Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди.
ТИИнинг 2017-2018 ўқув йили давомида маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган ишлар ҳамда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимининг 2018 йил 7 февралдаги топшириғига асосан “9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун” ҳамда “14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун”га бағишлаб қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди:
– 8 февраль куни Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан 1-3 курс талабалари иштирокида “Умри боқий муаллим” номли “Маънавият ва мураббийлик” соатлари ўтказилди. Шу куннинг ўзида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларига бағишлаб, 2-курс “А” ва “Б” гуруҳлар талабалари томонидан Қуръони карим хатм қилиниб, савоби бу икки улуғ мутафаккир ҳамда заминимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар руҳониятига бағшида қилинди. Шунингдек, 2-3 курс талабалари мураббийлар А.Абдуллаев, А.Олимов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ташриф буюрдилар.
– 9 февраль куни ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалар томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларига бағишлаб, Қуръони карим хатм қилиниб, савоби бу икки улуғ мутафаккир олимлар руҳониятига бағшида қилинди. Мазкур санада талабалар томонидан “Низомиддин Мир Алишер” ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли деворий газеталар тайёрланиб намойиш этилди.
– ТИИ талаба қизлари билан 9 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан “Хадичаи Қубро” Аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси адабиётшунос олима Н.Орипова иштирокида “Навоийни эслаб…” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
– “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси А.Рашидов 9 февраль куни Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб “Навоийхонлик” тадбирини ўтказди.