islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тил-миллатнинг кўзгуси

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева бир гуруҳ талаба қизларда буюк боболаримизни ёд этиш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшларимиз қалбида аждодларимиз руҳига эҳтиром, туйғуларини уйғотиш мақсадида, 2019 йилнинг 15 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига экскурция уюштирди.
Музей ходимаси “Музей 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари, ёзма адабиётининг энг қадимги давридан шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт босқичларини чуқур тадқиқ қилиш ва уни турли экспозициялар кўринишида тарғиб қилиш орқали ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган илмий муассаса ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.
Музейда буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони бўлмиш А.Навоий ҳаёти ва ижодига оид кўргазмали материаллар, экспонатлар жойлаштирилган. Улар талаба қизларда катта таассурот қолдирди. Бу музей халқимиз ҳаётида, айниқса ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш, уларда аждодларига нисбатан меҳр, ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Музейдан олинган таассурот, билимлар талаба қизлага эстетик ҳамда маънавий завқ бағишлади.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи
З.Суярова

103380cookie-checkТил-миллатнинг кўзгуси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: