islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти фан доктори Соатмурод домла Примов Татаристондаги хақларо форумда иштирок этди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Соатмурод домла Примов жорий йилнинг 17-21 май кунлари Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг диний мероси” номли IV-форумида иштирок этди.  

18 май куни Булғор ислом акдемияси магистрантлари ва докторлари ҳамда меҳмонларига Россия ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Африка алоқалари бўлими мудири Озеров Олег Борисович “Россиянинг Саудия Арабистони алоқалари” ва Урдунлик олим доктор Абрурраззоқ Абдурраҳмон ас-Саад муҳим долзарб мавзуларда маърузалар қилди.

19 май куни Иордания, Миср, Марокаш, Тунис, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Покистон, Россиянинг турли минтақалари ва бошқа ҳудудлардан кўпчилик олимлар долзарб илмий мақолалар билан иштирок этишди. Жумладан, Соатмурод домла Примов “Милодий XII-XIII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган машҳур фатво китоблари” ва Эркаев Маъмуржон домла (онлайн) “Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳитул Бурҳоний” асарида фатво бериш услуби” илмий мақолалар билан иштирок этишди.

20 май куни Соатмурод домла Примов Булғор ислом академияси ўқув ишлари бўйича проектори Гиззатуллин Рамиль Анасович ва илмий ишлар бўйича проректори Саяхов Руслан Линицевичлар учрашув ўтказиб, Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан совға қилинган Тошкент ислом институти устозлари томонидан ёзилган йигирмадан ортиқ адабиётлар ва китобларни топширди. Ўз навбатида улар ҳам Булғор ислом академияси устозлари томонидан ёзилган адабиётларни Тошкент ислом институтига ҳадя қилишди. Келажакда Тошкент ислом институти ва Булғор ислом академияси ўртасида ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорлик олиб бориш ва тажрибалар алмашиш борасида суҳбат олиб борилди.

ТИИ матбуот хизмати

302540cookie-checkТошкент ислом институти фан доктори Соатмурод домла Примов Татаристондаги хақларо форумда иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: