Буюк маърифатпарвар аждодимиз Абдулла Авлоний: “Боланинг саломатлиги ва саодати учун яхши тарбия қилмоқ – танини пок тутмоқ, ёш вақтидан маслакини тузатмоқ, яхши хулқларни ўргатмоқ, ёмон хулқлардан сақлаб, ўстирмоқдир”, дея бежиз таъкидламаган. Болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси эса, энг аввало, оилада шаклланади. Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон, дунёнинг айрим минтақаларида, ён-атрофимизда бўлаётган воқеалар, зиддият ва тўқнашувлар давлат ҳамда жамият тараққиётида ижтимоий-маънавий соғлом муҳит ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолини, биринчи навбатда, ёшларни турли ёт ва бузғунчи ғоялардан, ахборот ҳамда мафкуравий хуружлардан асраш, уларни миллий қадриятларимизга садоқат руҳида камол топтириш, қалбига ватанпарварлик туйғусини чуқур сингдириш долзарб масалага айланди. Ана шу каби омиллардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида эзгулик ва бунёдкорлик ғояларини тарғиб этиш, фарзандларимизни турли зарарли иллатлардан асраш, уларни ҳар томонлама соғлом ва етук қилиб тарбиялаш, улар ўртасида самарали маънавий-маърифий ишларни изчил амалга ошириш, анъанавий оилавий қадриятларимизга таянган ҳолда вояга етказиш каби саъй-ҳаракатлар “Оила” марказининг бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликдаги устувор мақсадларидан саналади. Шулардан келиб чиқиб, Марказ ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 4 майдаги “Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш борасидаги “Йўл харитаси” тўғрисидаги Қўшма Қарори ижроси доирасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Оила” маркази сайти. Анжумандан кўзланган пировард мақсад фарзанд тарбиясида оиланинг масъулиятини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилишда боланинг оилада яшаш ва тарбия қилиш ҳуқуқини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни ва ролини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилди. Халқаро конференцияда ўндан ортиқ чет эл мамлакатларидан ташриф буюрган профессор-олимлар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Президент администрацияси ва ҳукумат ходимлари, оилашунос олимлар, ҳуқуқшунослар, профессор-ўқитувчилар, психологлар, исломшунослар, давлат ва нодавлат ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Анжуманда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ҳам қатнашди. Анжуманда халқаро ва миллий жамоатчиликни болалар ва ёшларни оилада маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар натижалари билан таништириш, ўсиб бораётган авлодни маънавий ва оилавий қадриятлар асосида тарбиялаш, бу борадаги энг илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Конференцияга “Болалар ва ёшларни тарбиялашда маънавий мерос ва миллий қадриятларнинг ўрни”, “Маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий таълимни шакллантириш бўйича замонавий тадқиқотлар”, “Дунё динларида тинчлик ва осойишталик, бағрикенглик ва ахлоқ мавзуси”, “Оилани мустаҳкамлаш соҳасидаги тадқиқотларнинг устувор йўналишлари” каби йўналишларда илмий-амалий изланишлар олиб бораётган хорижлик ҳамда маҳаллий олим ва тадқиқотчиларнинг юздан ортиқ мақола ва монографиялари тақдим этилди. Уларнинг ичида хорижлик тадқиқотчилар — Япониянинг Аши университети фахрий профессори Кунико Хакамада, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро ассоциацияси ижрочи директори, Корея халқаро муносабатлар университети профессори Ким Пенг Иль, Испаниядаги Мадрид автоном университетининг иқтисодий тадқиқотлар мактаби директори Мануэл Хуан, Россиянинг Курск давлат университети “Социология ва сиёсатшунослик” кафедраси профессори Татьяна Каменеванинг ўзига хос чиқишлари алоҳида эътироф этилди. Конференция иштирокчилари ялпи мажлисдан кейин секцияларга бўлиниб, “Оила ва тарбия”, “Дин ва оила”, “Оила ва жамоатчилик” каби йўналишларда ишларини давом эттиришди. Анжуманда бир қатор мавзуларда баҳс-мунозаралар, фикрлар хилма...
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида: “Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир. Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши ҳақиқий мусулмондир. Ёмонликларни тарк этган киши асл муҳожирдир. Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатган кирмайди” (Рамуз ал-аҳодис” ҳадислар китоби). Ҳадиснинг бош қисмида мўминнинг ишончли киши экани, ундан бошқаларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етиши гуноҳ экани уқдирилмоқда. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган юқоридаги ҳадисга биноан ўзимизни тафтиш қилсак, имонимизнинг даражаси маълум бўлади. Ҳадиснинг иккинчи қисмида айтилишича, асл муҳожир ёмонликларни тарк этган кишидир. Чунки инсоннинг яшаш жойи ўзгаргани билан ахлоқи, табиати ўзгармайди. Шунинг учун бир жойда яшаб туриб, ёмон хулқларни тарк этиш ҳақиқий муҳожирликка тенглаштирилмоқда. Ҳадиснинг сўнгги қисмида эса жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам билан: “Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатга кирмайди” деб таъкидлаётирлар. Демак, жаннатга ноил бўлмоқ шартларидан бири қўшнига бирор жиҳатдан зарар етказмасликдир. Зарар етказадиган киши эса жаннатга – Аллоҳнинг буюк эҳсонига мушарраф бўлмайди. Аллоҳ барчамизни бундай бахтсизликдан асрасин. Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг “Мўминнинг сифатлари” китобидан Манба 327
Бадавий билан суҳбат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи муаззамани тавоф қилаётиб, бир саҳройи кишининг “Ё Карим!” деганини эшитдилар ва унинг сўзини такрорладилар. Саҳройи киши Мезоб томонга ўтиб яна: “Ё Карим!” – деган эди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам “Ё Карим!” – дедилар. Шунда саҳройи киши у зотга қараб: Эй гўзал юз, кўркам қомат соҳиби! Мени масхара қилмоқчимисан? Аллоҳга қасам, бир мўмин банда бўлмаганингда эди, сен тўғрингда Муҳаммадга (алайҳиссалом) шикоят қилардим. У зот табассум қилдилар ва: Пайғамбарингни танийсанми? – дедилар. Саҳройи киши: – Йўқ, – деб жавоб берди. – Унда қандай қилиб имон келтиргансан? – Уни кўрмаган бўлсамда, пайғамбарлигига имон келтирдим ва етказганларини тасдиқладим. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини таништирдилар. Саҳройи киши ҳаяжонини яширолмади. Хижолат чекиб, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини ўпмоқчи бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шошма, эй мўмин банда, ажамлар ўз подшоҳларига шундай муомала қилишади. Мутакаббирлик менга хос эмас. Аллоҳ мени башорат бергувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборган”, дедилар. Барчага табассум қилардилар Жарир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ишончларини қозонган, у зотнинг ҳузурларига тўсиқсиз кира олар эди. Набий алайҳиссалом Жарир розияллоҳу анҳуни ҳар кўрганларида табассум қилардилар. Бу ҳақда Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар” (Имом Бухорий ривояти). Сўнгги табассум… Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдинги беморликларида одамларга намоз ўқиб берар эди. Токи, душанба куни келиб, улар намоз сафида турганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужранинг пардасини очдилар ва тик турган ҳолларида бизга назар сола бошладилар. Юзлари худди мусҳафнинг варағига ўхшаш эди. Сўнгра табассум ила кулимсирадилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Манба 369
Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчиликда кафолатланган виждон ва эътиқод эркинлиги барча фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун зарур шароитларни яратди. Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири – бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаровий ўзаро аҳилликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдир. Шунга асосан, ҳар йили 16 ноябрда Халқаро бағрикенглик кунини нишонлаш анъанага айланган. Тошкент ислом институти жамоаси ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими” мудири С.Шерхонов, ЎМИ етакчи мутахассиси К.Бурҳонов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров иштирок этдилар. Тадбирни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров олиб бориб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар институт профессор-ўқитувчи ва талабаларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун сўзни республикамизда виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва диний бағрикенглик тамойилларини тарғиб этишда нафақат мамлакатимизда, балки, дунё миқёсида юксак малакали ва катта тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, академик Акмал Саидовга берди. Тадбирда академик А.Саидов ўзининг “Ўзбекистонда диний бағрикенглик: янги давр одимлари ва халқаро эътироф” мавзусида маъруза қилди. Маълумки, Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида кейинги даврда мамлакат Президенти бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Ушбу ташаббусларнинг замирида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори мужассам. Шу негизда мамлакатимизда муқаддас динимизни, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда – дейди академик Акмал Саидов. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли махсус резолюцияни қабул қилиш тўғрисидаги ташаббус кенг жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланганини алоҳида қайд этиш даркор. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсадларидан бири бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни камситишга йўл қўймасликка ёрдам бериш ҳисобланади. Академик А.Саидов ўз маърузасида халқаро майдонда Ўзбекистоннинг дин ва эътиқод эркинлиги, бағрикенглик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, маърифат ва барқарорлик, тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббусларининг самаралари эътироф этилгани, шубҳасиз, бу борада бизга янада катта рағбат бағишлашини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан мавзуга оид саволлар берилиб, А.Саидов томонидан мазмунли жавоблар олдилар. Суҳбат сўнгида, институт ректори мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Тошкент ислом институти жамоаси номидан академик А.Саидовнинг 60 ёши билан чин кўнгилдан ва самимий муборакбод этиб, эсдалик совғалари билан тақдирлади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 432