islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ҳадис илми мактабига қабул имтиҳонлари Тошкент ислом институти биносида бўлиб ўтмоқда

Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис”ва “Араб тили” фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Қабул имтиҳони жараёнлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида ўтказилмоқда. Имтиҳонлар бошланишидан олдин Қуръон тиловати ва дуо-и хайрлар қилинди. Сўнгра Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов кириш сўзи билан бошлаб, мактабнинг Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилгани, Ҳадис мактабининг мақсад ва вазифалари, талабаларга қўйилаётган юқори даражадаги талаблар ҳақида тушунтириб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳиддин Шерҳонов Муфтий ҳазратларининг табрикларини абитуриентларга етказиб, қабул имтиҳонларининг тартиб-қоидаларини тушунтириб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қабул ҳайъати томонидан тайёрланган, махсус қопларлардаги имтиҳон материаллари абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида очилди. Ижодий имтиҳонларга Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтининг тажрибали педагог-ўқитувчилари жалб қилинди. Абитуриентларни саралаб олишда араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга қобилияти бўлган, Қуръони каримни ёд олганлик каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қабул жараёнлари учун Тошкент ислом институтида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактабига абитуриентларни қабул қилиш бўйича тест синовлари жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент ислом институти биносида ўтказилади. 428

Оламларга раҳмат Пайғамбар

“Рабиул-аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой” яъни, мавлид ойи эканлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар”  номли тадбир ташкил этилди. Тадбир Қуръони карим тиловати ила бошланди. Сўнгра “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов барчани мавлид ойи билан қутлаб тадбирни очиб бердилар. Сўнгра тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди.  Дастлаб, 3 “Г”-гуруҳ талабалари А.Султонмаҳмудов, С.Бузрукхонов ва Т.Хурсанмуродовлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфлари ҳақида турк ва араб тилида нашида ва саловатлар айтдилар. Сўнгра, 2 “Г”-гуруҳ талабаси М.Мардонов Ҳазиний қаламига мансуб “Ул Расули мустафо” деб бошланадиган мухаммасни ўқиб эшиттирди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим домла Сайдаҳмедов мавлиднинг нишонланиш тарихи, ривожланиш босқичлари, уламоларнинг мавлид хусусида айтган фикрлари ҳақида сўзлаб, талабаларнинг бу борадаги илмлари ошишига ҳисса қўшдилар. Сўнгра, 1-курс талабаларидан А. Мадаминжонов ва И.Шаробиддинов, 2-курс талабаларидан Ш.Нурмаматов ва И.Қамбаров ҳамда 3-курс талабаси С.Муҳаммадсолиевлар, Имом Барзанжий қаламига мансуб “Мавлиди шариф” қасидасини ўқиб бердилар. Мавлиди шариф ўқиб эшиттирилгач, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин домла Ҳамроқулов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, саҳоба-и киромларга муҳаббат қилиш ҳақида мавъиза қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқинроқ танитишга, бу билан тадбир иштирокчилари қалбларида У зотга нисбатан янада муҳаббат уйғонишига сабабчи бўлдилар. Тадбир сўнгида, барча мўмин-мусулмонлар, хусусан институтимизда хизмат қилиб ўтган ва ҳозирда хизмат қилаётган устоз-ходимлар, толиби илмлар ҳақларига дуо-и хайрлар қилинди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири Э.Ахматқулов 435

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” ўқув курсига қабул эълон қилади

Имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” курсларига қабул эълон қилинади, дея хабар берди “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати. Ҳужжатлар 20 ноябрдан 24 ноябргача қабул қилинади. Ўқув курсининг муддати 3 ой бўлиб, ўқиш 2018 йил 1 декабридан бошланади. Ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 30 нафар этиб белгиланган. Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 1. Мудир номига ариза; 2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади); 3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида); 4. 3х4 расм (4 дона). Маълумот учун манзил: Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти. Телефон: (99871) 244-48-27, e-mail: info@kukaldosh.uz 488

Расулуллоҳга мактуб

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум, Я саййидал мурсалин! Маҳлуқотлар ичида сизни танлаб, сизни саййидлик тожи билан шарафлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин. Эй, оламларга раҳмат қилиб юборилган Саййидим, сизга борим фидо бўлсин! Алҳамдулиллаҳ, бугун Роббим Ҳақ таоло мени сиз жанобимга мактуб ёзишга қодир қилди. Я Расулуллоҳ, сийрат китобларида сизнинг гўзал, такрорланмас сиймойингизни таниб боряпман, сизни таниб борганим сари қалбимдаги соғинч ўти ёняпти. Я Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло сизни оламларга раҳмат қилиб юборди, сиз муҳтарам зот сабабли бутун борлиқни йўқдан бор қилди. Сиз саллоллоҳу алайҳи васалламни жамики инсонга шафоатчи қилди. Оддий банда тугул бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам сиз Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлишни орзу қилдилар. Эй сарвари коинот, Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, биз сизга уммат бўлишдек шарафга эришдик. Саййидим сизнинг гўзал сиймойингизни кўзларимни юмиб тасаввур этишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ таолодан сизни тушларимда кўришликни ўтиниб сўрайман. Я Расулуллоҳ ота-онам сизга фидо бўлсин! Тушларимда муборак юзингизни бир бор кўришликни оламларга алишмайман! Баъзан тафаккур қиламан, сизнинг Макка фатҳидаги хурсандчилигингиздан қувонаман, мушриклардан тортган азобларингизни эслаб қалбим доғ бўлади. Эй саййидим, ўша кунлар мен ҳам асҳобларингиз қатори ёнингизда бўлсам. Ўз қариндошларингиз, амакиларингиз сизни яккалашганида мен сиз билан бўлсам. Уларни тўплаб ҳидоят нури билан нурлантиришга ҳаракат қилдингиз. Қариндошларингизга қараб нималар дедингиз-а? Муборак оғзингиздан чиқаётган сўзлар қулоғим остида жаранглайди: «Алҳамдулиллаҳ, Унга ҳамд айтаман, Ундан мадад тилайман, Унга имон келтириб, Унга таваккул қиламан, гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз ва шериксиздир. Сиз сўзларингизни шундай давом эттирардингиз. Йўлбошчи ўз аҳлига ёлғон гапирмайди. Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мен сизларга хос, одамларга эса умумий суратдаги Аллоҳнинг Пайғамбариман. Аллоҳга қасамки, ухлаганингиз каби жон таслим этасизлар, уйғонганигиз каби қайта тириласизлар ва қилган амалларингизга қараб ҳисобга тортиласизлар. Албатта, унинг натижаси абадий жаннат ёки дўзах бўлади». Сўзларингизни тугатар экансиз, фақатгина Абу Толиб сизга хайриҳоҳлик билдирди. Қолганлари эса ғофиллик билан залолатга кетдилар. Саййидим, сиз қанчалар буюк матонат соҳибисиз-а? Абу Жаҳлларнинг, Валид ибн Муғийраларнинг ситамларига мустаҳкам ирода кўрсатдингиз. Умматга энг буюк ўрнак сиз ўзингизсиз, Я Расулуллоҳ! Мушриклар сизга нималарни ваъда қилишмади? Сиз эса уларга парво ҳам қилмадингиз, уларга қараб: “Аллоҳга қасамки, «шу ишни тарк қил» –деб, ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам, Аллоҳ шу динни ғолиб этгунинга қадар, ёки шу йўлда ҳалок бўлгунимгача, бу йўлни тарк этмасман”. Нақадар буюк сўзлар. Амакингиз Абу Толибдан ажралиб каъба олдида маҳзун юрганингизда ёнингизда бўлсам эди, Я Расулуллоҳ! Тоиф сафари. Бу сафар уматингизни ларзага солади. Саййидим , бу қавмга ҳам яхшиликни хоҳладингиз, аммо бу ғофиллар сизни тошбўрон қилишди. Ҳабибим, муборак оёқларинигиздан оқаётган қонни – кўз ёшларим билан артсам бўлмасмиди?! Эй сарвари коинот ўша дамдаги сизнинг буюк Роббингизга қилган муножотинингиз бизни тўлқинлантиради. «Эй Парвардигорим, дея Ҳақ субҳанаҳу ва таолога мурожаат қилдингиз. Ўзингга қувватим заифлигидан, хийлам озлигидан, одамлар орасида ожизлигимдан шикоят қиламан! Эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси,сен мени яратган Роббимсан, мени кимларга ташлаб қўйдинг! Мени танимайдиган нотанишларгами?! Ёки душманимгами?! Агар менга ғазаб қиламаган бўлсанг , буларга эътибор қилмайман, бу қийинчликларинг менга писанд эмас. Токи рози бўлгунингча узр. Фақат Аллоҳдагина имкон ва қудрат бордир». Бу сўзларни эшитган сизнинг энг катта душманларингиздан бўлган Утба ва Шайба ибн Робиаларнинг ҳам қалблари юмшади. Мушрикларнинг тош қалбларини юмшатган ушбу сўзлар, бизларни...

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди

Кўп асрлик тарихга эга бўлган халқимизнинг маънавий мероси, миллий қадриятларини халқимиз онгига сингдиришда кино санъатининг ўрни беқиёсдир. Айни пайтда, кино маънавиятни тарғиб этувчи етакчи санъат турларидан биридир. Чунки, бу санъат тури ҳар хил ёшдаги, турли касб эгаларига, яъни томошабинларга бевосита таъсир кўрсатади. Кино экранда юз бераётган воқеалар ҳамда томошабин ўртасидаги маънавий кўприк вазифасини ўтаган ҳолда икки томонлама таъсир кучи билан экранда қаҳрамонлар қиёфасини  гавдалантираётган ҳар бир актёрга ва уларнинг ҳаракатларини кузатиб турган томошабинларга руҳий озуқа беради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунга асосан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди. Ташриф давомида талабаларга режиссёр Ҳ.Насимов томонидан суратга олинган “Ҳаёт” фильми намойиш этилди. Намойиш аввалида фильм сценарияси муаллифи И.Мирзо томонидан тақдимот ўтказилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими 314
1 561 562 563 564 565 687