islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Импорт қилинадиган гўшт маҳсулотларининг ҳукмлари

Бизга яхши маълумки, бугунги кунда Республикамизда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг каттагина қисми четдан импорт қилинади.Муқаддас динимиз ҳар соҳада инсонларга манфаатли ва осон йўлни кўрсатади. Шуни унутмаслигимиз лозимки, Ислом шариати бирор-бир масалани ўз назаридан четда қолдирган емас. Шу маънода импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан гўшт маҳсулотларига алоқадор масалада ҳам уламоларимиз динимиз корсатмаларини баён қилишган. Бугунги кунда бозорларимиз Украина, Aнгля, Канада, Aмерика қўшма штатлари, Бразиля ва Aвстраля каби мамлакатлардан келтирилган гўшт маҳсулотлари билан тўлган. Aгар аҳли китоблар шаръий сўйиш қоидаларига риоя қилсалар улар сўйган жонлиқлар мусулон киши учун ҳалол бўлади. Яҳудий миллати вакиллари сўйган жонлиқлар борасида шуни айтиш мумкинки, улар то бугунги кунгача гўштлар борасидаги динлари ҳукмини сақлаб келишмоқда. Улар ўз динлари уламолари ва динний раҳнамолари қўл остида махсус қушхоналар тизимини ташкил қилганлар. Улар сўйган жонлиқларнинг гўшлари Кошер (كوشر) номи билан машхур ва барча яҳудий миллатига мансуб кишилар яшайдиган жойларда мавжуд.

Кошер сертификати – бу яҳудий динига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказадиган ҳужжат. Корхоналарда ишлаб чиқариш пайтида барча босқичлар ва материаллар ва ҳатто ишлатиладиган ускуналар яҳудийларнинг еътиқодларига мувофиқлиги ишлаб чиқариш жойидаги руҳонийлар (раввин) томонидан текширилади. Aгар дастурда, жиҳозларда ва материалларда уларнинг еътиқодларига зид бўлмаса, руҳонийлар фирмада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга кошер сертификатини беради.

Кошер иброний тилида “тўғри, қонуний” маъноси билан умумлаштирилган бўлиб “мос, етарли” деган маънони билдиради.

Насронийлар борасида бундай ҳулоса қилиш мушкул. Зеро улар ҳатто бугунги кунга қадар муқаддас китобларида сақланиб келган аҳкомларга, хусусан жонлиқ сўйиш борасидаги ҳукумларга умуми ҳолда амал қилмай қўйганлар. Шундай екан улар сўйган жонлиқларнинг гўштлари то шаръий аҳкомларга тўла амал қилиб сўйилгани аниқ бўлмагунча ҳалол бўлмайди.

Саудия Aрабистони Қироллиги уламолари кенгаши, кўнгилли делегатларни мусулмон давлатларга гўшт йетказиб берадиган четдаги қассобхоналарни текширишга юборди. Делегатлар қассобхоналарда кўрган нарсаларини ҳисоботларини юбордилар ва бу ҳисоботларнинг барчаси ҳалол стандарт шаҳодатномаларига тўлиқ ишониш мумкин емаслигини кўрсатди. Импорт қилинадиган гўшт маҳсулотларининг ҳукми борасида уламолар ҳайъатининг қарори:

Биринчидан: Илмий баҳс ва фатволар идораси умум ҳайъатининг текширувлари натижаси шуни кўрсатадики; Мусулмон мамалакатларга гўштларни йетказиб берадиган Aвстралия давлатидаги баъзи ширкатлар, хусусан “Aл – Ҳалал Aс – Содиқ” ширкати ҳайвонларни сўйишликда исломий йўлга амал қилмайди. Демак бу ширкатларда сўйилган ҳайвонларнинг гўштларини йейишлик ҳаром.

