islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Институт

Tag

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф

Тошкент ислом институтининг Модуль таълим йўналиши талабалари “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” устозлари А.Аллаберганов ва А.Тошпўлатов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.

HEMIS орқали таълим жараёнини назорат қилиш ва бошқариш мавзусида давра суҳбати

Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари учун “HEMIS орқали таълим жараёнини назорат қилиш ва бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ўқув жараёнини рақамлаштириш, дарс машғулотларини самарали назорат қилиш ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн тарзда таҳлил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Имом Мотуридий меросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Тошкент ислом институти 3-курс талабалари иштрокида буюк мутакаллим ва ислом олами алломаси Имом Абу Мансур ал-Мотуридий илмий меросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда у зотнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ҳамда “Китоб ат-Тавҳид” асарларининг илмий ва маънавий аҳамияти кенг ёритилди.

Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, “Тиллар” кафедраси мудири У.Ҳасанов, Рақамли таълим технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи М.Валиев, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бош мутахассиси А.Кадиров 2-курс талабалари билан “Очиқ мулоқот” ўтказдилар.

Тошкент ислом институтида илмий китоблар тақдимоти ўтказилди

Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида эълон қилинган Сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ҳамда Институт Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда жумладан, А.Ғиёсов қаламига мансуб бир қанча асарлар — “Саҳиҳи Муслим шарҳи”, “Тиббун набавий”, “Ҳадис илми қоидалари”, “Ўкинма”, “Буюк ҳақиқат ёхуд фитрат қичқириғи”, “Анас ибн Молик”, “Муоз ибн Жабал”, “Ҳаловат ҳиссини туй”, шунингдек Ф.Маманосиров ва Р.Махсумхонов томонидан ёзилган “Икки етим”, “Саҳифалар”, “Икки қария”, ҳамда О.Ҳошимовнинг “Риёзус солиҳин шарҳи” каби китоблар намойиш этилди. Муаллифлар тадбир давомида китобларнинг мазмун-моҳияти, яратилиш жараёни ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб, талабаларга илм олиш ва асарлардан самарали фойдаланиш борасида тавсиялар ҳам тақдим этдилар. Бу каби тадбирлар талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва илмий изланишларга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда. 292
1 2 3 4 5 6 37