10 декабрь куни Париж шаҳрида Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ушбу халқаро анжуманнинг бош мавзуси Ислом дини ва глобаллашув муаммоларига бағишланган бўлиб, сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳозирги глобаллашув жараёнлари турли минтақаларга ўзининг ижобий ва салбий таъсирини кўрсатиб келаётгани, мана шундай мураккаб даврда юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга биргаликда курашиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Халқаро форум ишида Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбой ҳожи Ораз, Қирғизистон муфтийси Махсатбек Токтамушев ҳамда бир қатор давлат ва дин арбоблари маъруза билан иштирок этдилар. Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқаро мусулмонлар форумининг мазмун-моҳияти юзасидан берилган саволларга диний етакчилар томонидан батафсил жавоблар берилди. 487
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Умматимдан биттасини ўзимга дўст танласайдим, Абу Бакрни танлардим”, деган мадҳига муяссар бўлган зот Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу Асҳоби Киромнинг энг устун шахсиятларидан бири эди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам ота, ҳам она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан узоқ қариндошдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 2 ёки 3 ёш кичикдир. Мусулмон бўлмасдан олдин исми Абдул Узза ёки Абдул Каъба эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон этгандан сўнгра исмини “Абдуллоҳ” деб ўзгартирди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган куни ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа сайланди. У зотни хилофати (халифалиги) 2 йил 3 ой ва 10 кун давом этди. У зот 63 ёшида, ҳижратнинг 13 йилида, милодий 634 йилда вафот этди. Васияти бўйича жасадини хоними Салмо ювди. Жаноза намозини Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўқиди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг қабри ёнига, “Ҳужраи-саодат”га дафн этилди. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу – “кечаси туриб, намоз ўқиганларнинг отаси”, деган номга мушарраф бўлганлар. Бу исмни у зотга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берганлар. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу кечанинг иккинчи ярмида ўрнидан туриб, тонггача намоз ўқирди. У зот жаннат билан муждаланган 10 та саҳобанинг бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайнотаси, ҳазрати Ойшанинг дадаси эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳуни жуда яхши кўрарди. У зот: “Аллоҳ таолонинг жаҳаннамдан озод этган кишисини кўрмоқни орзу қилганлар Абу Бакрга боқсин”, – дер эди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу илк мусулмон бўлган ҳур эркак сифатига соҳибдир. Хотинлардан илк мусулмон Ҳазрати Хадича, қуллардан Зайд бин Ҳориса, болалардан Ҳазрати Алидир. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу мусулмон бўлмасдан аввал ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўсти эди, катта тужжор эди. Мусулмон бўлгандан сўнг бутун молини ислом йўлида сарфлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзининг пайғамбарлигини билдириб, мусулмон бўлишга чақирганда Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳеч тараддуд этмасдан исломиятни қабул қилди. Шундан кейин у зот ўзининг яқин дўстлари бўлган Усмон бин Аффон, Талха бин Убайдуллоҳ, Зубайр бин Аввом, Абдурраҳмон бин Авф, Абу Саъд бин Ваққос, Абу Убайда бин Жарроҳ каби юксак ахлоқли шахсиятларни ҳам исломиятга даъват этди ва улар ҳам мусулмон бўлдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ва унинг дўстлари исломни Макка халқи орасида ёйиш учун жуда кўп машаққат, азоб чекдилар, мушрикларнинг қийноқларига дучор бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима айтса, ҳеч иккиланмасдан қабул этар ва унга ишонарди. Меърож кечасида ҳам шундай бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга юксалгани ҳақида Каъба мушриклари масхараомуз ғийбатлар тарқата бошлаганларида, улар бу ҳақда ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фикрини ҳам сўрадилар. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу: – Агар буни айтган у (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлса, бу тўғридир, деди. Мушриклар: – “Абу Бакрни Муҳаммад сеҳрлабди”, дея фисқ-фасод қила бошладилар. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу мусулмонлар тарафидан Макка фатҳ этилганда, ўз отаси Абу Қуҳофани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига олиб келди ва Абу Қуҳофа исломни қабул этди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 10-йилида (милодий 632), Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган куни Асҳoби киромлар тарафидан халифаликка сайланди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу душанба куни халифа ўлароқ сайланди, сешанба куни масжиди шарифда мусулмонларга шундай хитоб этди: “Эй мусулмонлар! Сизга халифа сайландим, амир бўлдим. Ҳолбуки, мен сизларнинг энг яхшингиз эмасман. Агар мен яхшилик қилсам, менга ёрдам этингиз. Агар ёмон иш қилсам, менга тўғри йўлни кўрсатинглар. Тўғрилик – омонатдир. Ёлғончилик – хиёнатдир. Сизнинг заифингиз мен учун энг қийматлидир. Унинг ҳаққини ҳимоя этаман. Сизнинг ичингизда ўз кучига ишонганлар заифдир. Мен ундан бошқасининг ҳаққини олиб бераман. Ҳеч бирингиз Аллоҳ учун жидду-жаҳдни тарк этманг. Тарк этганлар залил бўлур. Мен Аллоҳга ва Расулига итоат этганим муддат ичида сиз ҳам менга итоат этинг. Агар мен Аллоҳ ва унинг Расулига осий бўлиб, тўғри йўлдан чиқсам, сизнинг менга итоат этишингиз лозим эмас. Энди оёққа туринг, намоз ўқийлик. Аллоҳ барчангизга яхшилик ато этсин!”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганини эшитиб, баъзи инсонлар ва қабилалар исломдан чиқа бошладилар. Яман ва бошқа ўлкалардан ислом...
Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳамадон шаҳрида 440 ҳижрий санада туғилганлар. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳусайн ибн Айюб Ҳамадонийдир. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи тасаввуфнинг йирик намояндаси, буюк олим эди. Боғдодда Абу Исҳоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода илмларини оширганлар. Тасаввуфни Абу Али Формадий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийлардан оладилар. Замонасининг буюк алломалари Абдул Қодир Гилоний, Ғаззолий, Ҳамидуддин Мултонийлар билан мулоқатда бўлганлар. 30 маротаба Ҳаж зиёратига борганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Бухорода узоқ муддат яшаб, Аҳмад Яссавий ва Абдул Қодир Ғиждувоний ва бошқа машойихларга устозлик қилганлар ва кейинчалик Хожагон Нақшбандийя тариқатининг айрим қоидаларини ишлаб чиққанлар. Хожа Абдуллоҳ Барроқий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Аҳмад Яссавий, Абдул Холиқ Ғиждувоний Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳидан сўнг унинг халифалари сифатида муридларнинг тарбияси билан шуғулланганлар. “Рутбатул ҳаёт” (“Ҳаёт мезони”), “Кашф”, “Рисола дар одоби тариқат”, “Рисола дар ахлоқ ва муножот” каби асарлар ёзганлар. “Ҳаёт мезони” рисоласи ўзбек тилида нашр қилинган (Тошкент, 2003). Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи 18 ёшларида Ҳамадондан Бағдодга келадилар. У ерда Абу Жаъфар ибн Маслама, Абдус Сомад ибн Маьмун, Ибнул Муҳтадий биллаҳ, Хатиб Абу Бакр, Ибн Ҳизормард, Ибн Нуқуд, Абу Ҳаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим Тобарий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Фазл Форсий ва бошқа бир неча уламолардан илм олганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматиллоҳи алайҳи силсила омонатини Абу Али Фармоний раҳматуллоҳи алайҳдан олганлар. Абу Саъд Самъоний айтадилар: “У зот тақводор, парҳезкор, ибодатгўй, илмига амал қилувчи, ҳол ва мақомлар соҳиби эди. Унинг карвонсаройида Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун дунё ишларидан узилган муридлар яшаганлар”. 506 йили боғдодга келадилар. Кейинчалик Марвда яшаганлар. Сўнг Ҳиротга сафар қилганлар. У ерда бир неча йил яшаганлар. Шундан сўнг Марвга қайтадилар. Сўнг яна Ҳиротга иккинчи бор сафар қиладилар. Йўлда кетаётиб “Бағшур” яқинига етганларида вафот этадилар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ ўз суҳбатларида машойиҳларнинг ҳикматли сўларини ҳам кўп ишлатар эдилар. У кишининг ҳимматлари олий эди. