сўзга қалбида ишониши, эътиқод қилиши ҳаргиз мумкин эмас. 2) Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Намоз исломнинг беш рукнидан, иккинчисидир. Биринчи рукн иймон, ундан кейинги энг муҳим ибодат намоздир. Намозни қасддан тарк этувчилар икки хил бўлади: Фарзлигини инкор этиб тарк этувчилар; Фарзлигини тан олган ҳолда дангасалик билан тарк этувчилар; Биринчи тоифа яъни, намознинг фарзлигини тан олмаганлар мусулмон ҳисоб этилмайди. Аммо, намозни фарзлигига ишониб ялқовлик билан ўқимасдан юрганлар кофир дейилмайди. Лекин катта гуноҳ соҳиби бўлишади. Ҳар бир банда билан Аллоҳ орасида аҳд бўлади. Аллоҳга итоат этувчи бандаларни Аллоҳ турли балолардан сақлаб туради. Намозни қасддан тарк этганлар билан ўша аҳднома бузилади. Бирор балога гирифтор бўлса, банданинг ўзи айбдор...

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ИСТИОЗА

Истиъоза – бу “ أعوذ بالله من الشيطان الرجيم ”(Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) дир. Маъноси: “Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ беришини сўрайман”. Айт: “Эй, Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман (Муминун, 97). Имом Қуртубий: Иблисни шайтон дея номланди, буни сабаби ҳақдан узоқлашгани ва Аллоҳнинг буйруғидан юз ўгирганидир. Чунки инсу-жинларни ҳақдан юз ўгириб, узоқлашганини шайтон дейилади деганлар. Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик (Анъом, 112). Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал истиозани айтиши керак. فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ Бу оятда Аллоҳ таоло: “Агар Қуръон ўқисанг, бас, қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ беришини сўра” демоқда (Наҳл, 98). Истиозани айтиш Қуръони карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Баъзи уламолар бу оятдаги амрни вожиб деганлар, баъзилари эса мустаҳаб деганлар. Шунга кўра, истиозани ўқиш вожиб ёки мустаҳаб бўлади. Истиозани тиловатдан олдин бир марта ўқиса, кифоя қилади. Агар тиловат асносида бошқа иш аралашиб, тиловат тўхтаб қолса (масалан, бирор киши билан гаплашилса ёки туриб бирор иш бажариб келинса), истиоза яна қайта ўқилади. Агар тўсатдан аксириш, йўтал тутиши ёхуд шунга ўхшаш ихтиёрдан ташқари ҳолатлар содир бўлиб қолса, у ҳолда истиоза қайта ўқилмайди. أعوذ– сўзи ҳақида “Лисанул – араб“ китобида шундай дейилади: “عاذ به, яъни “таянмоқ, ундан паноҳ сўрамоқ” маъносида”. Ҳадисдан мисол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир араб аёлга уйландилар. Ҳузурларига у аёл киритилганида шундай деди:أعوذ بالله منك яъни, мен сиздан Аллоҳ таоло томон қочаман, У Зотдан паноҳ сўрайман”. Пайғамбар алайҳиссалом: “ Сен паноҳ Берувчи Зотдан паноҳ сўрадинг, ўз аҳлингга кетавер”, – дедилар. “Шайтон” – араб тилида “ бўйин товловчи, кеккайган, узоқлашган” деган маънони англатади. Араблар:شطنت داره яъни, унинг ҳовлисидан узоқлашдим, дейдилар. Сибавайҳ айтадилар:” Араблар бирор киши шайтоннинг ишини қилса تشيطنдейдилар” . Қуртубий (роҳматуллоҳи алайҳи): “Шайтон сўзи фақат жинларга хос эмас, балки, инсон ва ҳайвонларнинг ҳам бўйин товловчи, осийларини ҳам “шайтон” дейилади. Бунга оят яққол мисол “شياطين الإنس والجن” яъни, Инсон ва жинларнинг шайтонлари( Анъом 112-оят). Ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу бир эшакка миндилар. Ўзларини кеккайгандай ҳис қилдилар, шунда: “Мени шайтонга миндирибсизларку?” – дедилар. Хуллас “шайтон”– ҳар қандай яхшиликдан, раҳматдан фисқи туфайли узоқ, деганидир. “Рожим” – яхшиликдан узоқ қилинган, улоқтирилган ҳамда васваса ва ёмонликни отувчи деган маънони англатади. Қуртубий (роҳматуллоҳи алайҳи) шундай дейдилар: “رجم– аслида “тош отмоқ” дегани. Баъзан, “ражм” қатл, лаънат, ҳайдаш, сўкиш, маъноларида ҳам ишлатилади. Буларнинг барчаси қуйидаги оятда мужассам бўлган: “Улар: эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилганлардан бўлурсан”, дедилар” ( Шуаъро, 116). “Истиоза” даги масалалар қуйидаги тартибдадир: Баъзи олимлар намозда истиоза айтиш суннат эканлигига ижмоь қилганлар. Уни тарк қилиш намозни бузмайди хоҳ қасддан бўлсин, хоҳ бехосдан. Намоздан ташқарида Қуръон ўқувчига истиозани айтиши мустаҳабдир. Машҳур тобеин Ато ибн Рабоҳ (роҳматуллоҳи алайҳи), истиозани айтиш вожиб, намозда бўлсин ёки ундан ташқарида бўлсин, фарқи йўқ, дейдилар.Бунга далил қилиб فإذا قرأت القرآن فاستعذ بالله, яъни, Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин (Наҳл, 98) оятининг зоҳирий маъносини ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунда доимий бўлганликларини келтирадилар. Кўпчилик олимлар: оятнинг маъноси, “Қуръон ўқимоқчи бўлсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранг”, деганидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунда доимий бўлганларига келсак, у зот бунданбошқа намознинг жуда кўп амалларида доимий бўлганлар. Масалан: намознинг ичидаги такбирлар ва тасбиҳлар. Ваҳоланки, булар вожиб эмас. Баъзи олимларнинг наздида, Истиозани айтиш намоздами ёки ундан ташқаридами, фарқи йўқ, қироатдан олдин бўлиши керак. Бунга далил Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳу айтадиларки: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси намозга турсалар такбир ва санодан сўнг шундай дер эдилар: “Мен ўта Эшитувчи...

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўз идроки ва билими билан таъминлайди. Аллоҳ ато этадиган бу буюк неъматни асрай олиш унинг ўз ҳатти-ҳаракатларига боғлиқдир. Бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетмоқда. Турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда бундай жараёнлар салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишдир.Айниқса, ёшлар онгида ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг билимини ошириш турли таҳдидларига тўсиқ қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфиддинов иштирокида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда ҳозирги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан амалий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда тирноқ ичидан кир қидираётган кишилар томонидан турли фитналарга алданиб қолмаслик кераклиги ҳақида айтиб ўтилди. Бугун талаба ёшларнинг асосий вазифаси юксак илм-маърифат ва одоб-ахлоқни эгаллаш зарурлиги эслатиб ўтилди. Суҳбат давомида саҳобалар ва илм аҳлларининг фазллари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Суҳбат сўнгида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга Раҳматуллоҳ домла томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тадбир якунида Устоз талабаларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ   684

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ПОКЛИК

Аллоҳ таоло: “Албатта, у Қуръони каримдирки, (у) яширин Китобда (Лавҳул-маҳфузда) дир. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар”, деган ( Воқиаъ, 77-79). Абдурраҳмон ибн Язид ҳикоя қиладилар: Биз Салмом (розияллоҳу анҳу) билан бирга эдик. У бизни ёнимиздан туриб, чиқиб кетди ва ҳожатини қилиб келди. Мен эй Абу Абдуллоҳ таҳорат қилдингизми? Биз Аллоҳнинг каломидан сўрамоқчи эдик дедим. У мен Мусҳафни ушламайман, уни покланганлар ушлайди, деди. Ва бизга сўраган оятларимизни тиловат қилди, (Байҳавий ва Дорақутний ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуронни фақатгина таҳоратли кишигина ушлайди”, деганлар, (Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Сунани Доримий 447-ҳадис). Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайз ва жунуб ҳолатдаги кишини Қуронни тиловат қилишдан қайтарган”, эдилар ( Мабсут Сарахсий 3-жуз 301-саҳифа). Қуръони каримни жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолдагилар ушлаши мумкин эмас. Фақат Қуръони каримнинг ташидан унга ёпишмаган нарса ила ушлашлари жоиз. Улар бутун бир ояти карима ёзилган қоғозни ҳам ушлашлари дуруст эмас. Баъзи уламолар: балоғатга етмаган болалар Қуръонни ўрганаётган вақтларида енгил таҳоратсиз ушлашларини жоиз деганлар. Агар таълим берувчи жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолда бўлса, ана шу ҳолатларда Каломуллоҳни ушламасдан сўзма-сўз ўқиш ила таълим беради. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 517
1 545 546 547 548 549 687