1230 йилларда Ҳиндистонда араб сайёхи ибн Батута Ўрта Осиёлик шайх (Сухравардия йўналиши бўйича) Бурҳониддин Сағаржий билан учрашган. Бир қанча йиллар давомида шайх Бурхониддин Сағаржий Ислом динини Шарқий Туркистон элига ёйди. Кейинчалик 1345-1346 йилларда сайёҳ ибн Батута шайх Бурҳониддин Сағаржий билан Хитой мамлакатида, мўғил хони Тоғон Темур пойтахтида яна учрашди. У жойда Пекин шаҳрида шайх Сағаржий “ мусулмонлар раҳбари“ деб тан олинган эди. Шайх Хитой мамлакатида вафот этганда, унинг ўғли Абу Саид отасининг жасадини Самарқандга олиб келиб, уни Нуриддин Басир қабри ёнига дафн этди.
Абу Саид Сағаржий яшаган даврда, Самарқанд Шайхул Исломининг қизига уйланди. У Амир Темур салтанатининг энг ҳурматли арбоблари ичида энг яхши ўринни эгаллаган. Амир Темур шайх Бурҳониддин Сағаржийнинг қабри тепасига мақбара қурдирди. У ихчам ғиштли бир гумбазли бино Руҳобод мақбараси “Руҳ уйи” номи билан танилган эди.
Шайх Нуриддин Басир, Руҳобод ва Гўр Амир мақбаралари бир хил, тўғри марказий қисмда жойлашган бўлиб, у Темурийлар ва юқори даражадаги ҳурматга сазовар бўлган сўфий шайхларнинг руҳий қариндошлигини ифодалайди. Руҳобод мақбарасининг олд томони ўйиб нақш солинган, сирланган ва қизғиш жигарранг плиталарга эга. Кейинроқ шайх Бурҳониддин ёнига унинг ўғиллари шайх Абу Саид ва Шаҳзод Исломиддин дафн этилди.
Ривоят қилинишича, Сағаржий оиласининг бошқа аъзолари, хусусан шайх Бурҳониддиннинг хотини “хитойлик малика“ ҳам мақбарага дафн этилган.
Ривоятга кўра, қубба (гумбаз) тагида мис қути ичида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг 7 дона соч толалари бор. Руҳобод мақбараси ёзги масжид билан ёнма ён жойлашган, ундаги безак Шарқий Туркистон ёки Хитой анъаналарини ифодалайди. XIX аср охири XX аср бошида кичкина минора ушбу мажмуага қўшилган.
ТИИ Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин,
“Materpieces of Central Asia – Samarkand” (Ўрта Осиё дурдоналари – Самарқанд) китобидан таржима