islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

“Аҳли сунна вал жамоа”га мухолиф бўлманг

“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Р. Акбаров

Ўлимингизни кутяпсизми?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янада очиқроқ ва равшанроқ қилиб айтганлар: “Сизларнинг кутганингиз туғёнга кетказувчи бойлик, унуттирувчи камбағаллик, барбод қилувчи касаллик, заифлаштирувчи қарилик, ҳозир турган ўлим, дажжол ёки қиёматдан бошқаси эмас. Дажжол келажакдаги ғайбий ёмонлик ҳамда қиёмат даҳшатлироқ ва аччиқроқдир”...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс

Ҳуд алайҳиссаломнинг дуоси

“Албатта, мен Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Раббим тўғри йўлдадир” (Ҳуд сураси 56-оят). Ҳуд алайҳиссалом қавмини кўп маротаба ҳақ йўлга чақирса-да, юз ўгиравердилар.  Ушбу ояти карима у зот алайҳиссалом айтган сўзларидан бир парчадир...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Сурайё Иброҳимова

Ўқинг ва қалбингизни уйғотинг!

Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон  Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди. Китоб муаллиф Нўъмон  Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Нўъмон  Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.

Гиёҳвандликнинг зарарлари

Бу нарса жамиятга ниҳоятда катта зарар келтиряпти. Жумладан: Иқтисодий зарарлар. Ҳисобсиз молу-мулки ва ақлу заковатини кайфу сафога сарфлаяпти. Бу исроф ҳисобланади. Оилани хароб қилади. Фақирликни келтириб чиқаради. Улар жамиятга манфаат келтириш ўрнига ишламасдан зарар келтиради. Ривожланишдан ортда қолади.
1 30 31 32 33 34 60