islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Росулуллохдан кейин….

Умар ибн Ал-Хаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:

Эй мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди.

Умар ибн ал-Хаттоб:

– Нима учун оталарини ўлдирдинг?

Йигит:

– Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.

Умар ибн ал-Хаттоб деди:

– Демак, сен жазога махкумсан.

Йигит:

– Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос хам йўқолади, укам хам хеч вақосиз қолади.

Умар ибн ал-Хаттоб:

– Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?

Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.

Умар ибн ал-Хаттоб:

Эй Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?

Абу Зарр:

– Ҳа, эй мўминларнинг амири.

Умар ибн ал-Хаттоб:

– Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.

Абу Зарр деди:

– Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.

Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ.

Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар.

Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, холдан тойгани билиниб турар эди. Йигит Умар ибн ал-Хаттоб, мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.

Йигит:

– Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.

Умар ибн ал-Хаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:

– Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хаммумкин эдику?!

Йигит:

– Расулуллохнинг вафотларидан сўнг, “одамларда “ахд ва вафо” деган нарса қолмабди”, деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар:

– Нимага сен кафил бўлдинг?

Абу Зарр:

– “Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамларда “яхшилик” қолмабди”, деб айтишларидан қўрқдим.

Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, “биз уни афв этдик” деб айтдилар.

Умар ибн ал-Хаттоб:

– Нимага? Нима учун?

Йигитлар:

– Одамлар “Расулуллохнинг вафотларидан сўнг одамлардан “афв” йўқолиб кетаяпти”, деб айтишларидан қўрқяпмиз.

310620cookie-checkРосулуллохдан кейин….

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: