2018/2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-2 курс талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда ректор У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М.Насриев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов,“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, куратор вамураббийлар З.Бегматов, И.Ғофуров иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 302
Мавлид ойи муносабати билан барча диний таълим муассасалари ва юртимиз масжидларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийрат ва суннатларини ҳар тарафлама мукаммал ўрганилмоқда. Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида ҳам 2018 йил 29 ноябрь куни ҳижрий 1440 йил Рабиъул аввал мавлид ойи ҳамда ноябрь ойи – ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги муносабати билан “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими масъул ходими ҳамда мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуо-и хайрдан сўнг институт ректори Уйғун Ғафуров нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. Мусобақада учинчи курслар ўртасида бўлиб, учта гуруҳ иштирок этди. Мусобақа тўрт шартдан иборат бўлиб, уч гуруҳдан ҳар бирининг шартлар бўйича берган жавоблари ҳакамларимиз томонидан холисона баҳолаб борилди. Мусобақа бошидан охиригача қизғин тус олди. Икки ярим соат қандай ўтиб кетгани ҳам билинмай қолди. Гуруҳ иштирокчиларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўрганлари томошабинларга ҳам яққол намоён бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, “Ибн Саъд“ гуруҳи иштирокчилари 154 баллдан тўплаб, биринчи ўринга, “Ибн Исҳоқ“ гуруҳ иштирокчилари 153.5 балл тўплаб, иккинчи ўринга ва “Ибн Ҳишом“ гуруҳ иштирокчилари 144 балл тўплаб, учинчи ўринга сазовор бўлишди. Ғолиб гуруҳ ва мусобақада фаол иштирок этган гуруҳларга “Вақф” хайрия жамоат фонди ва институт ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Шунингдек, Тошкент ислом институти телеграм канали орқали эълон қилинган «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми» номли савол-жавоб танловининг ғолиблари ҳам тақдирландилар. Тадбир институт ректори Уйғун Ғафуровнинг нутқи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Халилов Искандар домланинг хайрли дуолари ила якун топди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси кабинет мудири Ю.Абдурахимов 334
Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябрдан 29 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси танлови эълон қилинган эди. Ушбу 10 кунлик савол-жавоб танлови 28 ноябрь куни ўз ниҳоясига етди ва ҳакамлар ҳайъати энг юқори балл тўплаган қуйидаги иштирокчиларни ғолиб деб топдилар: Тошкент ислом институти талабаларидан: 1. Рўзматов Муҳаммад Мустафо (Mustafo Hofiz)-91 балл; 2. Исҳоқжонова Муҳсина (IMI)-90 балл; 3. Аҳмедова Муаттар (Ummu Maryam)-89 балл. Телеграм каналининг ташқи фойдаланувчиларидан: 1. Достон Мустафоев (Doston Mustafoyev)-88 балл; 2. Абдулмўмин Абдулаҳадов (Abdulmo’min)-86 балл, Дийдор Аскаров (Diydor)-86 балл; 3. Хонзода Мадалиева (Bintu Abdulvohid)-85 балл. Ғолибларни тақдирлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтадиган “Сийрат мусобақаси”га таклиф этамиз. Тадбир бугун 29 ноябрь куни соат 13:30 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилиниб, жавоблар 20:30 га қадар @islaminstitutbot телеграм боти орқали қабул қилинган. Саволларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Сийрат фани ўқитувчилари Абдул Азим Зиёуддин ва Шавкат Алибоев тузган эдилар. 326
28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан танишиб, устоз ва талабалар билан мулоқот қилдилар, деб хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари талабаларнинг мутахассислик фанлари ҳисобланган “Ақида”, “Фиқҳ”, “Қуръони карим”, “Ҳадис” бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Айниқса, талабаларнинг Қуръони карим, ҳадиси шарифларни ҳифз қилиш қобилиятлари ва арабча матнларни мутолаа қилиш салоҳиятларига алоҳида аҳамият қаратдилар. Ташриф доирасида барча мударрис ва талабалар билан муфтий ҳазратлари суҳбат ўтказиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, диний ва дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаш, келгусида халқимиз ва динимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидладилар. Айниқса бугунги кунда дин номидан жиноят қилаётган тоифаларга қарши курашиш учун ақида илмини пухта ўрганиш ва уларнинг нотўғри даъволарида раддия бериш қобилиятига эга бўлиш энг долзарб вазифалардан эканини алоҳида қайд этдилар. Муфтий ҳазрат сўзларида давом этиб, ушбу билим даргоҳидаги меҳнат қилаётган мударрислардан ва таълим олаётган талабалардан хурсанд эканларини билдириб, уларнинг келажакда забардаст олиму уламолар бўлиб етишишларини Яратган Парвардигордан сўраб, дуою ҳайрлар қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳомийлигида 2018 йил апрель ойида туғма юрак хасталиги билан Тошкент кардиология марказида амалиёт қилиниб, ҳозирда билим юртининг 4-курсида таълим олаётган талаба Пармонов Бобошер билан учрашиб, унинг соғлиги ва ўқишлари бўйича суҳбатлашиб, келгусидаги ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тиладилар. Муфтий ҳазрат билим юртидаги талабалар ва устозлар учун яратилган шароитлар, ўқув хоналари, кутубхона ва ётоқхонадаги шароитлар билан танишиб чиқдилар. 330