Институтимиз ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди. Институт раҳбарлари талабаларнинг руҳий-маданий қадриятларга янгича ёндашиш жараёни сезилаётганлиги хусусида фикрлашдилар. Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институти ёшлари билан учрашди. Учрашувда Уйғун Ғафуров халқимизнинг этник, маданий ва диний онги маънавий Уйғонишнинг яна бир битмас-туганмас манбаи эканлигини, Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келганлигини қайд этди. Маънавий қадриятларнинг тикланиши уларнинг ҳозирги дунё ва ахборот цивилизация қадриятларига мослашишини ҳам англатади, деди. Суҳбатда давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилганлиги, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганлиги маълум қилинди. Учрашувнинг хулосаси сифатида аънанавий қадриятларимизни ҳозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимиз жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг гаровидир, деб қабул қилинди. Очиқ мулоқот ва видеороликлар учрашувнинг самимий ўтишига хизмат қилди. 417
Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Пойтахт” бизнес марказида марказий ОАВда ҳамда интернет сайтларида фаолият олиб бораётган журналистлар учун “Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда буюк аллома аждодларимиз меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдан иборат. Ушбу семинар-тренингда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов ва ходим А.Авлаёров иштирок этдилар. Унда институт ректори У.Ғафуров “Диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш борасида Давлатимиз томонидан белгиланган вазифалар” мавзусида маъруза қилди. 360