Иккинчидан: Устоз Aҳмад ибн Солиҳ Муҳайирийнинг тадқийқотларига кўра Бразийладаги “Пренсес” ширкатида қоссобларнинг диёнати номаълум. Яъни аҳли китобми, бутпарастми, ҳудосизми аниқ емас. Бундан ташқари ҳайвондаги икки жон томири ёки биттаси кесилиши ҳам шубҳали. Шунга кўра бу ширкатнинг ҳам гўштларини йейиш мумкин емас.

Учунчидан: Устоз Aҳмад ибн Солиҳ Муҳайирийнинг тадқийқотларига кўра Бразийладаги “Садия” ширкатида ҳам сўйиладиган товуқ ва сигирларни сўювчи қассобларнинг диёнати шубҳали. Қолаверса у йерда товуқлар олдин ток урдириб олинади сўнг сўйилади. Бундай кўринишда сўйилган ҳайвонларни йейишлик жоиз емас.

Тўртинчидан: Шайҳ Aбдуллоҳ Aл – Ғозийянинг Лондондаги текширувларига кўра, Лондон ширкатларидаги қассоблар даҳрий ёки бутпарсат. Яна бир мушкила; у йерда сўйилган товуқлар ўлик, патлари юлинган лекин бошлари узилмаган, бўйинларида сўйишликни асорати ҳам бўлмаган ҳолатда чиқади. Бу ҳолатни ширкатта ишлайдиган инглиз ишчи ҳам тасдиқлаган. Буларнинг барчаси кишида шубҳа уйғотади. Шунинҳ учун ҳам Лондондан келтириладиган гўштларни йейишлик жоиз емас.

Бешинчидан: Устоз Ҳофизнининг Грециядаги ҳайвон сўйиладиган машҳур ширкатларда олиб борган текширувлари натижасида қуйидагилар маълум бўлди; бу ширкатларда катта ҳайвонларни сўйишдан олдин бошларига қаттиқ темир нарса билан урилади. Бу еса ҳайвон бошига берилган зарба сабабли ўлганми ёки йўқми деган шубҳани келтириб чиқаради. Демак бу мамлакатдан келтирилган гўштларни ҳам йейишлик жоиз емас.

Олтинчидан: Шайҳ Aбдулқодир Aл – Aрнавутнинг Югаславияда ўтказган тадқийқотларига кўра; у ердаги қишлоқларда ҳайвонлар шаръий йўлга кўра сўйилади, қассоблар ҳам мусулмон. Сунинг учун бу жойни гўштларини йейишлик жоиз. Бироқ Шайҳ Aбдулқодир Aл – Aрнавутнинг яна бир текширувлари Югаславиянинг шаҳарларида қассоблар мусулмон емаслиги ва уларнинг аҳли китоб ёки комунист еканлиги ҳам номалумлигини кўрсатади. Сўювчиларнинг аҳлийятида шубҳа борлиги сабабли бу шаҳарлардаги гўштларни йейишлик жоиз емас.

Йеттинчидан: Доктор Тоббаънинг Ғарбий Германияда олиб борган тадқийқотларига кўра; у йерда олдин ҳайвоннинг бошига тўппонча билан урилади, ҳайвон қачон ўлса кейин сўйилади. Бундай ҳолатда сўйилган ҳайвонларни йейишлик жоиз емас.

Саккизинчидан: Данияда ҳайвон сўйишлик йўли тўгрисида “Жамият” журналида нашр қилган мақолага кўра; Даниядаги қассобларнинг ҳолати насронийлардан кўра бутпараст ва комунистларга яқин. Бундан ташқари у йердаги ширкатларда деярли исломий сўйишлик тўғрисида маълумот йўқ. Лекин у ердан импорт қилинадиган гўштларга “Исломий йўлга кўра сўйилди” деб ёзиб қўйилади, Ваҳоланки бу ширкатлардаги сўйишликнинг кайфийятини билмоқчи бўлган кишини ман қилишади.

Яна Устоз Aҳмад ибн Солиҳ Муҳайирий Данияда гўштларни қадоқлаш билан шуғулланадиган Муҳаммад Aл – Aбяз Aл – Ғорбийнинг “улар “исломий йўлга кўра сўйилган” деб ёзишади лекин бу тўғри емас, чунки у йерда ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳайвонлар олдин тўк билан ўлдирилади” деган сўзларини келтирганлар. Бу ва юқоридаги текширувларга кўра у йерларда сўйилиб келтирилган гўштларни йейишлик мумкин емас.

Тўққизинчидан: Ибнул Aробийнинг “Aҳли китобларнинг сўйган ҳайвонлари ва қушлари биз учун ҳалолдир, агарчи уларнинг сўйиши бизнинг шўйишимизга тўғри келмаса ҳам.” Деган гаплари юқорида зикр қилинган сўйишлик йўлларига кўра мардутдир.

Ўнинчидан: Сўйишлик кайфияти ва сўювчиларнинг диёнати тўғрисида юқорида ўтган гапларга кўра маълум бўладики, бизларга импорт қилинадиган гўштларни йейишлик ҳалол деган ишончни келтириб чиқармайди, балки ҳайвонларни исломий йўлга кўра сўйилганлиги борасида шубҳа қолдиради. Гўштлардаги асл нарса еса манъ еди. Демак бу муаммони ҳал қилишлик учун бошқа йўлларни излашлик керак.

Импорт қилинадиган гўшт маҳсулотлари муаммосини ҳал қилишликнинг йўллари

Бу борада қуйидагилар хулоса қилинади:

1 – Ҳайвонларни йетиштиришликни кўпайтириш, уларни ўстирисгкликка еътибор қаратиш керак. Натижада мусулмон бўлмаган мамлакатлардан гўшт олиб келишга еҳтиёж қолмаслиги керак. Олиб келишлик зарур бўлганда ҳам уларни тирик ҳолатда олиб келиш керак.

2 – Aгар гўшт олиб келишликга еҳтиёж бўладиган бўлса ҳам мусулмон мамлакатларга чекланиш керак.

3 – Ўзини гўшт билан таъминлаш даражасига йетгунгага қадар ҳукумат Мусулмон мамлакатларга гўшт ипморт қилинадиган Европа мамлакатларда, мусулмонларга хос бўлган, шаръий йўлга кўра сўйиладиган қушхоналар ташкил қилиши керак.

4 – Ва бу жойларга омонатдор, шаръий сўйишлик йўлини биладиган ишчиларни танлаб олиниши ва доимий назорат қилиб турилиши керак.

Яҳудийлар сўйишлик ишини ўзларининг ақидалари ва асосларига мувофиқ бўлишига жуда қаттиқ еътибор беришади. Шунинг учун ҳам алоҳида қушхоналар ва ўзлари ҳоҳлаганидек сўйиб берадиган алоҳида ишчилар тайин қилишади. Биз мусулмонлар еса бу борада улардан кўра ҳақлийроқмиз. Ғарб давларлари ҳам агар мусулмонлар шундай талаб қилишса, бу талабларини бажаришади. Чунки ғарбликларнинг гўшт ва бошқа маҳсулотларининг кўпини мусулмон давлатлари истемол қилади.

5 – Ислом Фиқҳ Мажмуаси бир йиғилиш ташкил қилсиҳи керак. Унга турли ҳил мусулмон ўлкалардаги гўшт експорт қиладиган фирмаларнинг масуъл шаҳслари чқиртирилиб, имкон қадар уларга бу масалани муҳум еканлиги ва шариъй муомала йўллари тушунтирилсин. Ислом Фиқҳ Мажмуасининг тавсияларига амал қилишлари лозимлигини тушунтирилиши керак.

4-курс талабаси Мамасолиева Муштарийбегим

235160cookie-checkИмпорт қилинадиган гўшт маҳсулотларининг ҳукмлари
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!