Рабиъул аввал ойи – мусулмонлар учун хурсандчилик ойи бўлиб, бу ойда бутун оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойни мўмин-мусулмонлар ўзгача тайёргарлик билан кутиб олишади ва Расули Акрам алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг кичик бир кўриниши сифатида мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади. Бугун, 24 ноябрь куни республикамизнинг кўплаб масжидларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинди. Шунингдек, жоме масжидларда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, ахлоқлари тўғрисида битилган “Мавлиди шариф” китоби ўқилди ва бунга намозхонлар чин ихлос ила сомеъ бўлишди. Ана шундай мавлид маросимларидан бири пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашдилар. Дастлаб, муфтий ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллудлари, ёшлик, йигитлик ва пайғамбарлик даврлари ҳақида атрофлича маъруза қилдилар. Сўнгра мавлиди шариф ўқилди, Расули акрамга саловотлар айтиб, қалби муҳаббатга тўлган намозхонлар Муфтий ҳазрат бошчилигида жума намозини адо этишди. Масжидлардаги мавлиди шарифлар якунида юртимиз тинчлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ривожини сўраб, дуои хайрлар қилинди. Шундай экан, сиз-у биз ҳам У зотга ушбу кириб келган рабиъул аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатларимизни янада зиёда қилишимиз, ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 353
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. Танлов шарти: Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади. Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар. ЎМИ матбуот хизмати 327
22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади. Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди. Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди. Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди. Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. М.ХЎЖАЕВ, Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (muslim.uz) 470
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳидан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У жавобан шундай деди: “Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим. Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрар эдим. У ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ ичмоқчи бўлсам, у қўлимдан тортиб ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга етгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим… Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ётиб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундоқ қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Хар қанча тез чопсам хам, ундан бутунлай қочиб кетолмас эдим. Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга: “Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, халок қилмоқчи», деб ялинган эдим, У: “Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим етмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллох сени ундан халос этса“, деди. Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар хам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир бахя қолди. Шунда кимдир: “Сен менинг ахлимдан эмассан“, деди. У ердан бурилиб яна қоча бошладим. Аждар хамон қувлаб келар эди. Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турар эди. Шу пайт кимдир: “Душмани етиб келиб халок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!“ деди. Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилиб, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим хам улар билан бирга эди. Мени кўриб олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, у қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да: “Эй отажон, “Иймон келтирган зотлар учун Аллохнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Хақ – Қуръонга (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?!“ (Хадид сураси, 16) деди. “Эй қизим, сизлар хам Қуръонни биласизларми?“ деб сўрасам, “Ха, сизлардан кўра яхшироқ биламиз“, деди. “Бу ерда нима қиласизлар?“. “Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз“. “Эй қизим, мени қувлаб, халок этмоқчи бўлган аждар нима эди?“ “Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб-кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни халок қилмоқчи бўлди“. “Халиги мункиллаган чол киши ким эди?“ “У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис ёмон амалингизга унинг кучи етмади. Аллохга тавба қилинг. Халокатга учрагувчилардан бўлманг“. Шундай деб у юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дархол Аллохга тавба қилдим… Ичкилик сабабидан бир ёш боланинг ўлиши ул ҳам бўлса ўз отаси тарафидан амалга оширилиши бу бизнинг виждонимизни қаттиқ изтиробга солмайдими? Кўчаларда қанчадан- қанча жиноятларнинг энг аксарияти шу ичимлик орқали амалга ошаётгани сир эмас. Ҳадиси шарифда “Ҳамр (спиртли ичимлик) барча ёмонликларнинг онаси”, деб таъкидланган бўлса! Биз нима учун яна шайтоннинг сийдигини сотадиган жойлардан, унга восита бўлаётган кишилардан ва уни кайфи –сафо учун ичадиган кишилардан нафратланмаслигимиз керак. Бунинг оқибати бизнинг ҳаётимизни жаҳаннамга айлантиришини наҳотки тушунмасак. Аллоҳ таоло қиёмат кунида инсонлар ва ҳайвонларни тирилтирганда ҳайвонга тил беради экан ва ҳатто у тили билан инсонга танбеҳ бераркан. Ҳайвоннинг инсонга танбеҳ бериши бу...