Тошкент ислом институти талабалари 2018 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Илмга эътибор келажакка эътибор” номли олий таълим муассасаларининг 145 нафар талабаларига жами 1 244 000 000 сўм тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича ўтказилган хайрия акциясининг тақдимот тадбирида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиснинг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулализ Мансур, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдурахмонов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда диний таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, уламолар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар қатнашди. Тақдимот тадбирида “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов сўзга чиқиб, “Илмга эътибор – келажакка эътибор” номли хайрия акцияси ва унинг амалий аҳамияти борасида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди. Фонд томонидан ўтган давр мобайнида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298.631.000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165.650.000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1.243.200.782 сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1.170.867.159 сўм, “Мурувват карвони” хайрия тадбири доирасида 388.903.100 сўм, жами бўлиб 3.343.956.041 сўмдан зиёд маблағлар хайрия қилингани ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларни қўлаб-қувватлаш, профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассислар ва ўқувчи-талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш ишларини амалга ошириш Фонднинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. “Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан бири республикадаги олий таълим ва диний таълим муассасаларида таълим олаётган боқувчиси йўқ, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба ёшларнинг моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларини алоҳида қайд этиш зарур. Ўтган давр мобайнида ушбу Фонд томонидан диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талабаларига моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойиларида Фонд томонидан “Илм йўлида кўмак берамиз” номли акцияси эълон қилинган эди. Акциянинг биринчи босқичи якунлари кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари талабалари ва ўқитувчиларини рағбатлантириш, намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб бериш кўзда тутилган. Шунингдек, Қуръони каримни ёд олган ёки араб тилидаги бирор қўшимча китобни тамомлаган талабалар ҳам рағбатлантирилади. Шунга асосан, диний таълим муассасаларининг энг иқтидорли 39 нафар талабаларининг контракт пуллари тўлаб берилиб, ўзининг иқтидори ва қобилияти билан Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 15 нафар талаба энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан пул мукофотлари билан тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Тошкент ислом институтининг 9 нафар талабаси ҳамда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва пул мукофотлари билан тақдирлан иқтидори талабалари ҳам жой олган. Вақф фондининг кенг кўламда олиб бораётган бу каби кўмаги ва қўллови учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 372
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 27 ноябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домланинг 201-гуруҳга фиқҳ фанидан “Саҳв саждаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчиси, Я.Раззақов, С. Жўраев, Ҳ. Низомиддинов, Сифат комиссияси раиси С. Арипов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М. Насриев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё Бухорбоев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла очиқ дарсда янги мавзуни Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ҳидоя” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб, дарсни самарали ташкил этди. Маълумки ибодатлар, хусусан мусулмон киши зиммасидаги энг буюк ибодат намознинг ҳам ўз фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаблари бор. Уларнинг барчасига амал қилган ҳолда намозни адо этиш намозхонга улкан ажрларни тақдим этади. Бироқ ушбу амаллардан биронтасини тарк қилиш ўз даражасига қараб турли ҳукмларни келтириб чиқаради. Масалан намознинг фарзларидан бири қасддан ёки унутиб тарк этилса, ушбу намозни қайта ўқиш фарз, суннат тарк этилганда намозни қайта ўқиш суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш эса бу иккисидан бироз фарқ қилади. Чунки вожиб қасддан тарк этилса, намозни қайта ўқиш вожибдир. Лекин намоздаги вожиб амаллардан бири унутиб қолдирилса ёки тарк этилса, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Қуйида ушбу сажда ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтилади. “Саҳв” сўзи луғатда “унутиш” маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам ислом енгиллик дини экани ҳамда Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлигининг ёрқин далили ҳисобланади. Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқиб ўтирмай икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан уни тўғрилаш ва тузатиш имкони бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз туриб намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингизда қачон шундай ҳолат рўй берса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин” дедилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари мана шу ривоятдаги “сажда қилиш”, деган амр эътиборидан саҳв саждасини қилиш вожиб деганлар. Уламоларимиз яна қўйидагиларни айтадилар: Саждаи саҳв лозим бўлганда уни қилмаган намозхон гуноҳкор бўлади. Аммо намози ботил бўлмайди. Саждаи саҳв имомга ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган инсонга ҳам вожиб бўлади. Лекин имомга иқтидо қилиб намоз ўқиётган инсон хатога йўл қўйса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у ўзича саждаи саҳв қилса, имом қилмаган ишни қилган ҳисобланади. Бу эса ўз имомига хилоф қилишдир. Агар имом саҳвга йўл қўйса, унга иқтидо қилган шахс ҳам ҳам, иқтидони қачон бошлаганидан қатъий назар, унга қўшилиб саждаи саҳв қилади. Агар ушбу ўринда имом саждаи саҳв қилмаса, муқтадий ҳам қилмайди. Мавзуга доир баъзи фиқҳий масалалар: 1. Хато билан саждаи саҳв вожиб бўлиши борасида фарз ва нафл, жума ва ҳайит намозлари баробардир. Бироқ катта жамоат йиғилган жамоатларда фитнани олдини олиш учун саждаи саҳв тарк қилинади. (“Дуррул Мухтор” ва “Раддул Муҳтор”). 2. Имом шакка тушган ўринларда қавмнинг ҳаракатларини кузатиб ҳолатни тўғрилаб олишда ҳеч шак йўқдир (“Раддул Муҳтор”). 3. Зам сура ўқимай рукуга кетса, рукудан қайтиб зам сура қилади ва рукуни қайтадан бажаради ҳамда охирида саждаи саҳв қилади. 4. Аввалги қаъдада ташаҳҳудга “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад” сўзини зиёда қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади (“Фатавои ҳиндийя”). 5. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади, иккинчи қаъдада эса йўқ (“Фатавои ҳиндия”). 6. Намоздаги турли тасбеҳ ва зикрларни, ҳатто ташаҳҳудни жаҳрий ўқиб қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди (“Раддул Муҳтор” ва “Фатавои ҳиндийя”). Саҳв...
