islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Aкадемия ректори нуфузли анжуманда иштирок этмоқда

Aввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 6-9-декабр кунлари Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида 49 та давлат иштирокида ICESCO Ижроия Кенгашининг 42-сессияси ҳамда Бош конференсияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ихтиёр Aбдураҳмонов юртимиз делегацияси аъзолари сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегатларининг Миср Aраб Республикасига қилган хизмат

сафарлари давом этмоқда.

262660cookie-checkAкадемия ректори нуфузли анжуманда иштирок этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: