islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом тарихидаги энг буюк фожеа

“Сизлар имомларингизни ўлдирмагунча қиёмат қоим бўлмайди…” деган ҳадис айтилганидан сўнг, бор йўғи, 25 йил ўтиб, мусулмонлар имомларини ўлдирди.

30 -35 ҳижрий (мил.651-656) йиллар оралиғида жуда катта фитналар юзага келди. Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган Фитначилар аввал вилоят волийлари устидан шикоят қилиш билан фитнани бошладилар. Мисрда эса Абдуллоҳ ибн Сабаъ “Усмон ноҳақ халифа бўлган. Халифаликка Али (р.а) ҳақли” дея фитна тарқатар эди.

Усмон (р.а)га қўйган айблари:
1. “Усмон “Байъатур ризвон”да қатнашмаган” деган айб қўйган.
2. “Усмон “Бадр жанги”да қатнашмаган” деган айб.
3. “Усмон “Уҳуд”да уруш майдонидан қочган” деган баҳона.
4. “Усмон Халифа бўлганларидан кейин ўз қариндошларини волийликка тайин қилди” деган баҳона.
5. “Байтулмолдаги маблағни қариндошларига совуриб юборди” деган айб ва бошқалар.
Мисрдан, Басрадан ва Кўфадан чиққан фитначилар 4000 кишидан ортиқ бўлиб, ҳаж боҳанасида Мадинага йўл олди. Бу фитначилар халифа сайлашда ҳар кимни даъво қилаётган бўлсада, Усмон (р.а)га қарши чиқишликда барчалари иттифоқ эдилар.
Улар Мадинага келишди. Усмон (р.а) уларни чиройли муомала қилиб юртларига қайтариб юборди. Чиқарган фитнаси бесамар кетишидан қўрққан, малъун Абдуллоҳ ибн Сабаъ қалбаки мактуб билан уларни йўлдан қайтариб, Усмон (р.а)нинг уйларини қамал қилиб, ҳатто Усмон (р.а)га сув олиб киришни ҳам ман қилиб қўйди. Усмон (р.а) уларга тинмай ваъз, насиҳат қилар экан, бу насиҳатлари уларга кор қилмади.
Мадинадаги улуғ саҳобалар Оиша (р.а) онамиз билан бирга Маккага ҳажга кетганларидан сўнг фитначилар 22 кун Усмон ибн Аффон (р.а)нинг уйларини қамал қилишди. Ҳатто Усмон (р.а)ни масжидга жамоат номозига ҳам чиқармай қўйишди. Мадинада қолган оз сонли саҳобалар Усмон (р.а)ни ҳимоя қилиш учун у зотнинг уйларига келишди. Улардан Ҳасан ва Ҳусайн ибн Алий (р.а), Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар ва бошқа саҳобалар бор эди. Улар: “Эй Амирал Мўминин! Биз сизнинг сафингизда турамиз! Охирги қонимиз қолгунча сизни ҳимоя қиламиз” деб қилич ёлонғочлашган эди, Усмон ибн Аффон (р.а) уларга қараб: “Эй Мадина аҳли! Мен сабабли Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадлари кўмилган Мадина тупроғида қон оқишига рози эмасман. Агар кимики, бу фитначиларга қарши қилич кўтарса, қиёмат куни икки қўлим унинг ёқасида бўлади! Агар бир жон ва бир қоннинг бадалига шу фитна тўхтайдиган бўлса, у жон менинг жоним ва у қон менинг қоним бўлсинда, Мадинада бошқа бирор қон оқмасин” деб уларни қайтарди.
Фитначилар Усмон (р.а)нинг эшигини ёқиб юборишди. Баъзилар деворларининг устидан ошиб ичкарига кирдилар. Абу Бакр Сиддиқ (р.а)нинг Муҳаммад исмли ўғли, ўлдириш учун девордан ошиб тушганларнинг биринчиси бўлди. Усмон (р.а) рўзадор ҳолда, кўзларида ёш билан Қуръон ўқиб ўтирар экан, Муҳаммад жаҳл билан келиб у зотнинг сақолларидан тортиб ўзига қаратди ва “Сенми ҳали бутун умматни қатлга буюрган?” дея ўдағайлади. Унга жавобан Усмон (р.а): “Эй Муҳаммад! Сенинг ҳолинга вой бўлсин. Отанг Абу Бакр Сиддиқ (р.а) билан ҳар кўришганимизда, сен тутамлаб таҳқирлаётган бу сақолни силаб, ўпиб қўяр эди. Ҳеч бўлмаса отанга зид иш қилмасанг бўларди” деди. Бу гапдан сўнг Муҳаммад ибн Абу Бакр ўлдириш ниятидан қайтди. Усмон ибн Аффон (р.а) Муҳаммадга ухлаб туш кўрганини, унда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам, ёнларида Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумолар бўлиб: “Кел Эй Усмон! Биргаликда ифтор қиламиз!” деганлигини айтиб: “Мен ҳозир шаҳид бўламан. Кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва икки ҳабибим билан бирга ифторлик қиламан!” дедилар. Бу иккаласининг ушбу суҳбати тугамасдан фитначилар келиб, Усмон ибн Аффон (р.а)ни қиличда чопиб ташлашди.
Ҳижрий 35 йил, зулҳижжанинг 21 куни Усмон (р.а)ни ўлдиришга киришганлар 1. Қутайра ас-Сакуний 2. Савдон ибн Хамрон. 3. Ғофиқ ибн Харб деган кишилар эди. Ғофиқ Усмон (р.а)ни темир билан бошига урди. Бошқа ривоятда Усмон (р.а)ни Мисрлик Жабала исмли киши ўлдирган дейди. Усмон (р.а) ўқиб турган мусхафни оёқлари билан тепиб юборди. Мусхаф ерга тушиб, сочилиб кетди. Усмон (р.а)нинг бошларидан оқаётган қон мусхафнинг устига оқа бошлади. Савдон бин Хамрон қўлидаги қилич билан Усмон (р.а)ни чопиб ташлаш учун кўтарди.

Усмон (р.а)нинг Ноила исмли аёли йиғлаб, Усмон (р.а)ни ҳимоя қилиш учун қўлини чўзган эди, қилич унинг қўлини ҳам узиб ташлади. Қотиллар, Усмон ибн Аффон (р.а)нинг оиласидаги етти ёшдан етмиш ёшга қадар бўлган барча жонни қиличдан ўтказдилар. Фақатгина Аллоҳ йўлида жанг қилиш учун сафарга кетган ўғилларигина тирик қолишди.

Ҳатто Усмон ибн Аффон (р.а)нинг қўлида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳассалари бўлиб, у зот йиқилганда ҳасса отилиб кетди. Уни Усмон (р.а)нинг етти ёшли набираси “Бу бобомнинг ҳассалари, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолган. Буни бермайман” деб бағрига босган эди, қотиллардан бири ҳассани тортиб олиб синдирдида, болани қилич билан чопиб ташлади. Қотиллар у зотнинг уйидаги бор нарсаларни талаб кетишди. Йиғилган байтулмол бор эди уни ҳам бўлиб-бўлиб олишди.
Адолатни даъво қилган бу жоҳил фитначилар ҳатто Усмон ибн Аффон (р.а)ни ўлдириб ҳам жасадини саҳобалар “Кўмайлик” деса бермади. Охир-оқибат ёш саҳобалардан тўрт киши бирлашиб, кечаси Усмон (р.а)нинг жасадини ўғирлаб олиб, Бақеъ қабристонига кўмдилар.
Тарихчилар Усмон (р.а)нинг ўлимида иштирок этган фитначиларнинг бирортаси яхши ўлим топмади деганлар.
Унитма! ислом йўли – одамларни жаҳаннамга эмас, жаннатга йўллайдиган йўлдир!!!

3-курс талабаси Боқижонов Ҳожиакбар

310630cookie-checkИслом тарихидаги энг буюк фожеа

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: