islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Педагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

2019 йил 25-29 кунлари Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди.

Дастлаб, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Ҳадис илми мактабида педагогик амалиёт ўтаётган Толиб Хурсанмуродов ва Акром Қосимовнинг дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо берилди. Мактаб талабаларига “Илм олиш фазилати” мавзусида маъруза қилди.

З.Маҳмудов 26 ноябрь сешанба куни Бухоронинг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳаднинг битирувчи курс талабалари Ойбек Саттаров, Назаржон Шарипов ва Шарофиддин Ғавсиддиновнинг дарсларига кириб, педагогик амалиёт бўйича тавсиялар берди. Сўнг, мадрасанинг барча талабалари учун Қуръони каримни ёдлаш усуллари тўғрисида давра суҳбати уюштирди.

Чоршанба 27 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюриб, Муҳаммаджон Ибрагимовнинг дарсида иштирок этиб амалиётчига зарур услубий кўрсатмалар берилди. 2-курс талабалари иштирокида “Никоҳнинг аҳамияти” тўғрисида суҳбат ўтказди.

28 ноябрда З.Маҳмудов Бухоронинг Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Асила Жамилованинг дарс ўтиши билан танишди. Шу куни талаба қизларга “Ихлос ва самимият” мавзусида маъруза ташкил этди.

Жума 29 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳад талабаларининг педагогик амалиёти билан танишди. Дарслардан сўнг мадрасанинг барча курс талабалари учун “Илм олиш сирлари” тўғрисида давра суҳбати ташкил этди.

109130cookie-checkПедагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: