islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм, амал ва ихлосда ҳадисларнинг аҳамияти.

Илм, амал, ихлос… Бу сўзлар кундалик ҳаётимизда кўп фойдаланадиган, кўп эшитадиган сўзлардир. Бу сўзлар воқеликда нақадар бир-бирига боғлиқ, нақадар чамбарчас, орасида қандай алоқа мавжудлиги борасида ўйлаб қолади киши. Шунингдек, исломий шариатда бу қанчалик муҳим?!
Илм сўзини дунёвий атама сифатида ўрганадиган бўлсак, илм- бу билим- ўқиб, эшитиб ўрганадиган, шу сабабли инсонда ҳосил бўладиган маълумотлар мажмуидир. Aмал деганда еса физиологик фаолият тушунилади. Ихлос тушунчасига келганда ҳар қандай дунёвий атама буни тушунтириб беришга қодир емас.
Буларнинг барчасини тўғри маънода тушуниш, тамомила англашда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари, ўгитларига ергашиш ва у зотнинг йўлларини тутиш ила еришиш мумкин бўлади.
Илм, амал ва ихлосни ўз ичига олган ҳадислар 3 турлидир:
● диннинг асли ва у ҳақидаги фикрлар, ақидавий масаларни ўз ичига олган ҳадислар, асосан ماالإيمان кўринишида бўлади.
● зоҳирий амалларни ислоҳ қилишни ўз ичига олган ҳадислар, ما الإسلام кўринишида кўп учрайди.
● инсоннинг қалби, ички дунёсини ислоҳ қилишга алоқаси бўлган ҳадислар, асосан ما الإحسان кўринишида бўлади.
Бу ҳадисларнинг мазмун-моҳиятларини чуқур ўрганиш, англаб етиш жуда муҳимдир.
Шунингдек, эътибор қаратиш лозимки, ҳадисларни ўрганиш, нафақат ҳадис, балки бошқа илмларни ўрганишда ҳам асосий мақсад билим олиш, ўқиб ўрганиб маълумот ҳосил қилиш ёки билган нарсасига амал қилиб малака ҳосил қилиб қўйишгина бўлиб қолмай, балки бунда асосий мақсад Aллоҳ учун бўлиши, розилигига еришиш еканлигини унутмаслик лозим. Шу сабабли ҳам, бу нарсада ихлос бўлиши муҳим. Бу ҳудди бемор одам дори сотиб олиш учун дорихонага бориши кабидир, лекин дорихонага боришда унинг асосий мақсади дори сотиб олишни ўзи емас, балки, шифо топиб, касалликдан фориғ бўлишдир.
Хулоса қилиб айтганда, ўқиш, ўрганиш, билим олиш керак, билганига амал қилиш керак ва асосий мақсад бўлмиш Aллоҳнинг розилигига эришишни умид қилиб амалида ихлосли бўлиш керак…..

Тошкент ислом институти
403-гуруҳ талабаси
Нарзуллаева Малика

245770cookie-checkИлм, амал ва ихлосда ҳадисларнинг аҳамияти.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: