islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 9, 2019

Day

Мирзиёев: «Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда»

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Президент ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади. «Қаерга боришимиздан қатъи назар, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий маркази, мана, Ҳадисшунослик мактабини очганимиз, бунинг тагида жуда катта илоҳий куч бор. Худди алифбога ўхшаб нолдан бошлаяпмиз. Ислом цивилизация деганимиз – цивилизацияга асосланган нуқтаи назаридан, бу ҳақиқатдан буюк ерлигини асослаб бераётган манбаларни баралла айтишимиз керак. Араб тилини ҳам ўқита олмадик. Ҳозир араб давлатлари замонавий тилга ўтиб кетган. Иккинчидан, таржима қилиш нуқтаи назаридан, жуда катта қўлёзмаларимиз бор. Бироқ, уларнинг таржимасига ҳали қўл урмаганмиз. Ёшларимизга, халқимизга, уларнинг онгига етадиган тилда, замонавий тилда айтишимиз керак. Мусулмон давлатларга борилса, уларда катта-катта кутубхоналар, марказлари бор, ҳавасинг келади. Улар 15-20 йилда анча олдинлаб кетди. «Султон Саодат» мажмуаси, саййидлар сулоласи Пайғамбаримизнинг бешинчи авлодига тегишли. Очиқ айтсак, шу билимимизни, шу бойлигимизни, Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз мана шунда», – деди давлат раҳбари. «Ҳар йили ўнтагина мўмин-мусулмонни тарбия қилолсак, тасаввур қилинглар, муҳит қандай ўзгаради. Вақт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тиклаб, одамларимизга ана шу илмий асосларни етказсак, бу ҳам маърифат бўлади», – деб айтган президент. Манба: kun.uz 267

Куфри мужиб сўзлар ва ҳоллар

Энди бир оз куфри мужиб бўлган чиркин сўзларни эслатайин, токи бундан дарc олиб, тилларимизни шундай хунук сўзлардан тияйлик. Зеро бу куфри мужиб сўзлар шу қадар ёмонки, аввало инсонни диндан чиқаради, кейин хотини билан ўрталаридаги никоҳнинг бузилишига сабаб бўлади. Кейин эса ҳаж қилган бўлса, бекор бўлади. Албатта, бу жуда аянчли ва жуда янглиш бир ҳаракатдир. Бинобарин ҳар мўмин муваҳҳид биродаримиз бу чиркин ва аянчли оқибатдан қутулмоғи учун буларни тушунтириб беришни энг улуғ бурч ва вазифамиз деб билишга уринайлик. Буларнинг бир қисми аввалроқ ёзилган “Мўминларга ваъзлар” китобида бир мунча ёритилган, аммо бу ўринда ҳам такрор эслатмоқ мажбуриятини ҳис этмоқдаман. Жаноби Ҳақ ҳаммамизни бу куфри мужиб бўлган, Ҳақдан узоқлашмоғимизга сабаб бўладиган ахлоқсизликлардан, чиркин ва ёмон, катта ва кичик гуноҳлардан Ўзи асрасин. Омин. 1. Ҳар сўз ва ишки, динни истихфоф этишга, яъни камситиб қадрсизлантиришга сабаб бўлса, шу сўзни айтган ёки бу ишни қилган кишининг куфрига ҳукм қилинади. Ва маозаллоҳ, Аллоҳ асрасин, диндан чиқиб муртад бўлишига сабаб бўлади. Хоҳ чиндан, хоҳ азилдан қилган бўлсин. Бу куфри инодийдир. Зеро бу нарса динни камситишга сабабдир. Бу ҳол кўпинча йиғинларда одамларни кулдириш ва завқлантириш учун махсус кишиларда кўп учрайди. 2. Ҳақ таоло ҳазратларини, шони улуҳиятига лойиқ бўлмаган сўзлар билан сифатламоқ, тушунтирмоқ, асмо ва сифатларидан ёки амр ва наҳийларидан (буйруқ ва қайтариқларидан) биронтасига истеҳзо қилиб кулмоқ, ваъда қилган жаннатини ёки ваиди бўлган азоб ва дўзахдан биронтасини инкор қилмоқ, ёки Ҳаққа жаҳл, ажз, айб, жабр ва зулмни нисбат бермоқ, ёки унга макон иснод этмоқ. 3. Ким бўлса-бўлсин, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, мутлақ, кофир бўлади. Аксарият ҳолларда одамларни ишонтириш учун баъзи манфаатпарастлар шундай қилишади. 4. Билиб туриб Қибладан бошқа тарафга қараб ёки нажосатли кийим кийиб, ёхуд ич кийими билан динни истихфоф этмоқ — камситмоқ учун намоз ўқимоқ. 5. Лозим бўлмаган ўринда белига поплар боғлайдиган “зуннор” деган белбоғни боғламоқ. 6. Кофирларнинг байрамларида улар билан байрам қилмоқ, ва ўша куни уларнинг хоҳишига мувофақат айламоқ, шу куннинг ҳурмати учун сотиб олмаган нарсаларини сотиб олмоқ (ҳиндилардан ва шунга ўхшаганлардан). 7. Кофирларнинг урф-одатларини хуш кўриб, ёқтирса. 8. Инсонни қаршилаб олиш учун, унга атаб жонлиқ сўйса. Бу ҳайвон билиттифоқ ўликдир, ейиш жоиз эмас. 9. Ҳаромлардан савоб умид қилмоқ. 10. Аллоҳдан бошқасига сажда қилмоқ. 11. Пайғамбарликлари собит бўлган анбиёдан биронтасининг нубувватини (пайғамбарлигини) инкор қилмоқ. 12. Фаришталардан ва пайғамбарлардан биронтасини истихфоф этмоқ — камситмоқ, аҳамиятсиз кўрмоқ. Хоҳ фақирликларида (камбағалликларида), хоҳ касалликлари туфайли бўлсин. 13. Оиша розиаллоҳу анҳо онамизга лойиқ бўлмаган гапни гапирмоқ. 14. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, розиаллоҳу анҳунинг суҳбатини, имоматини, халифалигини иинкор этмоқ. 15. Ҳазрати Умар-ул-Форуқ розияллоҳу анҳунинг хилофатини инкор қилса. 16. “Баззоззийа” да айтиладики, рофизий ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умарни сабб (ҳақорат) қилса, куфрига ҳукм қилинур. 17. “Жавҳара” дейдики, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва бошқа саҳобаи гузин розиаллоҳу анҳумни сабб (ҳақорат) ва таъна қилса, куфр билан бирга қатлни ҳам вожиб қилади. Бундайларнинг тавбаси қабул қилинишида ихтилоф бор. Лекин тавбаларнинг қабул қилинмаслигига фатво берилган. 18. Бир киши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрардилар деса-ю, бошқа бириси, мен яхши кўрмайман деса ва буни иҳонат (яъни камситиш) тариқида айтса. 19. Аллoҳ таоло менга буни амр этса эди, қилмас эдим, деса. 20. Қибла бу томонда бўлсайди, намоз ҳам ўқимасдим, деса. 21. Аллоҳ менга Жаннатни берса, сенсиз хоҳламайман ёки...
1 2