Қодиров Баҳодир Раҳимович Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу вазифада фаолият кўрсатган Дилшод Омонқулович Маматқулов яқинда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Баходир Қодиров 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
ЎзА