islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

КАЪБАТУЛЛОҲДА ЎЗБЕКИСТОНДАН КАСАЛЛИК КЎТАРИЛИШИНИ СЎРАБ ДУО ҚИЛИНДИ

КАЪБАТУЛЛОҲДА ЎЗБЕКИСТОНДАН КАСАЛЛИК КЎТАРИЛИШИНИ СЎРАБ ДУО ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар: – Эй Аллоҳ, биз нуқсонга йўл қўйганлармиз, Сен эса Каримсан. Биз гуноҳкорлармиз, Сен эса Ҳалимсан. Биз Сенга муҳтожмиз, Сен эса биздан Беҳожат Зотсан. Сен Поксан. Эй Аллоҳ, афвинг билан хатоларимизни кечиргин. Ғазабинг ила бизни азобламагин. Эй Аллоҳ, бизни раҳматингга олгин. Зеро, Сен биз бандаларинга Раҳмлисан. Эй оламларнинг Робби, бизни азобламагин. Ваҳоланки, Сен бизни азоблашга Қодирсан. Эй Аллоҳ, агар ушбу вабо бизнинг содир этган гуноҳларимиз, хатоларимиз ёки қилган зулмларимиз, адо этмаган фарзларимиз, ўқимаган нафлларимиз, йўл қўйган камчиликларимиз, номаҳрамга қараб қўйганимиз сабабли келган бўлса, биз ҳамма гуноҳларимиздан Сенга тавба қилувчилармиз, эй Роббимиз. Бизнинг тавбаларимизни қабул айлагин ва Ўзингга гўзал ҳолатда қайтаргин, эй Робб. Жонимизни, Сен биздан рози бўлиб турганингда олгин, эй Роҳман. Эй Аллоҳ, эй бирор нарсага “Бўл!” деб, ўша ишни бўлдирувчи Зот, ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ калимаси, Сенинг барча гўзал исмларинг ва уларнинг азамати ҳурматидан Ўзингнинг куч-қувватинг, қудратинг ила шарафли Каъбага, Ҳарам Уйингга ва Набиййинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига зиёратчию умрачиларни қайтаргин! Эй Аллоҳ, вабони, балони ва барча касалликларни хоссатан икки покиза, ҳарам шаҳардан ва омматан барча мусулмонларнинг мамлакатларидан кўтаргин, эй оламларнинг Робби! Эй Аллоҳ Икки Ҳарам ходими подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва у зотнинг ишончли валиаҳди амир Муҳаммад бин Салмонни ўз паноҳингда асра, уларни Икки Ҳарам хизматида бардавом айла, бу хизматларини яхши амаллари дафтарига ёзгин, эй оламлар Парвардигори! Эй Аллоҳ, Ўзинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва у кишининг атрофидагиларга, шунингдек, мамлакат муфтийсига, халқига ва ҳожи-умрачиларга қилаётган хизматларига муваффақият ато этгин! Эй Аллоҳ, “Ҳидоя” халқаро ширкати мутасаддиларига, жумладан, маслаҳатчи Шайх Солиҳ Баҳвайний ва биродари Усома Тошкандийнинг Ўзингнинг меҳмонларинг ва умрачилар хизматидаги самарали фаолиятларига муваффақият ато этгин! Эй Аллоҳ, уларнинг хайрли амалларини даргоҳингда қабул айлагин! Эй Аллоҳ, Набиййимиз, Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дунёю охиратда салавот-салом ва баракотларингни нозил қилгин! Эй Аллоҳ, биз ушбу дуони қилдик, ижобат этиш Сендандир. Биз ҳаракат қилиб, сабабларни ушлаймиз ва Ўзингга таваккул этамиз. Охирги дуоимиз оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 464

Бошга келган синовни Яратганнинг раҳмати ила енгамиз

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов 428

Мўмин-мусулмонлар карантин талабларига амал қилмоқлари лозим!

Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов 430

УЙДА ҚОЛИНГ, ДУО ҚИЛИНГ!

Бугун 27 март куни Тошкент ислом институтида жорий йил 19 мартдан бошлаб шу кунга қадар устозлар ва талабалар томонидан қилинган 121 та “Хатми Қуръон” ва 2 та “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми ҳамда минглаб мўътабар дуолар, истиғфорларнинг якуний дуосини қилдилар. Айни вақтда телеграмдаги “Uyda qoling | Qur’onni xatm qiling!” гуруҳининг 1000 дан ортиқ иштирокчилари ҳам ўз уйиларида қолиб, ўз оила аъзолари, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз билан биргаликда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, шу кунларда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб уларни ҳақларига дуолар қилдилар. УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ! 421
1 31 32 33 34 35 42