islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) севган амал

«Мен ва етимнинг кафили
 жаннатда мана бундаймиз»
(Ҳадис муборак)

Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли амал. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурчдир. Етимпарварлик кемтик қалбли болажонларни келажакда жамият учун ҳар тарафлама етук шахс бўлиши омилидир. Муқаддас ислом динимизда етимга яхшилик қилишга тарғибот қиладиган оят-ҳадислар жуда кўп бўлиб, мурувватпарвар инсонларга улкан ажру ҳасанотлар  ваъда қилинган. Аллоҳ таоло «Инсон» сурасида айтади: «Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Жорий йилниннг 17 декабрь куни “10 декабрь – Инсон ҳақ–ҳуқуқлари куни” ва “11 декабрь – ЮНИСЕФ–БМТ болалар фонди ташкил топган кун” муносабати билан талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва амалиётчи Г.Маҳамедова ҳамда бир гуруҳ талаба қизлар “Болалар уйига ёрдам” шиори остида йиғилган хайрияларни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 21-сонли меҳрибонлик уйига олиб борди. Талаба қизлар 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган бир гуруҳ синиқ қалб эгалари билан дилдан суҳбат қуришди. Суҳбатда беғубор болакайларнинг орзулари, келажакда олдига қўйган мақсадлари, мактабдаги баҳолари, қайси фанларни яхши кўришлари, уларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида қизғин мулоқот бўлди. Мулоқотдан маълум бўлдики, давлатимиз тамонидан жажжи кемтикларга катта имконият эшиклари очилган. Болалар ингилиз, карейс, рус тилларида бемалол суҳбат қилишар, ҳатто спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақа ғолиблари ҳам бор экан. Ташриф сўнгида талаба қизлар улар билан диний ва дунёвий мавзуларда савол жавоб ўтказиб, ғолибларни эсдалик совғалар билан тақдирлашди. Бу каби учрашувлар талаба қизлар қалбида етимларга нисбатан меҳр ҳиссини янада оширди.

Зеро, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қиланадиган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмони ундаги етимга ёмонлик қилинадиган уйдир», дедилар. Сўнгра икки бармоқларига ишора қилиб: «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз» дедилар». Ота-онасиз қолган етим болани ўз қарамоғига олиб, уни кийдириб, едириб-ичириб, тарбиялаб, вояга етказган одам жаннатнинг энг олий мақомида – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бирга туришга мушарраф бўлади.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

111880cookie-checkРасулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) севган амал

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: