islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх, доктур Усмонхон Темурхон Самарқандий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси аъзоси, бутун дунё уламолар кенгаши аъзоси этиб тайинланганлар. Бу мақомга кўтарилиш ўзидан-ўзи бўлиб қолмаган албатта, буни орқасида қанчадан-қанча меҳнат, машаққатлар ётади. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ шу мақомга ҳақли бўлганларидан кейингина, шундай эьтироф, ҳурматга сазовор бўлганлар. Аллоҳ таоло марҳум муфтий ҳазратларидан рози бўлсин!

Марҳум муфтий Усмонхон Алимов 1950-йил 1-январ Самарқанд вилояти, Иштихон туманида тйғилган. 1982-йил Бухородаги Мир Араб мадрасасини битириб, 1983-87 йиллар Тошкент Исом институтида таълим олганлар. 1987- йил Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини битириб, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий масжидида  имом бўлиб фаолиятини бошлади. 1990-йил Марокашни Қаравийн университетида ўқиб келгач, имомлик фаолиятида яна хизмат қила бошладилар. 2000-йил Самарқанд вилояти бош имом-хатиби, 2006-йилда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий бўлиб умрининг охиригача ушбу лавозимда хизмат қилдилар. 2021-йил 15-августда бу дунёни ташлаб, охиратга риҳлат қилдилар.

Фаолияти давомида халқимиз учун кўплаб хизматларни қилиб кетдилар. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

Юртимиз мустақилликка эришиши билан ҳазрат Усмонхон Алимов Самарқандда ҳадис илми мадрасасини очишга муваффақ бўлиб, кейинчалик мадраса биносини ўша даврнинг энг чиройли, қулай ва шинам биносини ҳам қурганлар. Туғилиб ўсган қишлоғида катта масжид қурдирганлар.

Самарқанд бош имомлик лавозимига келиши биланоқ, Ўзбекистон бўйича биринчилардан бўлиб, вилоят вакиллиги биносини қурганлар.

Мусулмонлар идораси раиси лавозимига тайинланиши биланоқ, “Ҳазрати имом” мажмуаси лойиҳаси кўриб чиқилиб, унда диний идора биноси ҳам қурилди. Ҳазрати имом масжиди ва олий маъҳад ислом институти янги биноси замонавий қилиб қуриб, битказилди.[1]

Самарқандда имомлар малака ошириш маркази ва илмий тадқиқотлар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Маъҳад, мадрасалар квотаси оширилди. Илмий даргоҳлар кўпайтирилди. Жумладан, Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан, 5та илмий мактаблар: Самарқандда “Калом илми” ва “Ҳадис илми” мактаблари, Бухорода “Тасаввуф” мактаби, Қашқадарёда “Ақида” илм мактаби, Фарғона вилоятида “Фиқҳ” илм мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Бухорода “Мир Араб” олий ислом институти ва Сурхондарёда илмий тадқиқотлар маркази билан бир қаторда,  ислом ўрта махсус билим юрти фаолияти йўлга қўйилди. Самарқандда эса махсус олий “Ҳадис илми мактаби” институти очилди.

Диний таълим муассасаларини битирган талабаларнинг дипломлари давлат таълим даргоҳлари дипломлари билан тенглаштирилди. Имомларнинг илмларини янада зиёда қилишлик учун Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлимлар очилди. Самарқанд ва Термизда очилган тадқиқотлар марказида ота-боболаримиздан қолган илмий бой меросимизни сақлаш ва тадқиқ қилиб ўрганиб, халқимизга чиройли тарзда етказиб бериш масалалари йўлга қўйилди. Бу марказлар ижобий самарасини бермоқда. ҳазратнинг фаолияти даврида ислом свилизацияси маркзининг қурилиши ҳам бошланди. Бунга ҳам ҳазратнинг муносиб тавсиялари бўлган.[2]

Яна муҳим катта ишлардан бири Вақф ҳайрия ташкилотининг ташкил этилганлигидир. Бунинг самараси ўлароқ, диний соҳа ходимлари хизматларини ойлик-маош билан таъминлаш масаласи йўлга қўйилди. Диний идора биноси янада каттароқ кенгайтирилиб, унда қўшимча иш ўринлари яратилди. Ҳамма ишлар тартибга солиниб, ишчи ходимлар сони кўпайтирилди.

Ҳар бир диний таълим муасассалари қошида қуръон тўгараклари очилди, ҳаж ва умра зиёратига борувчилар сони кўпайтирилди ва уларнинг хизматлари ҳам жуда чиройли қилиб йўлга қўйилди, медиа, студиялар ташкил қилинди, диний нашриётлар фаолияти такомиллаштирилиб, халқимиз учун керакли бўлган адабиётлар нашри кўпайтирилди. Энг эътироф қилишимиз керак бўлган нарса шуки, бутун дунё Ўзбекистон давлатида диний жиҳатдан эркин ва фаровонликда мусулмонлар яшашлигини билди. Бунга сабаб, Аввалам бор давлатимиз рахбарларининг тўғри олиб борилаётган сиёсат, ислоҳотлари, ҳалқимиз фаровонлиги учун яратиб берилаётган шароитлар десак, кейинги навбатда юртимиз уламоларининг илм-салоҳиятда дунё олимлари орасида муносиб ўринлари борлиги сабаб десак янглишмаган бўламиз. Ҳусусан марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг 15 йиллик муфтийлик даврида амалга оширилган ишлар, ички ва ташқи алоқаларнинг ўз ўрнига қўйилганлиги ва ислом оламидаги барча халқаро конференцияларга қатнашиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини бериб борганликлари янги Ўзбекистонимизни бу жиҳатдан ҳам бутун дунёга танитди. Яна эътироф қилишимиз лозим бўлган ислоҳотлардан бири юртимиздаги масжидларни кўркам, шинам, ўзига хос услубдаги барча шароитлари билан бирга қурилаётганлиги, ундаги тахоратхоналарнинг шароитлари кўпгина ислом давлатлари мусулмонлари ҳам ҳавас қиладиган даражада. Бу ютуқларга ўз-ўзидан эришиб қолганимиз йўқ албатта. Буларнинг ортида юртимизда олиб борилаётган ислоҳот, сиёсатларнинг нақадар тўғри олиб борилаётганлиги ва халқимизнинг нақадар саҳоватли, иҳлосли эканлигини кўрсатади. Албатта бу ишларнинг бошида муфтий ҳазратлари бошлиқ диний идорамиз ходимлари туришади.

Бундан ташқари у кишининг мънавий мерослари ўзи учун садақа-и жория бўли қолса, халқимиз учун эса доим фойдаланиладиган у кишидан қолган илмий меърос бўлиб қолди.

Хулосаи калом, мархум муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳ ҳазратнинг даврларида диний соҳада жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ўзгаришларга ҳазратнинг бевосита ўринлари бор. Бунинг ёрқин мисоли ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг фаолияти давомида олган орден медаллари ва дунё уламолари орасидан муносиб жой эгаллаганликлари ҳам у кишининг нақадар серқирра фаолият олиб борганлигининг ёрқин мисоли бўла олади. Аллоҳ таоло амалларини қабул қилган бўлсин!

ТИИ 4-курс талабаси

Галаев Хуршид

 

[1] Устозлар ёди
Қуръон ТВ онлайн дастури

[2] https://telegram.me/ Muslim.uz

312090cookie-checkШайх, доктур Усмонхон Темурхон Самарқандий

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: