islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ватан ҳимояси муқаддас бурч

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида турли ташкилотлар, таълим муассасалар, олий ўқув юртларида  ватанпарварлик ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент ислом институти биринчи босқич талабалари учун “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник А.Сайфиддинов ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. А.Сайфиддинов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг бугунги тинч ва осойишта ватанимизни асраб-авайлаш, унга садоқат билан ҳизмат қилиш хар бир эр йигитнинг олдида турган муқаддас бурчи эканлигини ҳамда миллий армия ва Қуролли кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб талаба ёшларга тушунчалар берди.

Тадбир сўнгида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

 ёшлар билан ишлаш бўлими

бошлиғи А.Олимов

 

114190cookie-checkВатан ҳимояси муқаддас бурч

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: