islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 4, 2019

Day

Ҳасан ибн Зиёднинг ҳаёти ва илмий мероси

Ҳанафий фиқҳ мактаби вакили, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тарбиялаган мужтаҳидлардан бири Ҳасан ибн Зиёддир. У кишининг кунялари Абу Али эди[1]. Марварид сотиш билан шуғулланганлари учун мужтаҳид олим “Луълуъий” нисбаси билан  ҳам машҳур саналади. Милодий 734 йилда (ҳижрий 116 йил) Куфа шаҳрида туғилиб, 819 милодий санада (ҳижрий 204 йил) вафот этди[2]. Кичкиналигидан илм олишга қизиқиб, киришган Ҳасан ибн Зиёд кўп йиллар давомида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм халқаларига боради ва калом, фиқҳ ва ҳадис илмидан таълим олади. У зот барча нақлий ва ақлий илмларни ўрганиб, мужтаҳид даражасига эришади. Ҳасан ибн Зиёд Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби мутлоқ мужтаҳид бўлмасалар-да, мазҳаб ичида жуда кучли саналган ижтиҳод эгаси эди. Ҳасан ибн Зиёд жуда ақлли, зеҳнли, барча Ироқ олимларининг сўзларини ёд олган эди. У устозидан илм-фан ўрганиб, кейинчалик кўплаб шогирдлар тарбиялади. Жумладан, Муҳаммад ибн Сабаъ ал-Қодий, Муҳаммад ибн Сува ибн ас-Салжий, Шуъайб ибн Айюб раҳматуллоҳи алайҳлар каби ҳанафий олимларни санаш мумкин. Куфада узоқ вақт таълим олиб илм ўргатганларидан кейин у Куфа аҳлига Ҳафс бин Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳдан кейин қозилик қилади. Аммо кейин у бу лавозимдан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. У ўз ҳаётини Исломга бағишлаб, зуҳд йўлини танлади. Ҳасан бин Зиёд ҳаёти давомида ибодат билан машғул бўлди, ҳаромдан тийилди ва Ислом буйруқларига риоя қилишда жидду жаҳд қилди. У зот ўта мулойим ва парҳезкор эди. Ҳизматкорларига ўзи еган нарсалардан едирар, ҳудди ўзи кийган кийимлардан берар эди[3]. У ўзи билан бирга яшайдиган яқинларига эрталаб бомдод намозига тараддуд кўрар экан, барча тайёр бўлгунича ҳикоялар айтиб берар эди. Кеча-ю кундузини бекор сарфламайдиган Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ бомдод намозидан сўнг илм мажлиси ташкил қилиб, турли масалалар айтардилар. Бу ҳолат тушликка қадар давом этарди. Пешиндан олдин баъзи уй ишларини бажарар ва хайр-эҳсон қилишга одатланган эди. Пешин намозидан кейин ҳам одамларнинг саволларига жавоб берар эди ва то кечқурун блгунча шаръий масалалардан таълим берар эди. Аср, шом ва хуфтон намозларини ўқиб бўлгач ўйига қайтиб, кечанинг учдан бир қисмига қадар яна илм билан машғул бўлар эди. Сўнгра ибодатлар қилиб, озгина дам олиб яна мазмунли ибодат ва илм суҳбатларига бой кун тартибини бошлар эди. Ҳанафий мазҳабининг фуруъот масалаларида асос бўлган иккинчи табақа манбалари «Наводир» деб юритилади ва улар ҳам мазҳаб асосчиларидан ривоят қилинган фиқҳий масалалардан ташкил топган. Бироқ, «Наводир» «Зоҳирур ривоят» китобларида тилга олинмаган қарашларни баён қилади. Ундан ташқари, «Наводир» масалалари «Зоҳирур ривоят» каби машҳур ёхуд мутавотир санад билан ривоят қилинмаган балки, оҳод (якка шахслар) йўли билан нақл қилинган. Мазкур китоблар гоҳида «Ғайри зоҳири ривоят» деб ҳам юритилади. Шунинг учун ҳам баъзан фиқҳий китобларимизда «наводир» китобларидаги масалалар зикр қилинса, «Фий ғайри зоҳирир-ривоя» «Зоҳирур ривоятдан бошқасида (келган)» деган қайд билан тилга олинади. Бинобарин, китоблар ичида асҳоблардан ривоят қилинган сўзлар ҳақида шундай ибораларга дуч келинса, бу «наводир» китобларидаги масалалар эканлигини билиш мумкин. Ҳасан ибн Зиёд Луълуийнинг ал-Мужаррад асари мана шундай наводир асарлар сирасига киради. Мазкур ал-мужаррад асарида Ҳасан ибн Зиёд имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан фиқҳий масалаларни ривоят қилган[4]. Ҳасан ибн Зиёд ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан бевосита таълим олган шогирдларидан бўлиб, “Адабул қозий”, “Маъони-л-иймон”, “Ан-нафақот”, “Ал-харож”, “Ал-фароиз”, “Ал-васоя”, “Ал-амолий” каби бир қанча китоблар муаллифи ҳисобланади. 4-курс талабаси Жумабоев Авазбек...

Закот олишга ҳақли бўлган тоифалар

Закот ҳақида Аллоҳ таоло томонидан кўплаб оятлар нозил қи­линган. Жумладан: “Намозни адо этинглар ва закотни беринглар ва Пайғамбар­ларга итоат этинглар. Шояд мағфират қилинсангиз” (Нур-56).  “Садақалар – хайри эҳсонлар фақирлар, мискинлар, садақа жамлаш йўлида хизмат қилувчилар, динга жалб қилиш учун хайрли ишлар қиладиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳ йўлига ва мусофирларга атаб Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Аллоҳ билувчи ва донишманд зотдир” (Тавба, 60). Ушбу зикр этилган тавба сурасининг 60-оятида 8 тоифадаги одамларга закот берилиши керак дейилган. Лекин бугунга келиб, “кўнгиллари исломга ошна қилувчи кишилар” бундан чиқарилган, уларга закот берилмайди. Чунки Аллоҳ таоло ислом динини қувватли қилиб, бундай кишиларга эҳтиёж қолмади ва бунга барча олимлар ижмоъ қилганлар. Шундай қилиб, закот олишга муносиб тоифа одамлар қуйи­дагилардир: Фақирлар. Кундалик эҳтиёжини қоплашга қурби етадиган, лекин закот ҳисобига эришмаган кишилар. Мискинлар. Фақирлардан ҳам камбағал, ҳеч нарсаси йўқ кишилар. Фақир ва мискинлар закот олишга энг лойиқ кишилардир. Садақа жам қилувчлар. Закот йиғишда ва тарқатишда фаол иштирок этувчилар. Уларга хизматларига яраша закотдан маълум миқдори ажратиб берилади. Динга жалб қилиш ва дилларни юмшатиш мақсад қи­линган куфр аҳли. Уларга эҳтиёж қолмаганлиги учун, бундай тоифа кишиларга закот ажратилмасликка бутун ислом уламолари ижмоъ-иттифоқ қилишган. Қулларни озод қилиш йўлида. қулларни қулликдан озод қилиш йўлида закот сарф қилинади. Қарздорларни қарздан қутқариш йўлида. Улар яхши ният билан қарз олганлару, лекин баъзи бир узрли сабабларга кў­ра, қарздан қутилишнинг ҳеч бир иложини топмаган кишилардир. Мусофирлар. Улар сафар жараёнида пул ва молларини йўқотиб қўйган, пуллари етиб келгунча оч қоладиган ёки уйларига етиб олиш учун маблағга эга бўлмаган кишилардир. Аллоҳ йўлида. Унинг замирида Аллоҳнинг розилигини топиш учун қилинадиган барча хайрли ишлар мужассамдир. Масжиду мадрасалар солиш, толиби илмларга таълим бериш, илм излаш, ариқлар қазишу, кўприклар қуриш, ватанни ҳимоя қилиш, уни обод қилиш шулар жумласидандир. Исломда закот берилмайдиган шахслар ҳам белгилаб қўйил­ган бўлиб, улар зиммийлардир. Зиммийлар мумулмонлар орасида яшаб, уларнинг жони, моли, аҳли аёллари омонликда бўлади­ган ғайридинлардир. 4-курс талабаси Ҳабибуллаев Сирожиддин 1 543

Намоз- ислом устини

Намозни бутунлай тарк этган одам, Pасулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига кўра, Ислом динидан чиққан кофирдир: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Ким уни тарк этса, кофир бўлади» (Имом Термизий, ҳадис № 2623, Насоий: 1/ 231, 232 ва бошқа ривоятлар). Бошқа бир ривоятда Pасулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «(Мўъмин) киши билан ширк ўртасидаги аҳд – намозни тарк этишдир»- дедилар (Имом Муслим, ҳадис № 82, Абу Довуд, ҳадис № 4678, Термизий, ҳадис № 2622). Вақтидан кечиктириш, ёки ухлаб қолиш ёҳуд буюрилганидек адо этишда камчиликларга йўл қўйган намозхонларга ҳам, гарчи улар кофир бўлмасаларда, жазолар белгиланган. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ» китобида Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу тарафидан ривоят қилинган узун ҳадисда шу сўзлар қайд қилинган. «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Биз бириси ёнбошлаган, иккинчиси унинг бошида (қўлида) тош билан тик турган одамларнинг олдига етиб келдик. У (тик турган) ёнбошлаб ётганннинг бошига тош билан урмоқда. Тош унинг бошини мажақлаб, юмалаб кетмоқда. У тош орқасидан бориб яна (қўлига) олар экан, боши аввалги ҳолатига қайтмокда. Кейин ҳалиги одам яна қайтиб келиб, унга аввалги ишини такрорламоқда». Бу ҳадиснинг изоҳида, (боши мажақланган) одам – Қуръонни қўлига олиб (ўрганиб), кейин тарк этган ва фарз намозларидан ухлаб қолган одам экани таъкидланган. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳам: «Намозларига бепарво бўлган намозхонларнинг ҳолларига войлар бўлсин!», деган (Маъувн: 4, 5). Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деди: «Улар ё доимо ёки кўпинча намозни (кирган) аввалги вақтидан охирги вақтига қадар кечиктирадилар, ёҳуд намозни буюрилганидек ўз рукн ва шартлари билан адо этиш ёҳуд намоздаги ҳушуъ ёҳуд намознинг мақсадларини тушунишда камчиликка йўл кўядилар. Лафз – бу нарсаларнинг барчасини ўз ичига олади. Буларнинг биронтаси кимда топилса, унга бу ваъийднинг бир қисми берилади. Агар бу нарсаларнинг барчаси бирон кимсада топилса, унга бу жазо тўлалигича ижро этилади ва унда амалий нифоқ (мунофиқлик) камолига етади» (Ибн Касир тафсири: 4/ 554). Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз ҳақида шундай дедилар: «Ким намозни (тарк этмай) риоя этса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлади. Ким намозни (тарк этиб) риоя этмаса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлмайди. У (банда) Қиёмат кунида Фиръавн, Қорун, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади» (Имом Аҳмад: 2/ 169, Доримий: 2/ 301, ибн Хиббон, «Саҳиҳ», № 1467). (Изоҳ: юқорида зикри ўтган Фиръавн – Мусо алайҳиссалом даврида яшаб, пайғамбар даъватига қаршилик қилган ҳамда Аллоҳнинг интиқомига учраб, кофир ўлароқ ўлган золим подшоҳдир. Ҳомон – мазкур подшоҳнинг золим вазиридир. Қорун – мазкур подшоҳ даврида, Убай ибн Халаф эса Pасулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган дунёга муккасидан кетган ҳамда Аллоҳнинг таълимотларига бўйсунмай кофир ҳолда ўлган шахслардир. Мутаржим изоҳи). Чунки, бу тўрт шахс ё бойлиги ё подшоҳлиги ё вазирлиги ёҳуд тижорати сабабли намоз ўқимаган эдилар. Шунинг учун ҳам намозни бойлиги сабабли ўқимаса Қорун, подшохлиги сабабли ўқимаса Фиръавн, вазирлиги сабабли ўқимаса Ҳомон, тижорати сабабли ўқимаса Мака савдогари – Убай ибн Халаф билан бирга Қиёмат куни бирга тирилади (Имом Заҳабий, «ал-Кабаир»: 16). Аллоҳ таолодан ёрдамсиз қолиш ва бундай ҳолатлардан паноҳ сўраймиз. 4-курс талабаси Худойкулов Муродбек 632

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هُريرة رضي الله عنهُ عن النبي صلى الله عليه و سلم قالَ: “أتاكُم أههْلُ اليمن، هُمْ أرقُّ أفئدةً و ألينُ قلوبًا، الإيمانُ يمانٍ، و الحكمةُ يمانيةٌ و الفخرُ و الخيلاءُ في أهلِ الإبلِ، و السكينةُ و الوقارُ في أهلِ الغنمِ“ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг олдингизга Яман аҳли келди. Улар кўнгиллари юмшоқ, қалблари мулойимдирлар. Иймон Ямандадир, ҳикмат яманликлардадир, фахр ва кибр туя эгаларида, сакинат ва виқор қўй эгаларидадир» Ҳадиснинг шарҳи Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаламнинг олдиларига яманликлар келганларида уларни мақтадилар ва уларни юмшоқ қалблилик билан сифатладилар, бунинг сабаби Аллоҳнинг оятларидан кўп таъсирланганлари бўлгани учун, ҳақни маҳкам тутганлари учун ва унга амал қилганлари учун. Туя эгаларини фахр ва кибр билан, қўй эгаларини эса сакинат ва виқор билан сифатлашининг сабаби инсонни ўраб турган муҳити ва касби унинг табиати ва иймонига таъсир кўрсатгани учундир. Ҳадиси шарифдаги [أهل الإبلِ] (туя эгалари) сўзидан Робий ва Музор қабилалари назарда тутилган. [أهل الغنمِ] (қўй эгалари)дан Яман аҳли тушинилади. Бир қийлда Шомликлар дейилади. Ушбу ҳадисдан билинадики, яман аҳли иймонни қабул қилишга шошилганлари учун ва чақириққа лаббай деб жавоб берганлари учун афзал фазилатлидирлар. Барчага маълумки, қалбнинг юмшоқлиги мақталадиган сифатлардандир, демак мўмин киши атрофдагилар билан мулойим бўлиши керак. Аллоҳ таоло:  { وَ لَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلَيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ } деб марҳамат қилган. Яъни «Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар». (Оли Имрон, 159-оят) Аллоҳ барчаларимизни қалби юмшоқлик, мулойимлик ва ҳикмат фазилати билан Ўз даргоҳида шарфали бандаларидан қилсин. Атрофимизни яхшилик ва яхшилар билан ўраб турсин. 3-курс талабаси Эрқулов Халилуллоҳ 513

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Дунёдаги жамики мусулмон уммати учун мўътабар ва қадрли бўлган шу саодатли, улуғ айёмда сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Аллоҳ таолога оиламиз, элу юртимиз билан биргаликда бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз. Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳраманд бўлиб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, муҳтарам нуронийлар, аёллар ва болаларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, эҳтиёжманд инсонларга беғараз ёрдам бериш сингари  савобли ишларни амалга оширишга интиламиз. Бундай олижаноб мақсад ва ҳаракатлар мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига олиб чиқиш, халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир. Шу маънода, неча юз йиллик тарих ва маданиятимиз, миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланиб кетган муқаддас динимизни асраш, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш биз учун ўта долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Кейинги вақтда мамлакатимизда шу йўналишда катта ишлар амалга оширилаётгани, табаррук қадамжолар обод қилиниб, янги-янги илмий, маданий ва диний марказлар, таълим масканлари ташкил этилаётгани барчангизга яхши маълум. Бу йил муборак Рамазон кунларида Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий, Тошкент шаҳрида Сузук ота ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби улуғ уламоларимизнинг номлари билан аталган диний мажмуалар, жоме масжидлари фойдаланишга топширилгани, жойларда беш ташаббус ва бошқа ижтимоий-маънавий дастурларимиз доирасида эл-юртимиз, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар учун қулай меҳнат ва турмуш шароитлари яратилаётгани бу йўлдаги янги қадамлар бўлди. Ўзбекистоннинг “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган тамойил асосида жаҳон миқёсида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, виждон эркинлиги ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини халқимиз ва дунё аҳлига етказиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шу улуғ айём кунларида узоқ ва яқин давлатларда яшаётган мўмин-мусулмон биродарларимизни, барча дўст ва ҳамкорларимизни самимий қутлаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик ва барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз. Қадрли юртдошлар! Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”. Дарҳақиқат, ҳаётда эзгу ва савоб амалларни бажариб, оиласи, фарзандлари, эл-юртининг бахту саодатини ўйлаб, ҳалол меҳнат қилиб яшаш мусулмон аҳли учун иймон-эътиқоднинг муҳим шарти ҳисобланади. Ишончим комил, дину диёнатимиз ва замон руҳини қалбимизга чуқур сингдириб, бугунги ҳаётнинг ўткир талаби бўлган илм-фан, инновация ва тараққиёт ютуқлари билан қуролланиб, Ватанимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилсак, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта етамиз. Сиз, азиз ватандошларимни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин! Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Манба: www.president.uz 308
1 2