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳирот билан Марвнинг орасида бориб келиб турар ва ваъзу насиҳатда давом этар эдилар. У кишидан истифода этганлардан беш одам буюк шайҳ ва тариқат намояндалари бўлиб етишдилар. Улар: Хожи Убайдуллоҳ Баркий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Хожа Ҳаким Санўийлардир. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг бош халифалари Муҳаммад Порсо ҳазратлари ўзларининг “Фаслул Хитоб” номли китобларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳар бири бир китобга тенг келадиган ҳикматли сўзларидан бир қисмини тўплаганлар. Ҳижрий 535 санада Марвда вафот этганлар. Хоки Бомиёндан Марв шаҳрига олиб келиниб, қайта дафн этилганлар. Абдул Холиқ Ғиждувоний, Фаридуддин Атттор, Абдур Раҳмон Жомий, Алишер Навоий асарларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида маълумотлар учратиш мумкин. Тошкент ислом институти битирувчиси, Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 505
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: “Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта? – Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин“. (Ибн Можа ривоятлари). Бошқа ривоятларда зикр этилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар: – Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз! Бир киши сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳар йилими? – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар. Ҳалиги киши юқоридаги саволини уч маротаба берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: – Агар “Ҳа!“ деганимда ҳар йили ҳаж қилиш фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса бунга кучларингиз етмасди. Модомики, тўхтаган эканман, мени тинч қўйингиз. Сизлардан олдингилар кўп савол беришлари ва пайғамбарларига қарши чиқишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Агар бир нарсага буюрсам, имкониятингиз даражасида уни бажаринглар. Нимадан қайтарсам, уни тарк этинглар“. (Муслим ривоятлари). Абу Довуд ва Ҳоким ривоятида ҳам иккинчи марта ҳаж қилиш ихтиёрий эканлиги айтилган. Баъзи олимлар баҳсимиз мавзуси бўлган ҳадисни видолашув ҳажида айтилган дейишган. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Исломнинг фарз ва рукнларини ўргатиб хутба қилишлари асносида мазкур ҳадисни айтганлар. Валлоҳу аълам. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 334
Ҳар йили ноябрь ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига биноан Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ислом билим юртлари (мадрасалар)да педагогик амалиёт ўташ учун йўл оладилар. Шундай талабалардан бир гуруҳи айни пайтда Бухорои шарифда жойлашган нуфузли ислом билим юртларида таълим бериш йўлидаги илк қадамларини қўймоқдалар. Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Маткаримов Турсунбой ва Жамбилов Мансур Мир Араб Олий мадрасасида, Раҳимов Неъматуллоҳ, Холназаров Азизбек, Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Неъматов Сулаймон, Асатуллаев Фарҳоджон, Ғуломов Зарифжон ва Баҳодиров Ҳожакбар Мир Араб ислом билим юртида ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом билим юртида эса Нажмиддинова Робия ўзларининг педагогик амалиётларини ўтамоқдалар. Ушбу амалиётчи талабаларга Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов раҳбарлик қилмоқда. 2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Зафар Маҳмудов талабаларнинг амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларни таҳлил қилиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди. З.Маҳмудов, сафар давомида амалиётчи талабаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Дарслардан сўнг мадраса мударрислари билан ўқув жараёнининг таҳлили ўтказилиб, амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, Зафар қори Маҳмудов Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ислом билим юртларининг 1–2 курс талабалари иштирокида “Қуръон ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказди. 619