islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 11, 2018

Day

Таълимнинг самараси

Ислом динимизда илмга қаттиқ эътибор берилган ва унга тарғиб этилган. Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарз деб эълон қилинган. Инсон ҳаётда тўғри йўлни илм орқали топа олади. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” деган гапларида улкан маъно бор. Илм – сарф этилгани сари тугамайдиган, аксинча ошиб, мустаҳкамланиб борадиган ноёб неъматдир. Молу дунё эса ишлатилгани сари тугаб бораверади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло иймонли олимларнинг мартабаларини баланд қилишини, Ўзидан бандалари орасида олимлар кўпроқ қўрқишини айтган. Ҳадиси шарифларда илм ўргатувчиларнинг ҳаққига ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар, инидаги чумолилар ҳам истиғфор айтиши таъкидланган. Банда ибодатини ҳам фақат илм асосида адо этади. Чунки қандай намоз ўқиш, қандай рўза тутиш, қандай закот бериш ва қандай ҳаж қилиш илм орқали ўрганилади. Олимлар, муаллимларнинг мартабалари бу дунёда ҳам, охиратда ҳам баланд бўлади. Энди юқоридаги расмга изоҳ берсак: бу автобус Мексикада бўлиб, унинг ярми мактаб автобуси кўринишида, ярми эса қамоқхона автобуси кўринишида бўялган. Ёнига “Таълим бошланган жойда зўравонлик, безорилик тугайди” деб ёзиб қўйилган. Нозимжон Иминжонов Манба 247

Халқаро форум ўз ишини бошлади

10 декабрь куни Париж шаҳрида Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ушбу халқаро анжуманнинг бош мавзуси Ислом дини ва глобаллашув муаммоларига бағишланган бўлиб, сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳозирги глобаллашув жараёнлари турли минтақаларга ўзининг ижобий ва салбий таъсирини кўрсатиб келаётгани, мана шундай мураккаб даврда юзага келаётган муаммо ва таҳдидларга биргаликда курашиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Халқаро форум ишида Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбой ҳожи Ораз, Қирғизистон муфтийси Махсатбек Токтамушев ҳамда бир қатор давлат ва дин арбоблари маъруза билан иштирок этдилар. Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқаро мусулмонлар форумининг мазмун-моҳияти юзасидан берилган саволларга диний етакчилар томонидан батафсил жавоблар берилди. 434
1 2