islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди. Мажмуа ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу марказ ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломаларимиз меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Келажакда ушбу марказ муқаддас динимизни, аждодларимизнинг ҳадисшунослик ривожига қўшган беназир ҳиссасини тарғиб қиладиган маскан бўлиши лозим. Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари марказ қурилишини замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда амалга ошириш, бунёдкорлик ишларида сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, ҳудудда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди. uza.uz Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 485

Ҳадис фанидан очиқ дарс

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 10 ноябрь  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангировнинг 1-в гуруҳга ҳадис фанидан “Қайнатилган ёки қовурилган таомларни ейиш билан таҳорат синмаслиги” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Жангиров Муҳаммад домла очиқ дарсда янги мавзуни “Шарҳу маонил осор” асари асосида ёритиб берди. Асарда имом Таҳовий мавзуга доир ҳадисларни келтириб, ундан ҳанафий олимлари қандай истифода қилганларини кўрсатиб ўтган. Айни вақтда бошқа мазҳаб соҳибларнинг далилларини ҳам келтириб, уларнинг қарашлари кучсиз эканлигини ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берган. Ўқитувчи талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди ҳамда очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга  “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Б.Аъзамов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Неъматов, “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири У.Мустоновлар қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов   496

Ўзбекистонда интернетда диний таълим олса бўладими?

т ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли ота-боболаримиз қадимдан бу илмни олишда “Устоз-шогирд” анъанасига қатъий амал қилиб келганлар. Биз яшаб турган ахборот асрида интернет соҳасида улкан ютуқларга эришилмоқда. Иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг қарийб барча тури виртуал дунё орқали ўз фаолиятини олиб бораётганига ҳам кўп йиллар бўлиб қолди. Интернет тармоғида фолият юритаётган сайтлардан ҳар қандай саволга истаганча жавобни олиш мумкин бўлиб қолди. Лекин бу жавобларнинг қай бири биз берган саволга тўғри жавоб ҳисобланадию қайси бирини олмаслик зарурлиги эса фойдаланувчининг билим савиясига, малакасига боғлиқ бўлади. Айниқса, эътиқод билан боғлиқ мавзуларда ўта эҳтиёткорлик зарур бўлиб, фақат аниқ ва ишончли манбага таяниш талаб этилади. Тўғри, виртуал исломий таълимотни йўлга қўйиш, аҳолининг диний соҳадаги барча қизиқтирган саволларига ўз вақтида ишончли жавобларни бериб бориш энг долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан интернет тармоғи фойдаланувчиларига тўғри диний билимларни етказиш мақсадида савобли ишга қўл урилди. Идоранинг “Muslim.uz” портали орқали онлайн дарслар лойиҳаси жорий йилнинг июль ойидан бошлаб йўлга қўйилди. ЎМИ томонидан йўлга қўйилган онлайн дарслар аҳолининг ислом дини борасидаги билим ва савияларини ошириш, соғлом эътиқодни шакллантириш, бир сўз билан айтганда ислом зиёсини тарқатишни мақсад қилган. Ушбу дарслар ҳар ҳафта душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари халқимизга соф ислом маърифатини улашиш, ҳар бир мусулмон учун керакли бўлган диний билимларни етказиш ҳамда турли ёд ғояларга қарши курашиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда. Дарслар Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадисшунослик, Тажвид, Ислом тарихи, сийрат ва Араб тили фанларидан юртимизнинг атоқли уламолари, Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари томонидан олиб борилмоқда. Онлайн дарсларни тўғридан тўғри кузатиш, билимларни бойитиб бориш имконияти яратилган. Шу кунга қадар ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз орқали юздан ортиқ онлайн дарслар ташкил этилди. Онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин: Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/ Дарслар HD форматида Youtube даги каналимизга жойлаштирилган. https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ muslim.uz 438
1 660 661 662 663 664 679