islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-48

Саҳиҳ ҳадиснинг еттига бўлиниши:

Саҳиҳ ҳадис даражалари шартларининг кучли ёки кучсиз бўлиши жиҳатидан ҳар хил бўлади. Шарти кучлироқ бўлган ҳадис саҳиҳроқ ва шарти кучсизроқ бўлгани эса қуйироқ ҳисобланади. Шунинг учун китоблар эътиборидан саҳиҳ ҳадис еттига бўлинади:

1. Икки шайх ривоят қилган ҳадислар;

2. Бухорийнинг ўзи ривоят қилган ҳадислар

3. Муслимнинг ўзи ривоят қилган ҳадислар;

4. Иккаласининг шартига мувофиқ, лекин иккалалари ҳам ривоят қилмаган ҳадислар;

5. Бухорийнинг шартига мувофиқ, лекин ривоят қилмаган ҳадислар;

6. Муслимнинг шартига мувофиқ, лекин ривоят қилмаган ҳадислар;

7. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон каби эътиборли имомларнинг наздида саҳиҳ, лекин Бухорий ва Муслим шартига тушмайдиган ҳадислар. Омма аҳли ҳадислар шу тақсимотни айтиб ўтганлар.

Шу еттита тақсимотни айтган муҳаддислардан биринчиси Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ бўлади. У зотга кейин келган уламоларнинг аксари эргашган .

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ ва у киши тарафдорларининг фикрларини воқеъликка алоқаси:

Гапни “Фикрни воқеъликка алоқаси” мавзусига ўтишдан олдин Ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳнинг гапларини келтириб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки у ажойиб гап. Унинг кетидан эса Шайхул Ислом Тақиюддин ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳнинг гапларини келтирамиз. Бу кишининг ўзлари ҳам фикрда Ибн Салоҳга тобеъ бўлганларнинг ичида туради. Мана ша иккита гап, яъни Ибн Ҳумом ва Ибн Таймиянинг гаплари Ибн Салоҳ фикрларини воқеъликка алоқаси тўғрисида баҳс қилиш йўлида фойда беради.

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

 

 

216970cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-48

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: