Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёлғончи менинг умматимдан эмас”, дедилар. Яъни бу уммат ичида ёлғончилик бўлиши мумкин эмас. Аслида мусулмон киши Ислом тарихини яхши ўрганиши керак. Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий, Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий каби олимларнинг ҳам ҳадисда айтилгани каби ростгўй ва ҳақиқий олимлигини кўради. Улардан кейинги олимлар имом Нававий, Ибн Ҳажар Асқалоний каби олимлар ҳам юқорида зикр қилинган буюк имомлар олдида талабага ўхшаб қолади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳни асл исмлари Нўмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80 йилда Абдулмалик ибн Марвон халифалик даврларида Куфа шаҳрида туғилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан ҳисобланадилар. Чунки улар саҳоба Анас розияллоҳу анҳуни кўрганликлари тўғрисида саҳиҳ ривоят бор...- Тошкент ислом институти талабаси Воҳидов Ҳасанбой
Аллоҳга шукрки, бизларни энг афзал дин – Ислом динида қилиб қўйди, бизларга энг афзал китоб Қуръони каримни нозил қилди, бизларни набийларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан қилди. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эканини таъкидлайди. Бироқ, у бу муҳаббат қандай муҳаббат эканини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларига лойиқ муҳаббатмикин? Буни англаш учун аввало муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур...- ТИИ талабаси Муҳиддинов Неъматиллохон Аброрхон ўғли
Ҳасратнинг энг қаттиғи қиёмат кунида учта нарсадан бўлар экан: Бир кишики, унинг солиҳ қули бўлиб, у жаннатга киради, ўзи эса, дўзахга тушади. Яна бир киши мол тўплайди, лекин Аллоҳнинг ҳаққини (закотни) бермайди, сўнг ўлади ва меросхўрлари у молдан инфоқ қилиб, дўзахдан қутулиб қолади, молни тўплаган киши эса, дўзахга тушади. Ёмон олим, у одамларга гапириб юради. Одамлар унинг илми билан нажот топишади. Ўзи эса дўзахга кетади...- Имом-Термизий ўрта маҳсус ислом таълим муассаси талабаси Муродулло Чориев