islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Кўклам палови” ва миллий спорт турлари бўйича ўтган мусобақа ғолиблари аниқланди

Тошкент ислом институтида “Наврўз – қадим қадриятлар таровати” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтди.


Ушбу байрам тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар ташриф буюрдилар.
Бу йилги тадбир ҳам аввалгилари каби ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Байрам дастурхонига миллий таомлар тортилди.


Ҳар йили институт бўлим ва кафедралари ўртасида анъанавий “Кўклам палови” ош мусобақаси ўтказилади. Устозлар бир-биридан маззали ва ширин паловларни тайёрлаб, меҳмонлар дастурхонига тортиқ этдилар.

Тадбирда талабалар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш ва миллий кураш спорт турлари бўйича муобақа бўлиб ўтди.


Шунингдек, тадбирда талаба қизлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари тайёрлаган баҳорий таомларни намойиш қилиб, устозларга уларнинг таркиби ва фойдали жиҳатларини сўзлаб бердилар.
Ош ва спорт мусобақаларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ош мусобақаси бўйича:
1-ўрин: Ректорат;
2-ўрин: Таҳфизул Қуръон кафедраси;
3-ўрин: Тиллар кафедраси.

 

Кураш бўйича:
1-ўрин: 2-курс талабаси Фурқат Гадоев;
2-ўрин: 1-курс талабаси Нурпейс Карабаев;
3-ўрин: 3-курс талабаси Камолиддин Раҳмонов.

Тош кўтариш бўйича:
1-ўрин: 2-курс талабаси Ойбек Бамарбоев
2-ўрин: 3-курс талабаси Жалолиддин Мамасолиев;
3-ўрин: 3-курс талабаси Муҳаммадзоҳид Мубашширов

Арқон тортиш бўйича:
1-ўрин: 301-гуруҳ;
2-ўрин: 204-гуруҳ;
2-ўрин: 201-гуруҳ.


Қизлар ўртасидаги “Баҳорий таомлар” танлови бўйича:
1-ўрин: 4-курс талабалари;
2-ўрин: 2-курс талабалари.

ТИИ Матбуот хизмати

287980cookie-check“Кўклам палови” ва миллий спорт турлари бўйича ўтган мусобақа ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: