Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси – олий мадрасага асос солинади. У “Дор ал-улум” номи остида бугунги кунгача минг-минглаб талабаларга ҳанафий мазҳаби ва ашъария-мотуридия таълимоти асосида қуръоний илмлар ва ҳадисий фанлардан чуқур билим бериб келаётир. Девбанд “Дор ал-улум”идан ва унга расман боғланган мадрасалардан исломнинг буюк олимлари етишиб чиққан. - Махсус сиртки 707-гурух талабаси Сайдалиев Бахтиёр
Исҳоқхон Ибратнинг тилшунослик фани соҳасида чуқур билимга эга эканлиги мазкур асарида намоён бўлган. Асарда энг ибтидоий – пиктографик ёзувлардан кейин вужудга келган финикия, яҳудий, сурия, араб, юнон, форс, хитой, славян, санскрит, ҳинд, арман, лотин, грузин, уйғур ва бошқа қирқдан ортиқ жаҳон ёзувлари, уларнинг келиб чиқиши, тараққиёти ҳақида маълумот берилган, бу ёзувлардан, алфавитлардан намуналар кетирилган... - 4-курс талабаси Ўрозов Алишер