Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Абдураҳмон Жомийнинг "Фаваидуз зияиййа” асари, яъни “Шарҳи Мулла Жомий” номи билан машҳур китоб Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талабалари 1,5 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар. “18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Шарҳи Мулла” хатм тадбири ўтказилди... - ТИИ Матбуот хизмати
“18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили шаръий илмлар калитидир” деб номланган тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Ал-Азҳар ва ТИИ профессори Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ҳамда “Гранд таълим” муассасаси араб тили ўқитувчиси мисрлик Муҳаммад Абдулазиз ташриф буюрдилар.
Тошкент ислом институтида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстермизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими Абдумалик Каримов "Экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг бутунжаҳон интернет тармоғидаги тарғибот ва ёллаш фаолиятининг хусусиятлари" мавзусида маъруза билан иштирок этди...-ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон фан ойлиги” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Жаҳонгир Акрамов иштирок этди...-ТИИ матбуот хизмати