islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қурбонлик

Tag

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ВА УНГА ДОИР АЙРИМ МАСАЛАЛАР

  Ислом оламида бешинчи аркон муборак ҳаж зиёрати адо қилинадиган зулҳижжа ойи кириб келди. “Йўлга қодир бўлганлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир”, деган ояти каримага – Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ зиёратчилар ҳаж амалини бажаришга ошиқмоқдалар. Зулҳижжа ойининг фазилатли қурбонлик кунларида қурбонликни ният қилганлар, ушбу ниятини адо қилганларга беҳисоб ажру савоблар ёғилиши бор. Ҳазрати Али розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда  “Кимки қурбонликка жонлиқ олиш учун бозорга борса, Аллоҳ таоло ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этади ва гуноҳларини кечиради. Қурбонликни савдо қилаётганда, айтган сўзларини тасбеҳ ўрнига қабул қилади. Қурбонлик учун берган ҳар бир дирҳамига етти юз дирҳам савобини беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қонидан ўнта фаришта ясатади ва улар қиёматгача унинг истиғфорини айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмаси учун бир қулни озод қилганлик савоби ёзилади”, дедилар. Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради. Ислом таълимотида қурбонлик қилиш деганда “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида Зул-ҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, Қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларида, туя, қорамол, қўй ёки эчки каби жонворлардан бирини сўйиш тушунилади. Қурбонлик қилиш аввалги умматларда ҳам мавжуд бўлган ибодат саналади. Бизнинг шариатимиздаги илк қурбонлик қилиш ҳижратнинг иккинчи йилига бориб тақалади. Шу йили моли маълум бир миқдор (нисоб)га етган мусулмонларга закот бериш фарз қилиниши ортидан қурбонлик қилиш ҳам буюрилади. Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойлик миқдори – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир. Кимда ким 85 грамм тилла ёки унинг қийматига эга бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Масалан, бир кишининг эгалик қилиб турган мулкида яшалмаётган уй-жойлар, ер ва боғлар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, минилмаётган уловлар, чорва ҳайвонлар, ўқилмайдиган китоблар, уйда ишлатилмай турган идиш-товоқ, кўрпа-тўшак ва гиламлар, сеп-сидралар, сувенирлардан қайси бири мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 85 грамм тилланинг қийматига етса, у кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, аёллар тақинчоқлари агарда шу миқдорга етиб борса, уларга ҳам қурбонлик қилиш лозим бўлади. Қурбонлик – ҳар йили такрорланадиган ибодат бўлиши билан бир қаторда Аллоҳни улуғлаш ва уни розилигини топиш учун қулай фурсатдир. Имкон топган одам қурбонлик қилиш билан улуғ фазилатларга эришади. Аммо, қодир бўла туриб, уни бажармаган киши катта имкониятни бой бериши баробарида қаттиқ танбиҳга ҳам учрайди. Бундай кишилар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган киши намозгоҳимизга яқинлашмасин” деганлар (Имом Ибн Можа ривоятлари). Шу ўринда қурбонлик ҳақида ҳар йили кўплаб такрорланадиган айрим масалаларга ҳам тўхталиб ўтсак. Қурбонликни сўйиш вақти – уч кундир. Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи куни қуёш ботгунича. Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда сўйилса – Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар жума ўқилмайдиган қишлоқ жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди. Қурбонликни уч кун ичида адо қилганларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хушхабар этиб муборак ҳадисда: “Гувоҳлик бераман, ҳар ким қурбонлик қилса, қурбонликнинг ерга томган биринчи томчи қони учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ўтмишдаги гуноҳларини мағфират этади”, дедилар. Зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши бирор бир узр туфайли қурбонлик кунлари ўтиб кетгунча қурбонлик қила олмаса, жонивор сотиб...

Вақф фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг улуғ икки байрамдан бири ҳисобланади. Бу кунда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибат ила бир-бирларига эҳсонлар қилишади ва яхшиликлар улашади. - Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

Қурбонлик ҳақида

Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар...

Онлайн: хатми Қуръон ва дуо

Вақф фонди томонидан ўтказилган қурбонлик ва хайрия маросимларида қилинган 12 000 та Қуръони карим хатми дуоси қилинмоқда. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.

“Вақф” фонди хайриялари: Самарқанд вилоятида

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Қуръони карим оятлари тиловатидан сўнг, "Саҳиҳи Бухорий" китоби хатм қилинди ва хайрли дуолар қилинди.