islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

УЛУҒ МУТАФФАКИР ОЛИМЛАР ЁДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутаффакир олимлар ёди” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. 502

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади”

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади” номли сарлавҳа остида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ­раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбат эълон қилинди. 334

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишлаб 7 тадбир

Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди. 1 137

Қуръон мусобақасига “Payme” тизими орқали ҳомийлик қилиш имконияти пайдо бўлди

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси халқимизга интиқлик билан кутилган қувончу шодликларни олиб келди. Қориларимиз орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда. Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда. Хабарингиз бор, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ, бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган “Payme” тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди. Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.  Телефон орқали кирганда:   Компютер орқали кирганда: Мурожаат учун телефонлар: 8-371-240-04-75, +99899-819-55-77 ЎМИ Матбуот хизмати   302

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ОМИЛИ

Жорий йилнинг 7 февраль куни “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров Республика маънавият тарғибот маркази “Маънавият тарғиботчиси” ўқув марказида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи деректорилари учун ташкил этилган тадбирда “Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувлик омили” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Тадбирда бугун мамлакатимизда 130 дан зиёд миллатга мансуб фуқароларимиз 16 та диний конфессияга эътиқод қилиб келаётгани таъкидланди. Аҳолимизнинг миллий анъаналари ва диний эътиқоди учун шарт-шароит яратиш Конституциямиз билан кафолатланиб, халқимиз тенг ҳуқуқлилик асосида демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягона оила сингари бирлашгани эътироф этилди. Мазкур йўналишларда 2200 дан зиёд диний ташкилот ва 140 га яқин миллий маданий марказларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик мамлакат барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик инсоният тараққиётининг энг муҳим омилидир. Ўзбекистон ҳудудида азалдан кўплаб миллат ва элатлар ўзаро иноқ тинч-тотувликда истиқомат қилиб келган. Бинобарин, мазкур ҳолатни ҳозирги вақтда юртимизда яшовчи турли динларга эътиқод қилувчи барча миллатлар ва элатларнинг ўзаро муносабатлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Мазкур тадбирда диний бағрикенглик ҳақида Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан намуналар келтирилди. Хусусан,Қуръони каримдаги Мумтаҳана сурасининг 8-оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб)чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар”. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир”. Чиндан ҳам, динимиз таълимотига кўра, бағрикенг бўлиш имон белгисидир. Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтириб ўтилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга қаратилган йўналишнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам сўз юритилиб, ўрта махсус таълим тизими ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, ўқувчи-ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.   375
1 627 628 629 630 631 679