Тақсит ва Муробаҳа савдоларида айрим мижозлар белгиланган муддатдан вақтлироқ тўлашни истайди. Бундай ҳолларда улар сотувчининг келишилган баҳодан чегирма беришини истайди. Вақтидан илгари қилинган тўловга чегирма бериш жоизми? Бу масала мумтоз уламолар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ислом фиқҳ манбаларида бу масала «ضع و تعجّل» (чегирма бер ва эртароқ қайтариб ол) деб аталади...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов