islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломий шерикчилик турлари

Ислом динида мушорака икки хил бўлади.
1. Мулкда шерикчилик.
2. Ақдларда шерикчилик.
Мулкда шерикчилик қилиш қуйидагича, бунда одамлар шерик бўлишда ихтиёрли ёки уларнинг ихтиёрисиз бўлади. Масалан бир айн нарсага икки киши мерос орқали (бунда ихтиёрисиз) ёки сотиб олиш орқали (ихтиёрли) эгалик қилиш орқали шерик бўлади. Иккаласидан ҳар бири шеригининг улишини фақат унинг изни билангина тасарруф қила олади, ўзиниг ширигни улуши борасида ҳудди бошқа бир бегона кимса каби бўлади.
Ақдларда шерикчиликнинг ҳам бир қанча турлари мавжуд, булар муфоваза, инон, соноий (ишлаб чиқаришда), вужуҳ(турлича)да бўлади.
Биз юқорида келтирган мушораканинг турлари асосан фиқҳ китобларида баён қилинади. Ҳозирги кунга келиб эса ислом иқтисодиётида ҳам шерикчиликнинг бир қанча турлари мавжуд. Қуйида биз уларнинг энг оммабоп турларини баён қилиб берамиз.
1. Акция, фондлар.
Бунинг мисоли ҳозирда муайян лоиҳа асосида фаолият олиб бораётган корхона ёки ташкилотга банк ёки, жисмоний шахс ёки, юридик шахслар ўзининг маблағи билан шерик бўлишига айтилади.
2. Лоиҳани молиялаштриш
Маълум бир лоиҳага икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг (банк ёки, жисмоний шахс, ёки юридик шахслар) молиялаштиришига айтилади. Бу ҳолатда маблағлар лоиҳа муаллифи ва башқалар тамонидан йўналтирилади.
3. Камайиб борувчи мушорака
Мушораканинг бу тури одатда банк ва жисмоний шахслар ўрдасида бўлади. Бу ҳолатда банк жисмоний шахснинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, унга кўчмас ёки кўчар мулкни унинг маълум бир фоизида шерик бўлиб, сотиб олиб беради. Шундан сўнг банк ўзининг ҳиссасини тақсид бай (яъни бўлиб тўлаш) асносида маълум бир муддатга жисмоний шахсга келишилган маблағ эвазига сотишига айтади.
4. Импорт
Бу кўриниш эса одатда банк ва юридик шахсларнинг ўртасида бўлиб ўтади. Бунда банк юридик шахснинг эҳтиёжлардан келиб чиқиб унга чет давлатлардан (яъни ташқи бозордан) хомашё ёки теҳник ускуна ва анжомларни шерикчилик асосида сотиб олади ва ўз улишини тақсид бай асосида юридик шахсга сотиши назарда тутилади.
5. Олди-соти (актиф)
Бу ҳолат юқоридан 4- крўринишдан фарқи шерикчилик ташқи бозорда эмас балки ички бозор асосида олиб борилади.
6. Қимматли қоғозлар мушоракаси (сукук)
Бу ҳолат янги ишлаб чиқилган лоиҳани молиялаштиришга айтилади. Буни юқоридаги 1- кўринишдан фарқи ҳали ушбу лоиҳа асосида фаолият юритишдан олдин шерик бўлинади. 2- кўринишдан фарқи эса лоиҳа муаллифи тамонидан молиялаштирилмайди. Молиялштиришда олдин лоиҳани умумий суммаси ҳисоблаб чиқилади ва улуш асосида қимматли қоғозларга айлантирилади ва сотилади. Юқорида баён қилинган шерикчилик турлари ҳазирда юртимиз ва жаҳон бозорларида энг омалашган кўринишлардан ҳисобланади.

4- курс талабаси Иминов Омадбек

288330cookie-checkИсломий шерикчилик турлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: