Муҳаддис уламоларимизнинг илмий жасоратлари бир неча илмларга асос бўлди. Инсоният тарихида ўзининг кенг кўламли ва аниқ экани, ихлос ва покликка қурилгани ҳамда бошқа жиҳатлари билан мисли кўрилмаган бу илмий ҳаракатларга Аллоҳ таоло улкан самаралар берди. - 4- курс талабаси Маҳаматхонова Мухлиса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари расмий равишда юзинчи ҳижрий йил атрофида халифалик қилган Умар ибн Абдулазизнинг даврида бўлгани маълум ва машҳур. - Махсус сиртқи бўлим талабаси Хожиев Шамсиддинхон