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида бўлиб ўтган брифингда шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, элчи Абдураҳмон Муса Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлганини таъқидлади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. – Миср бош имоми анчадан бери ислом илмий ва маданий меросининг рамзи бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюриш, бу ердаги кенг миқёсдаги ислоҳотларга шахсан гувоҳ бўлишни мақсад қилиб юрган эдилар. Бош имомнинг Ўзбекистонга ташриф дастури расмий учрашувлар ва воқеаларга жуда бой бўлди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Бош вазир Абдулла Арипов, Диний ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Абу Райхон ал-Беруний номидаги шарқшунослик институти фаолияти билан яқиндан танишди, бу ерда ушбу таълим ва илмий муассасалар билан келгуси ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди. 343
Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан шу кунларда Рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди, эзгулик шаббодалари ҳамда вужудимизни майин чулғаётган муҳаммадий ифорларни олиб келган бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу шундай оламшумул воқеа-ки, у тарих оқимини ўзгартириб юборди. Инсониятни жаҳолат зулматларидан маърифат ва ҳақиқат нурига олиб чиқди. Мавлиди шарифни бутун ер юзида мусулмон аҳли бирдек муносиб нишонлаш мақсадида, турли хил тадбир ва маросимлар ташкил қилишмоқда. Шу анъанага мувофиқ, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ўртасида “Сийрат ва ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан “Расулга муҳаббат” мавзусида синф хоналарини байрам шукуҳи асосида безаш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани баҳолашда Дин ишлари бўйича қўмита Диний маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов ва Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров иштирок этдилар. Мазкур беллашув тўрт шарт: Безакларни мавзуга оидлиги; 2. Ғояларнинг креативлиги; 3. Қўл меҳнатидан фойдаланганлиги; 4. Шарҳлашдаги моҳирлик бўйича баҳоландилар. Танлов натижаларига кўра олий ўринни 303-гуруҳ, 1-ўринни 208-гуруҳ, 2-ўринни 209 ва 3-ўринни 103-гуруҳларнинг талаба қизлари эгаллашди. Ғолиблар жорий йилнинг 29 ноябрь куни талаба қизлар иштирокида бўлиб ўтадиган “Муборак мавлид” байрам тадбирида Тошкент ислом институти томонидан тақдирланади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 333
Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини қадимий Самарқанд шаҳрида қутлаш ҳамда Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби жаноб Антониу Гутерришга бизнинг минтақамизда биринчи марта бўлиб ўтаётган ушбу форумни ўтказиш ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун самимий ташаккур билдираман. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Халқаро миграция ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, бошқа ҳамкор ташкилотлар, Осиё мамлакатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг юқори мартабали вакиллари, шунингдек, кўзга кўринган хорижий давлат ва жамоат арбоблари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи экспертлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссия раҳбарлари ушбу форумда иштирок этаётганидан миннатдорман. “Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусида ўтказилаётган мазкур анжуманнинг долзарблиги ана шу асосий ҳужжатнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурати билан белгиланади. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет хоним таъкидлаганидек, “биз юксак адолат ва тенглик сари ҳаракат қилган тақдирдагина янада барқарор тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётга эришмоғимиз мумкин”. Мен бу муҳим принципни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Тарих шундан далолат берадики, дунёдаги барча цивилизациялар, маданият ва динлар инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги таянч тушунчаларнинг шаклланишига асос бўлган инсонпарварлик ғоялари таъсирида вужудга келган. Масалан, бундан 2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма ёдгорлик – “Авесто” китобида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари муҳим ўрин тутади, зўравонлик ва адолатсизлик рад этилади. Шунингдек, Шарқнинг буюк ҳуқуқшуносларидан бири Бурҳониддин Марғиноний XII асрдаёқ ўзининг “Ҳидоя” асарида ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқини сақлаш зарурлиги тўғрисида муҳим ғояни илгари сурган эди. Ана шу муқаддас қадриятлар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган ва мазкур форум кун тартибига ҳамоҳангдир. Таъкидлаш жоизки, 70 йил аввал қабул қилинган Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси бутун дунёда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш борасида янги имкониятлар очди. Афсуски, бугунги кунда биз барчамиз ана шу ижобий жараёнга тўсқинлик қилаётган мураккаб ва зиддиятли тенденциялар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу ўринда жаҳонда, жумладан, Жануби-Шарқий Осиёдан тортиб Яқин Шарққача бўлган маконда қуролли тўқнашувлар кучайиб, ўзаро ишончсизлик ва низолар, миллатлар ва конфессиялараро ихтилофлар чуқурлашиб бораётгани, барқарор тараққиётга қарши бошқа глобал таҳдид ва хатарлар ҳақида сўз бормоқда. Иложсиз ҳолда ўз юртини ташлаб кетаётган кишилар ва қочқинлар сони тобора ортиб бораётгани, таълим ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти йўқлиги, одам савдоси ва мажбурий меҳнат, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, қашшоқлик ва очликка барҳам бериш зарурати билан боғлиқ муаммолар мураккаблашиб бораётганига биз четдан томошабин бўлиб қараб туролмаймиз. Шу маънода, бизнинг қатъий ишончимизга кўра, жами 4,5 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Осиё минтақасининг келажаги кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга тайёр бўлишга, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича самарали минтақавий механизмни шакллантиришга боғлиқ. Ҳурматли форум иштирокчилари! Бугун биз Ўзбекистон миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган бир даврда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган бош тамойилга амал қилмоқдамиз. Айнан ана шу тамойил 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясини амалга...