Тошкент ислом институтида "Ноябрь – Фиқҳ ва ақоид фанлари ойлиги" муносабати билан талабалар учун Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси томонидан тадбир ташкил этилди. Кафедра ўқитувчиси А.Жуманов ““Фатво бериш масъулияти”” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўқув ишлари бўйича проректори Ж.Рўзиев, ўқитувчилар А.Аллаберганов, А.Тошпўлатов ва Модуль таълим тизими талабалари иштирок этдилар. Фатво бериш эса, ўта масъулиятли иш бўлиб, фатво берувчи Аллоҳ ва Унинг расули номидан гапиради... - Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов
Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди...- Тошкент ислом институти талабаси Маҳмуджонов Жавоҳир
Албатта, диний ҳукмларни сўрамоқчи бўлган одам хар қандай кишидан сўрайвермайди. Диний масалаларни кимдан сўрашнинг ҳам тартиб ва қоидалари бор...-Тошкент ислом институти талабаси Нодирбек Шербоев