islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 28, 2017

Day

Илмий мактаблар фаолиятини бошлаш арафасида

25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган йиғилишда Самарқанд вилоятида “Ҳадис”, “Калом”, Фарғона вилоятида “Ислом ҳуқуқи”, Бухоро вилоятида “Тасаввуф”, Қашқадарё вилоятида “Ақида” илмий мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича масалалар келишиб олинди. Мажлисни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги видеоселекторда аҳоли, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк аждодларимиз қолдирган илмий меросни ўрганиш мақсадида, Самарқанд вилоятида ҳадис илми, калом илми, Фарғона вилоятида ислом ҳуқуқи, Бухоро вилоятида тасаввуф, Қашқадарё вилоятида ақида мактабларини ташкил этиш бўйича берган тавсия ва кўрсатмаларига алоҳида тўхталиб, мазкур мактаблар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, ташкил этилаётган мактаблар олдига жуда катта вазифалар қўйилганини алоҳида таъкидлаб, ҳар бир мактабларда фаолият олиб бориш учун жалб қилинадиган ўқитувчилар диний идорада тузиладиган махсус ҳайъат суҳбатидан ўтказилгандан сўнг иш бошлашини маълум қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров муҳокамада сўзга чиқиб, ташкил этилаётган мазкур мактаблар Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида ташкил этилаётган Ислом академияси ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олиш истагида бўлганларни тайёрлашда ҳам муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов ушбу мактабларга диний маълумотга эга бўлган мутахассислар билан бир қаторда дунёвий илмларга эга бўлган фан номзоди ва фан докторларини ҳам жалб қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Сўзга чиққан нотиқлар мазкур илмий мактаблар илмий-тадқиқот маркази шаклида ташкил этилиши, уларда юртимизда шаклланган устоз-шогирд анъаналарига асосланган Бухоро, Самарқанд мактаблари услубида фаолият олиб боришини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, илмий мактаб ходимлари ихтисослиги бўйича мўътабар асарлар асосида давра дарсларини олиб бориши, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, тингловчилар (илмий изланувчи) учун тегишли асарларни давра дарслари шаклида ташкил этилиши, жамиятдаги турли диний масалаларни чуқур ўрганган ҳолда матбуотда материаллар эълон қилиниши тўғрисида сўз борди. Шу ўринда маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу илмий мактабларга диний маълумоти тўғрисида ҳужжатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида тингловчи сифатида қабул қилинади. Тингловчиларга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва давра дарсларида иштирок этиш муддати белгиланмайди, яъни таълим замонавий модуль шаклида олиб борилади. Мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлаганлиги тўғрисида махсус сертификат (ижоза) берилади. Йиғилиш сўнггида мактаб фаолиятини юритиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 431

Тадқиқот: очлик умрни узайтиради

Американинг Бостон шаҳридаги Т.Х.Чан номли Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби олимларининг аниқлашларича, даврий равишда оч қолиш ҳужайралардагии қувват алмашинувини яхшилайди. Илмий тадқиқот натижалари ҳақида EurekAlert портали хабар қилмоқда. Тадқиқотчилар Caenorhabditis elegans нематодалар организмидаги моддалар алмашинувини ўрганишди ҳамда қаришнинг сабабларидан бири бу — митоходриал тармоқларнинг фаолият юритиши бузилиши эканини аниқлашди. Бу тармоқлар эса физиологик бошқарув ва қувват алмашинувида муҳим ўрин тутади. Вақт ўтиши билан тармоқлар яроқсиз ҳолатга келади ва ҳужайраларни заҳарловчи ҳамда метаболизмни бузадиган эркин радикалларни ишлаб чиқара бошлайди. Айни шу жараён кексалик хасталикларининг пайдо бўлиши сабабларидан биридир. Биологларнинг аниқлашларича, истеъмол қилинаётган калорияларни камайтириш митохондриал тармоқлар фаоллигига самарали таъсир кўрсатади ва узоқ вақт мобайнида “яхши ҳолат”да қолишни таъминлайди. Шу билан вақти-вақти билан оч қолиш ёшга доир ўзгаришларни секинлаштиради ва умрни узайтиради, деб ҳисобламоқда олимлар. “Бизнинг изланишларимиз кексалик билан боғлик хасталиклар масаласи билан шуғулланаётганлар учун янги имкониятлар очмоқда”, — дея ҳикоя қилади олимлар жамоаси раҳбари Ҳизер Вейр. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг навбатдаги босқичида таомланишни чеклаш сут эмизувчилар митохондриал тармоқлари “эгилувчанлиги”га қанчалик ёрдам беришини аниқлаш бўлади. kun.uz 350
1 2