islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саудияда араб хаттотлик йилига бағишланган деворий суратлар кўргазмаси очилди

Душанба куни Саудия ҳукумати араб хаттотлик йилининг миллий ташаббуси доирасида Қиролликнинг Шарқий вилоятида катта фрескани очди. Ал-Аҳса шаҳридаги King Salman Road даги пиёдалар йўли бўйлаб 300 квадрат метр майдонни қамраб олган деворий суратлар маҳаллий шаҳар мэри Эссам Ал-Мулла томонидан тантанали равишда очилди.

Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинган Араб хаттотлик йили шаҳар манзарасини тасвирий санъат ва хаттотлик дизайнерлари, шунингдек, жамоатчилик кўнгиллилари иши туфайли яхшилашга қаратилган.

Islam.ru хабарига кўра, деворий суратлар Ал-Аҳса ҳокимлиги томонидан Муниципал ва қишлоқ ишлар ва уй-жой қурилиши вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган. Картинани яратиш учун уч кун керак бўлди, унда 80 дан ортиқ кўнгиллилар ишлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

261410cookie-checkСаудияда араб хаттотлик йилига бағишланган деворий суратлар кўргазмаси очилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: