islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Қуръони Карим ҳошиясида Шотибийя ва Дурра тариқидан келган ўн қироат” асарининг қироат илмида тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари

Қуръони каримни ўн қироатда ўқилишини ирода қилиб, бандаларига фазл қилган Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.  Қуръон қориларининг устози Росулуллоҳ жанобимизга саловот ва саломлар бўлсин. ХХ асрга келиб, қироатлар борасида яна бир беназир асар “Ал-қироаатул-ашр ал-мутаватира мин торийқиш-Шотибийя вад-Дурра фи ҳамишил-Қуръанил-Карим” дунё юзини кўрди. Бу асар қироатлар тўғрисидаги бошқа асарлардан тубдан фарқ қилади. Бу асарни қироат мутахассислари хам, толиби илмлар хам ўқий олади. Қироатларни ёдлаётган қориларга хам жуда қулай китобдир. Ушбу асар қироат илми асосларини ўз ичига олган. Унинг бахсларини, масалаларини қамраб олган. Ва мутавотир ўн қироатни бир жойда жамлаши билан бошқа қироат китобларидан алохида ажралиб туради. Қироатлар Шотибийя тариқиданми ёки Дурра тариқидан келганми бунда баробардир. Юқорида айтиб ўтганимиздек бу китоб бошқа қироат китобларга кўп назар ташлашдан бехожат қилади. Бу китоб сиз хохлаётган қироатни ёки қайтариш ёки Шотибийя ва Дурра тариқлари билан ўн қироатни ёдга олишни барча барчасини сизга жамлаб беради.

Ушбу китобнинг лафзи осон, иборалари енгил,  ушбу икки ривоят орқали ўн тўртта қурролардаги масалалар ва ихтилофларни тақдим қиладиган тўғридан тўғри йўлдир. Шу хусусиятлари орқали қироатлар ҳамда Қуръони карим илмлари фанини ўрганувчилари ва илм талаб қилувчилари наздида катта аҳамият касб этдики,  бошқа турли хил таснифотлардаги  бахсдан ва уларни кўтариб юришдан бехожат қилади. Бу хақида асарнинг муқаддимасида Алавий ибн Мухаммад ибн Ахмад айтади: “Бу иш аниқ, осон ва қисқалиги борасида худди сендан катта бино хақида сўзлаб беришингни, унга бинонинг сифати ва сиймосини ёзиб беришингни сўраган киши каби бўлиб, қўлингдан тутиб, уни сенга кўрсатган ва “қара, бу бино” деб айтган одамга ўхшайди”.

Алавий ибн Муҳаммад ибн Аҳмад сўзини давом эттириб айтади: “Набий алайҳиссаломни ҳам саҳобаларига “Мен қандай намоз ўқиётганимдек кўрганингиздек намоз ўқинг” деб сахобалари кўз ўнгида намоз ўқиб бериш билан кифояланганларини кўришимиз мумкин. Мана шу уларга намоз хақида гапириб беришдан кўра аниқроқ ва қисқароқ тушунтириш бўлди. Агар гапириб берганларида балки баъзилари уни эслаб қолган, бошқалари эсдан чиқариб қўйган бўлар эди. У зотнинг “Мендан хаж ибодатларини олинглар” деганлари хам айни услубдир”.

Албатта, минг бор гапиргандан кўра бир маротаба кўрсатиш энг осон ҳамда фойдаси кўпроқдир. Бу нарсани саййидимиз Набий алайҳиссалом билишлари ажабланарли хол эмас. Қироатларни тушунтириш учун шу йўлни танлашлик  унинг муаллифларини закий эканлигига далолат қилади.

Бугунги кунда бу китобдан минглаб талабалар фойда оладилар. Кўплаб мадрасаларда, олий таълим олийгоҳларида дарслик сифатида ўтилади.

Асарнинг муаллифига ҳамда уни тайёрлашда шерик бўлганлардан Аллоҳ рози бўлсин!

4- курс талабаси Вахобова Хадича

235140cookie-check“Қуръони Карим ҳошиясида Шотибийя ва Дурра тариқидан келган ўн қироат” асарининг қироат илмида тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!