Тошкент ислом институти талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диншунослик экспертизаси бўлими ходими Жамшид Алиев ва Ҳазрати Имом даҳасидаги "Истиқлол" маҳалласи профилактика инспектори Н.Зиядуллаев таклиф этилди.
Луғат илми мутахассислари «Қуръон» лафзининг «ўқимоқ», «қироат қилмоқ»дан бошқа, «жамлаш» маъноси ҳам борлигини таъкидлайдилар. Бунда Аллоҳ таолонинг охирги каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир.- “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси ходими Қодиров Абдулвали.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРСИКА)нинг янги нашрдан чиққан “Newsletter” ахборот бюллетенида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида ўтказилган халқаро конференция тафсилотларига оид мақола эълон қилинди.
Ҳадис илми мактабига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Масжидлар бўлими мудири Музаффар Камолов ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов мактаб педагог-ўқитувчи ва талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида ташриф буюрди.