islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилади!

Мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган, креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари диққатига!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилади!

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш вазифаси белгиланган.

Шу боис, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар, жумладан:

– космик технологиялар, нанотехнологиялар, IT  ва рақамлаштириш, сунъий интеллект  соҳалари;

– атом ва қуёш энергетикаси ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг бошқа инновацион йўналишлари;

– соғлиқни сақлаш, фармацевтика, телемедицина, вирусология, микробиология, иммунология соҳалари;

– электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия соҳасининг устувор тармоқлари;

– машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик ва маҳсулотларни стандартлаштириш йўналишлари; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқлари ва бошқа мутахассисликлар учун 306 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

* бакалавриат таълим дастури учун 51 ўрин,

* магистратура таълим дастури учун 145 ўрин,

* докторантура таълим дастури учун 110 ўрин стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонига асосан хотин-қизларни хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича 50 ўрин, магистратура таълим дастурлари бўйича 10 ўрин жами 60 та қўшимча ўринлар ажратилади.

Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилади.

Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат иқтисодиёти ва илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!

Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2022 йил 15 майдан – 15 июнга қадар давом этади.

Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz

Бугунги кунда 300 нафардан ортиқ стипендиатларимиз АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олмоқдалар. Сиз ҳам шундай имкониятини қўлдан бой берманг!!!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни кутиб қолади!!!

eyuf.uz

296290cookie-check“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилади!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: