islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

2021-2022 ўқув йилининг сентябрь ойида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан ўтказилаётган “Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги доирасида талаба қизлар ва устозлар иштирокида суҳбатлар ўтказилди. Шу билан бирга, сентябрь ойи давомида талаба қизлар гуруҳлари ушбу мавзуда ўзларининг бир қатор ишларини тақдим этдилар.

Фан ойлигини якунловчи тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда устозлар ва талаба қизлар иштирок этдилар. Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устози Н.Саидакбарова фан ойлиги натижалари ҳақида сўзлади ва талаба қизларнинг меҳнатларини эътироф этиб, ўринларни эълон қилди. Шунингдек, тадбирда талаба қизлар тайёрлаган видеоролик ва инфограммалар намойиш этилди ҳамда мақолалар ўқиб эшиттирилди. Тадбир якунида устозлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

246120cookie-check

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: