islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 15, 2020

Day

Имом Паздавийнинг “Фиқҳул Акбар”га ёзган шарҳлари (Юклаб олинг)

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ақида илмига оид “Фиқҳул акбар” китобига Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ жуда енгил луғат ва баён усулида шарҳ ёзганлар. Устозлар, талабалар ва қизиқувчилар шарҳни юклаб олишлари мумкин. PDF форматда: Юклаб олиш Word форматда: Юклаб олиш 413

Италиялик мусулмонлар пандемияга қарши курашда муҳим ҳисса қўшмоқдалар

Италия мусулмонлари коронавирус пандемиясига қарши кураш учун ярим миллион евро хайрия қилди. Шунингдек, мусулмон жамоатчилиги вакиллари муҳтожларга мунтазам равишда озиқ-овқат ёрдамини етказиб бермоқдалар. “Биз ҳар куни қийин аҳволда қолган одамларга ёрдам берамиз ва уларга керакли маҳсулотларни олиб келамиз. Бу бизнинг хайрия ҳиссамиздир, – деди Италия Исломий ҳамжамиятлар иттифоқи Президенти Ясин Лафрам. Бундан ташқари, карантин даврида мусулмонлар қон бериш учун кенг кўламли акция ўтказишди ва маҳаллий касалхоналарга юз мингта ҳимоя ниқобларини беришди. “Италиядаги мусулмонлар барча италиялик оилалар сингари оғир вазиятни бошдан кечиришмоқда. Aммо, барча қийинчиликларга қарамай, мусулмонлар жамоасидан хайр-саховат ва эҳсонлар келишда давом этмоқда ”, дейди Ясин Лафрам. 312

Болаларга қўл кўтармаслик учун 3 сабаб

Тасаввур қилинг, сиз бехосдан ёки билимсизлигингиз сабабли хатога йўл қўйдингиз. Сиздан икки-уч баробар катта ва кучли инсон сизга бақириб, калтаклади. Танангиздаги оғриқ-ку майлига, лекин у инсон сизга энг яқинлигини ва ҳаётини сизга бағишлаганини даво қилади. Ҳақиқатан ҳам сиз уни яхши кўришда давом этаверасиз.   Тарбия жараёнида болаларни калтаклаш бизда қадимдан бор. Яшириб нима қилдик, деярли ҳаммамиз ҳам ёшлигимизда, ҳеч бўлмаса бир-икки маротаба калтакланганмиз. Калтаклар бизни тарбиялироқ қилдими? Йўқми? Буни аниқ билмаймиз. Қўл кўтаришнинг бир қанча зарарли асоратлари бор. Келинг, улардан 3 та асосийларини кўриб чиқамиз. 1. Калтакланган болалар ақлий ва жисмоний ривожланиши секинлашади. Ёшлигида кўп калтакланган 18-25 ёшли одамлар мияси текширилганда, уларнинг миясида кулранг модда кам экани аниқланган (бу модда миянинг ақлий фаолиятига жавоб беради). Ундан ташқари кўп калтакланган болалар агрессивлиги ва наркотик моддалар истеъмол қилишга мойиллиги билан ажралиб туради. 2. Калтаклаш ота-она ва бола ўртасидаги яқин муносабатни бузади.Кичкинтой танасига етказилган жароҳатга қарамай ота-онасини яхши кўришда давом этаверади, лекин у оила катталарига суяна олмай қолади. Қўрқинч сабабли айб ва муаммоларини яширади. Уларни яхши кўришига қарамай, ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди. Оила, уй улар учун фароғат жойи бўла олмай қолади. 3. Бола миясида “Кучлилар доимо ҳақ” деган тушунча ўрнашиб қолади.Бу болалар кичиклигида ҳам, улғайгач ҳам жуда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Кичиклигида унга кучлилар тарафидан қилинган ҳар қандай ноҳақлик оддий ҳолдек, қаршиликсиз қабул қилади (бу бола учун хавфли бўлиши ҳам мумкин). Бу эса, катта бўлганида ўзининг золим бўлиб қолишига ёки зулмларга чидаб, бахтсиз ҳаёт кечиришига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Хулоса қилиб айтганимизда, болани калтаклаб тарбиялаш тарбияловчининг ноқис эканини билдиради. Чунки, уриб ман қилиш энг яқин ва осон йўл бўлгани билан,афсуски, яхши натижаларга олиб келмайди. Олимлардан бири бу борада шундай деган: “Болани уриш тарбиядаги энг сўнгги чора бўлиши керак. Акс ҳолда, уриб натижага эриша олмасангиз кейинги қадам болани ўлдириш бўлади”. ©️Розалия Габдулҳакова 325

Малайзияда жамоат намозларига рухсат берилди

Малайзия ҳукумати CОVID-19 пандемияси бўйича қўйилган чекловларни юмшатиш доирасида 15 майдан бошлаб масжидларда жамоат намозларига рухсат беради, дейди Малайзия федерал мусулмон ҳудудлари бош раҳбари Зулкифил Муҳаммад Бакр. Ушбу чоралар 24 май куни бўлиб ўтадиган Рамазон ҳайити арафасида қабул қилинди, деб хабар беради Рейтерс. Пойтахт Куала-Лумпур Малайзиянинг федерал ҳудудларидан бири бўлиб, у ерда 30 кишидан иборат жамоатга намоз ўқишлари мумкин. Малайзия ҳукумати 23 апрель куни масжидларда ибодат қилишни чеклаш бўйича қабул қилган тақиқлар муддатини узайтирган эди. Малайзияда жами 6819 та коронавирус юқтирган беморлар аниқланган, 122 киши вафот эган. 413
1 2