islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аббосийлар халифалиги даврида илм-фан ва олимлар

Аббосийлар асри илм-фан, физика, тиббиёт, математика ва бошқа барча фан соҳаларида гуллаб-яшнашга гувоҳ бўлди. Бу давр ислом давлатининг олтин даври ҳисобланади. Аббосий халифалар томонидан илм-фан ривожи ва цивилизацияга катта эътибор берилди. Кўплаб масжид, мадраса ва кутубхоналар очилди.

Бу даврда  ислом оламида янги мактаблар учун намуна бўлган бир қанча илм масканлари ташкил этилди ҳамда биринчи бўлиб ўқитувчилар ва мактабларда ишлайдиган барча ходимларга маош ажратилди. Бундай намунадаги бошқа мактаблар Хуросон, Ироқ ва Сурияда пайдо бўла бошлади. Ибн Журайж Дамашқда Салоҳиддин Айюбий ҳуркмронлиги даврида йигирмага яқин мактаб санаганини ривоят қилади. Аббосий халифалардан Ҳорун ар-Рашид Форс, Ҳиндистон ва Греция каби дунёнинг турли бурчакларидан китоблар ва турли фанларга оид адабиётлар билан таъминланган «Ҳикматлар уйи» кутубхонасини ташкил этди.

Европа жаҳолат ва қолоқликка ботиб кетган бир даврда Андалусиядаги илмий ҳаракат исломий асослар ва илм-фанга экспериментал ёндашиш Андалусиянинг энг машҳур мусулмон уламолари қўлида эди. Улар Андалусияни ҳар томонлама уйғониш даври билан таъминладилар, назарий ва амалий фанлар бўйича ислом цивилизациясини таржима қилиш йўли билан Европага тақдим қилдилар. Андалусиянинг энг машҳур мусулмон уламолари орасида қуйидагилар бор:

Имом Қуртубий – муфассирлар имоми. Муҳаммад бин Аҳмад ибн Абу Бакр ибн Фараҳ, куняси Абу Абдуллоҳ, Кордова шаҳрида туғилган, у эрда Қуръони Карим, араб тили қоидалари, фиқҳ, Қуръон илмлари ва шеъриятни ўрганган. У Андалусия қулаган санадан кейин Мисрга кўчиб ўтган ва вафотига қадар ўша ерда яшаган.

Шайх Ибн Абу Ҳажжа умри давомида Қуръон ёд олиш ва араб тилини ўргатиш билан шуғулланган. У етти қироатда олим эди. Кордова қулагандан кейин Севиляга кўчиб ўтган ва римликлар қийноқлари сабабли ҳижрий 643 йилда вафот этган.

Муҳандис Ибн ас-Самҳ, Абу ал-Қосим Асбағ ибн Муҳаммад ибн ас-Самҳ, халифа ал-Ҳакам давридаги нумерология ва геометрияга ихтисослашган Андалусия мусулмонларининг энг машҳур олимларидан бири ҳамда алгебра геометрияга оид бир қанча асарлар муаллифи.

Абу Бакр Кархий Бағдоддаги математиканинг энг машҳур олимларидан бири бўлиб, у ерда геометрияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Арифметика ва алгебра билан шуғулланиб, аниқ сонларни қўшиш ва айириш жараёни учун арифметик амаллар қонунини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Кўплаб илмий адабиётлар, жумладан, математика, алгебра ва арифметика бўйича ўндан ортиқ илмий тезислар тақдим этди.

Муҳаммад ибн Мусо машҳур олимлардан бўлиб, замонавий алгебра асосларини яратишга муваффақ бўлган. Алгебра ва арифметика фанларини биринчи бўлиб ажратган ҳамда математика арифметига ва астрономияга оид муҳим адабиётлар тақдим этган.

Аббосийлар даврида мактаблар, илм даргоҳлари қуришга катта аҳамият берилди. Низомийя ва Мустансирийя бу даврнинг кўзга кўринган машҳур мадрасаларидандир. Низомийя мадрасаси Аббосийлар халифаси Абу Жафар Абдуллоҳ даврида вазир Низом ал-Малик томонидан Бағдодда ташкил этилган. Мустансирийя мадрасасига ҳам Бағдодда халифа Мунтасир биллаҳ томонидан асос солинган.

Аббосий халифаларнинг илм-фан ривожига эътиборлари, олимларни қўллаб қувватлаб, кўплаб имкониятлар яратиб беришлари ҳамда халифалик ерларида бир қанча мактаб, мадраса, фан академияларини ташкил этишлари ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшди. Натижада ислом маданияти дунё бўйлаб тарқалишига сабаб бўлди.

303-гуруҳ талабаси Эргашева Муслима

312070cookie-checkАббосийлар халифалиги даврида илм-фан ва олимлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: