islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи куни бошланди. 6 июль куни ҳам давом этадиган имтиҳонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов, бўлим ходими Акбар Дўстматов бошчилигидаги кузатувчилар ташриф буюрдилар. Махсус сиртқи бўлим бевосита Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида талабалар қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимга республикамизда фаолият юритаётган, камида беш йиллик стажга эга бўлган имом-хатиб, мадраса мударрислари ва Имом Бухорий халқаро маркази ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шулардан 120 нафари ақоид, фиқҳ ва араб тили фанлари бўйича имтиҳонлар асосида қабул қилинади. Билет олган ҳар бир абитуриент жавоб беришдан олдин 20 дақиқа давомида луғатлардан фойдаланган ҳолда ўтириб тайёрланиши мумкин. Имтиҳон олиш учун Тошкент Ислом институти, Кўкалдош ўрта махсус билим юрти ва Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясидан малакали мударрислар жалб этилган. Имтиҳон натижалари бўйича мандат 7 июль куни эълон қилинади. 672

Водиллик азим чинор

Водийдан Шоҳимардон зиёратига бораётган зиёратчилар албатта Водил қишлоғида тўхтаб ўтадилар. Шундоққина йўлнинг юзида “Чинор таги” истироҳат боғи мавжуд. Бу сўлим истироҳат боғида ёши тахминан 1000 йилларга тенг азим чинор бор. Водилнинг қадим ўтмишидан дарак берувчи бу чинорни зиёратчилар томоша қилиб, соясида дам оладилар. Бу чинорнинг остида кўплаб маънавий чинорлар етишиб чиққан. Улардан бири Оҳунжон қори Водилийдир. У зот қори, машҳур олим, муфассир, муфаққиҳ, муаррих, шоир, адиб ва қилқалам соҳиби бўлганлар. Бу зотни замондошлари илмда чинорга тенглаштиришар эди. Оҳунжон қори 1827-йили диёнатли дўкондор Расул оқчи (оқ газмол дўкондори) оиласида таваллуд топганлар. Расул оқчи барча ўғил-қизларини диний мутахассис бўлиб вояга етиши учун саъй ҳаракат қилади. Шу мақсадда 7 ёшли Оҳунжонни қўшни қишлоқ Чимёнга Даминжон қорига топширади. Ёш Оҳунжон кўплаб қорилар қатори 14 ёшида Қуръони Каримни ҳифз қиладилар ва устози ижозати билан қишлоққа қайтадилар. Сўнгра оталари Марғилондаги Мавлоно Муҳаммад Юсуфхоннинг тарбиясига топширадилар. Ўша даврда инсонлар фарзандларини олим инсонларнинг хизматига берардилар. Олимнинг хизматини қилиб бирга яшаса, уларнинг илмини ўрганмаса ҳам тарбиясини, хулқини ўрганади деган мақсадда шундай қилишар эди. Оҳунжоннинг “махдум”-“хизматкор” дея аталишларининг боиси шу бўлган. Оҳунжон устозларининг олдига келувчи талаба ва меҳмонларга чой дамлаб хизмат қиладилар. Бир кун устоз талабаларни имтиҳон қиладилар. Улар бир масаланинг жавобини топа олмай турган пайтларида Оҳунжон чой олиб кириб қолади ва ёш болаларча жавобни айтиб, яна хизматларига чиқиб кетадилар. Чой тошиб оддий хизматларни қилиб юрган ёш боладан жавобни эшитиб ажабланадилар. Дарс тайёрламай чой ташиш асносида эшитиб, ёдлаб олганларини кўрган устозлари олдиларига чақирадилар. Имтиҳон қилиб бошқа нарсаларни сўрасалар, унга ҳам жавоб берадилар. Илмга қобилияти борлигини пайқаган устозлари Оҳунжонга “Отангдан ўқишга рухсат сўраб кел, сени ўқитармикан ёки ўзи каби мол-дунё тўплатармикан?“ дея қўшиб қўядилар. Оталари бу гапни эшитиб, ўқитаман дейдилар. Шу воқеадан кейин устозларининг олдига қайтиб келиб, энг яқин талабаларига айланадилар. Устозларига хизмат қилиш билан бирга, у зотдан таважжуҳ илмини ҳам ўрганадилар. Ўша ердаги Ғиштин мадрасасини тамомлаб, катта олим бўлиб етишадилар. Устозлари у зотга “Сен ҳамма нарсани ўчоқ бошидан, яъни хизматдан топгансан-да“ –дея таҳсин айтганлар. Мадрасадагилардан Мир Яҳё у ҳақида “Биз вазифаларни 2-3 кунлаб тайёрлаб ниҳоясига етказсак, Оҳунжон қори такрорламай, биздан яхши ўзлаштириб олардилар” деган. Ёзма манбаларда бу зот “улуғлар афзали“, “шариат офтоби“, “ҳақиқатларни очиб берувчи“, “моҳир суҳандон“, “турли фанлар соҳиби“ каби сифатлар билан таърифланган. Талабалик даврларида устозлари иккита қори билан Лоғон қишлоғига таровеҳ намозини ўтказиб бериш учун жўнатадилар. У ерда шерикларидан бири вабо касали билан вафот этади. Яна бири эса курашга бориб қўли синиб, кетиб қолади. Ўзлари ёлғиз бешта хатмни ўтказиб қайтадилар. Бундан хурсанд бўлган устозлари ҳақларига алоҳида дуо қиладилар. Устозлари Аравонга сафар қилганларида ёш Оҳунжонни бирга олиб кетардилар. Шундай сафарларнинг бирида Оҳунжонга Аравон қозисининг назари тушиб қолади ва янги қурилган масжидга имом қилиб қолдиришни устозларидан илтимос қилади. Шу тарзда Оҳунжон Аравонда имом сифатида ишлаб истиқомат қиладилар ва қисқа вақт ичида Аравон халқи ўртасида катта ҳурмат қозонадилар. Кейин Аравонлик Мадоким Амин қизини қорига никоҳлаб беради. Бухоролик шайхул ислом таклифи билан устозлари раҳнамолигида Абдулҳаким исмли пешқадам билан Оҳунжон қори Бухоро шаҳрига ташриф буюрадилар. Рамазонда ўн кунлик таровеҳ намозида ва Қуръон хатмида иштирок этадилар. Устозлари Мавлоно Муҳаммад Юсуфнинг вафоти (1921-йил)дан сўнг Оҳунжон Марғилонга кўчиб келиб, Мулла Мўминжон хонадонида яшаб, “Хонақоҳ” масжидида имом ва мадрасада мударрислик қиладилар. 1924-1925- йиллари ўзларининг туғилиб ўсган қишлоғи Водилга кўчиб келиб, мозор тагидаги мадрасада дарс бериб кўплаб қориларга устозлик қилганлар. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда Ўрта Осиё мусулмонлар идораси бошлиғи Эшон Бобохон Оҳунжон қорини бир неча бор бирга ишлаш учун Тошкентга таклиф қилганларида, узр сўраб, ўз масканларида қолганлар. Тошкентда бўлиб ўтган имом-хатиблар йиғилишида Муфтий ҳазратлари: “Юртимизда Оҳунжон қоридек...

Кембриж профессори: “Ўзбекистонга ҳар галги ташрифим янгича таассурот қолдиради”

Жорий йилнинг 2 июл куни Кембриж университети Марказий Осиё форуми раиси, профессор Сидхарт Саксена Ўзбекистон мусулмонлари идораси биносида қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Б.Мамадиев, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари Д.Расулов ва шарқшунос олим С.Ғуломовлар иштирок этдилар. Ўзаро саломлашувдан сўнг, Ш.Миноваров Ўзбекистон делегациясининг февраль-март ойларида Буюк Британияда бўлиб ўтган сафар тассуротлари, эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтиб, ташрифнинг муваффақиятли ўтишида Кембриж университети Марказий Осиё форуми ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Сафар давомида эришилган келишувларни татбиқ қилиш икки томонга манфаатли бўлишини айтиб, ўзаро тадқиқотчилар алмашиш, Кембриж университетида “ўзбек тили” курсларини ташкил этиш, ўзбекистонлик тадқиқотчилар мақолаларини Кембриж илмий журналларида нашр қилиш ишларини йўлга қўйиш каби икки томонлама ҳамкорликнинг Йўл харитасига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши мавзусида фикр алмашилди. Кембриж университетида фаолият юритаётган “ўзбек тили” курслари тингловчилари учун ўқув қўлланмалар тайёрланаётгани маълум қилинди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Кембриж университетида ўтказилган музокаралар асосида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Бухоро яҳудийларининг тарихи”, “Самарқанд ва Бухоро мадрасалари” ва “Маҳдуми Аъзам қабридаги ёдгорлик ёзувлари каталоги” мавзуларида ҳамкорлик қилиш ишлари бошлангани, Кембриж имкониятларидан фойдаланиб грант олиш учун таклиф ва маълумот тайёрланаётганини маълум қилди. Тез кунларда ушбу мавзулар бўйича аниқ таклифлар киритилишини билдирди. С.Саксена университет олимлари томонидан мазкур таклифлар атрофлича ўрганилишини, шахсан ўзи бу мавзулар учун грант масаласи билан шуғулланишини билдирди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Б.Мамадиев ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари Д.Расуловлар Буюк Британияга сафар давомида эришилган келишувларни юқори баҳолаб, ҳар икки ташкилот ҳамкорлик бўйича амалий ишларни бошлашга тайёрлигини таъкидладилар. Професссор С.Саксена Ўзбекистонда кўп маротаба бўлгани, лекин ҳар галги ташриф унга янгича таассурот беришини, айниқса сўнгги йилларда мамлакат кун сайин ривожланиш йўлида янги қадам қўяётганига гувоҳ эканидан хурсандлигини таъкидлади. У келишилган барча тадбирлар бўйича Кемриж университети томони аниқ режа ишлаб чиққани ва унинг босқичма-босқич бажарилаётганини маълум қилди. Йиғилиш сўнггида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ҳамда Кембриж университети Марказий Осиё форуми ўртасида ўзаро ҳамкорлик англашув меморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди. Меҳмон “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилди. Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди. Абдулазим Тўраходжаев ЎМИ матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 476

Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми?

Барчамизга маълумки, қадим Мовароуннаҳр диёридан Ислом тамаддуни учун ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшган етук ва мўътабар алломалар етишиб чиққан. Мисол тариқасида имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридий ва имом Замахшарий ва бошқаларни эсга оламиз. Ислом оламида  турли илмларга оид битилган асарларда Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Балх ва Насаф каби жой номларига дуч келамиз. Бу диёрларда илм мактаблари ривожланган бўлиб, ўзининг ҳосилини бутун дунёга машҳур қилган. Мисол учун, Бухоро имом Бухорий билан, Хоразм имом Замахшарий билан, Самарқанд  имом Мотуридий билан, Балх  имом Термизий билан, Насаф эса  насафийлар билан танилган. Биргина Насаф (ҳозирги Қарши) диёрида юзлаб алломалар яшаб, турли илмларда ижод қилганлар. Улардан бири Имом Абу Ҳафс Умар Насафий ҳазратларидир. Имом Абу Ҳафс Насафийниг тўлиқ исмлари Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Луқмон бўлиб, куняси Абу Ҳафсдир. Имом Насафий туғилган йиллари ҳижрий 461 (милодий 1068) бўлиб, Насафда таваллуд топган. У киши юксак ҳифз билан танилган имомлардан бири бўлиб, фозил имом, мутакаллим, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, ҳофиз, адиб ва наҳвшунос бўлганлар. Ислом илмларининг барчасида моҳир бўлиб, шу илмларда ижод қилган, китоблар тасниф этган. Устозлари кўп бўлиб, шулардан бири Садрул ислом Абул Юср Муҳаммад Баздавийдир. Ундан фиқҳни таълим олган. Калом илмини машҳур мутакаллим имом Абу Муин Насафийдан таълим олган. Шогирдлари ҳам кўп бўлиб, машҳурлари: ўғли Абу Лайс Аҳмад Насафий ва “Ҳидоя” соҳиби имом Бурҳониддин Марғинонийдир. Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафий ўзидан ислом меросига кўплаб қимматли ва мўътабар асарлар қолдирган бўлиб, бу асарлар турли фанларга бағишланган. Шулардан бири “Тилбатут талаба” асаридир. Бу китоб фиқҳ илмига бағишланган бўлиб, тўлиқ номи “Тилбатут талаба фил истилаҳатил фиқҳия ъала алфазил кутубил ҳанафия”дир. Яъни, “Ҳанафий фиқҳи китобларида келган фиқҳий истилоҳлар борасида талабаларнинг излаганлари” деган маънони англатади. “Тилбатут талаба” асари фиқҳда луғатга оид биринчи китоб бўлиб, замонавий тил билан айтганда энциклопедик китобдир. Муаллиф унда ҳанафий уламолари ўз асарларида қўллаган лафзлар ва сўзларнинг маъноларини тўплаган. Асарда муаллиф фақат ҳанафий фиқҳига доир истилоҳларни келтириб, бошқа мазҳабларга мурожаат қилмаган. Бу ҳақда олим асарнинг таҳорат бобида шундай дейди: “Бу китобни тасниф этишдан мақсадим – ҳанафий машойихларимиз ўз китобларида келтирган лафзларни шарҳлашдир”. Асарда имом Насафий илм толибларининг билиши қийин бўлган фиқҳий таърифларни ифода этишга ҳаракат қилади. Биринчи, ҳар бир лафзнинг луғавий маъносини келтириб, изидан фиқҳий истилоҳий маъносини келтиради. Сўнгра ўша лафзга тегишли Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифдан шоҳидларни келтиради. Муаллиф асарни фиқҳ боблари тарзида ёритади. Мисол учун, таҳорат бобидан бошлаб, истиҳлоф ва тазкия бобида тугатади. Ҳар бир бобга тегишли истилоҳларни мавзуга бўлмасдан тўғри келтиради. Масалан, таҳорат китобини “таҳур” баҳси билан бошлаб, ундан кейин “истинжо” баҳсига ўтади.Чунки, истинжо мавзуси фиқҳий китобларда таҳорат бобининг сўнгида келади.  Бундан билинадики, муаллиф бу борада тартибга эътибор бермаган.  Имом Насафий асарни тасниф қилишда баъзи фиқҳ ва луғатга доир китоблар, тафсир ва ҳадис китобларидан фойдаланади ва уларнинг номларини очиқ зикр қилади. Баьзиларининг номларини  эса зикр қилмайди. Имом Насафий асарнинг муқаддимасида китобнинг ёзилиши сабабини келтириб, шундай дейди: “Бир жамоа аҳли илм мендан фиқҳ луғатидағи бегона лафзларни тушунмаган ва машойихларимиз китобларида зикр қилинган араб лафзларини билишда моҳир бўлмаганлар учун мушкил истилоҳларни шарҳлашни сўрашди. Аллоҳдан ёрдам сўраб, бу китобни жамладим”. Хулоса ўринда шуни айтамизки, бу китоб илм толиблари фойдаланадиган нодир китоблардан биридир. Келгусида бу...

Жаҳолат зиён-заҳматдир

Муқаддас динимиз иcлом динида одамлар жони ҳатто уларнинг обрўси ҳам алоҳида қадр-қимматга эга. Бировни ноҳақ айблаш ва уларни ҳақорат қилиб бошқалар олдида ҳурматини тўкиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Энди бошқаларнинг жонига қасд қилиш ва уларни ноҳақ ўлдиришнинг нақадар улкан маъсият эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратган. Бу ҳақида Ўз каломида шундай дейди: “Дарҳақиқат (биз) Одам фарзандини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро, 70-оят). Яна бошқа ояти каримада “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо, 93), дейилади. Ушбу ояти каримадаги маънолар нафақат кишининг бошқаларни ўлдириши, балки Аллоҳ ато этган ўз жонига қасд қиладиган одамларнинг ишларини ҳам ўз ичига олади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги муборак ҳадиси шарифларида шундай дейди: Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: “Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл (тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб вафoт этди. Аллoҳ: “Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим”, дeди” (Муттафақун алайҳ). Расулуллoҳ сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки тoғдан ўзини ташлаб, жoнига қасд қилса, у жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жoнига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини тeмир билан ўлдирса, у қўлида тeмирини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад у билан ўзини уради” (Буxoрий, Муслим ва бoшқалар ривoяти). Ушбу ҳадисларда таъкидланганидек, киши ўз жонини ўлдириши Аллоҳнинг унга берган неъматидан воз кечиш ва уни исроф қилишдир. Банда бу иши билан Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлади. Юқоридаги оят ва ҳадисларнинг мазмунидан хулоса қилинса, баъзи адашган оқимларга аъзо бўлган шахслар ўзларига портловчи моддаларни боғлаб, ҳатто мусулмонлар жамоаларига бориб ўзини ва бошқаларни ўлидириши ва шу қилган иши билан жаннатни орзу қилишида бирор мантиқ кўринмайди. Ахир, шу дин Пайғамбари ким ўзини қай тарзда ўлдирса, қиёматда ҳам ўша ҳолатда азобланишини хабар қилган-ку. Ундан ташқари ҳар қандай вазият ва қийин ҳолат бирор одамга ўз жонига қасд қилиши учун сабаб бўла олмайди, балки бундай пайтларда сабр қилиш билан Аллоҳнинг ажрига эришилади. Шунинг ўзи ҳам ундай тоифаларнинг динмиз таълимотларидан чуқур билимга эга эмаслиги, балки кўр-кўрона кимларгадир эргашиб, Аллоҳ йўлида юраман деб ундан ташқарига чиқиб кетаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг қилаётган хунрезликлари жаннат ҳақидаги даъволарига ҳеч ҳам мос эмас. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлидан адашиб кетишдан сақласин! Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қурайш жоме масжиди имом хатиби Фазлиддин Мусахов  416
1 584 585 586 587 588 686